UZ

Сўнгги янгиликлар

14:44"Ал Насср" "Реал Мадрид" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1 14:30Артём Филипосян: "Эронга қарши дастлабки 15-20 дақиқаликда эхтиёткор бўлишимиз керак"  1 14:14Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Қирғиз Республикасида ўтадиган CAFA мусобақасида қатнашади  0 13:45Арсен Венгер Мбаппени "Арсенал"га таклиф қилгани ҳақида эслади  0 13:08Месси футболкалари — энг харидоргири  44 12:49ЖЧ-2026 саралаши. 5 та ўйиннинг барчасида мағлуб бўлган Покистон терма жамоаси Тожикистонга минг машаққат билан етиб келмоқда  8 12:18Шацких vs Бабаян. Бешинчи тўқнашув  15 11:46"Бавария" "Челси" ҳимоячисини сотиб олиши мумкин  3 11:13"Барселона" "Штутгарт" футболчисини кўз остига олди  1 10:55Анчелотти: «Мени гапларимни нотўғри талқин қилишди»  5 10:27Евро-2024. Мусобақанинг энг қиммат жамоаси қайси?  2 10:00Ўтган мавсум Бундеслигани «ёндирган» «Байер» ўйинчиси фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин  4 09:33Бельгия терма жамоаси дарвозабони фаолиятини Саудияда давом эттиради  1 09:05Гвардиола «Барселона»га қайтиши ҳақидаги саволларга нуқта қўйди  10 08:39«Реал Мадрид» матбуот хизмати клублар ўртасидаги ЖЧ бўйича расмий баёнот билан чиқди  0

АГМК бош директори Баҳодир Мирзаев: "Энг муҳими мавсумни ғалаба билан бошлаш" Янгиликлар

АГМК бош директори Баҳодир Мирзаев: "Энг муҳими мавсумни ғалаба билан бошлаш"

АГМК жамоаси қуръа якунларига кўра дастлабки турни Тошкентда "Сурхон"га қарши ўтказади. Ушбу жараён ҳақида АГМК бош директори Баҳодир Мирзаев фикрларини билдирди.

"Қуръа АГМК учун яхши ўтди, деб ўйлайман. Мавсум давомида ҳар бир жамоага қарши уй-сафар тизимида ўйнаймиз. Биринчи турда "Сурхон"га қарши ўйинни "Пахтакор" стадионида ўтказамиз. Катта эҳтимол билан "Бунёдкор" билан баҳс ҳам шу аренада бўлади. Бу пайтда "Бунёдкор" стадионида U-20 Осиё кубоги ўтади. Учинчи турга келиб Осиё кубоги гуруҳ босқичи, чорак финал ўйинлари якунланиб ярим финал баҳслари бошланади. Натижада "Жар" стадиони бўшайди. Мазкур аренада АГМК мезбон сифатида "Олимпик"ка қарши ўйнайди. Умуман дастлабки турларда яхши рақиблар тушди. Кетма-кет рақобатчилар билан ўйнамаяпмиз. Тенг тақсимланган ҳолатда келди. Мавсумни чиройли ва муҳим ғалаба билан бошлаш истагидамиз. Чунки бу турлардаги ғалабалар мақсад сари жиддий интилишда футболчиларга далда бўлади. 

"Сурхон"га келсак, улар янгидан шаклланяпти. Бу жамоа ҳақида нафақат менда, бошқаларда ҳам тўлиқ тасаввур бўлмаса керак, деб ўйлайман. "Сурхон" "Олимпик" йўлидан бориб ёшларга эътибор қаратмоқда. Термизликлар биз каби янги мавсумга Анталияда тайёргарлик кўрмоқда. Уларни ўйинларини кузатамиз. Мураббийлар томонидан ўрганилади. Энг муҳими стартни ғалаба билан бошлаш. Қолган натижаларни тайёргарлигимиз, кўрсатадиган ўйинимиздан келиб чиқиб билиб оламиз", - дейди Баҳодир Мирзаев.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика