UZ

Сўнгги янгиликлар

12:13"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  0 11:28"Манчестер Юнайтед" "Порту" хавбеки учун "Атлетико" билан курашади  0 10:53ESPN Европанинг энг яхши ёзги трансферлари рейтингини эълон қилди  1 10:21Англия терма жамоаси сардори ЖЧ фаворитлари ҳақида гапирди  0 09:48Де ла Фуэнте бошчилигидаги Испания терма жамоаси рекорд ўрнатди  0 09:14Переснинг "Реал"даги тақдири маълум  8 08:40"Насаф" Ўзбекистон МТЖ аъзосига қизиқиш билдирмоқда  6 08:06Sofascore. Кечаги учрашув қаҳрамонлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 07:40"Арсенал"нинг асосий футболчиси жароҳат олди  2 03:48Ислом Исмоилов: "Италия билан бир жойда яшаяпмиз. Саудия Арабистони билан ҳам шундай бўлганди"  14 03:03ЖЧ саралаши. Швейцария ва Грецияда ғалаба, Дания ўз уйида Беларусни мағлуб этолмади ва бошқа натижалар  0 02:03ЖЧ саралаши. Испания Грузияга жавобсиз 4 та гол урди, Туркия, Австрия ва Уэльсда ҳам ғалаба  0 01:17U-17 ЖЧ. Нимчорак финал ўйинлари вақти маълум бўлди  15 00:30Суперлига. "Динамо" – "Андижон" 2:0  0 00:25U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия - Ўзбекистон 1:1 (пенальтилар 3:4)  4

АГМК 2017 йилдан буён Ўзбекистон кубогида мағлубиятга учрагани йўқ (превью) Янгиликлар

АГМК 2017 йилдан буён Ўзбекистон кубогида мағлубиятга учрагани йўқ (превью)

АГМК футбол клуби матбуот хизмати финалга доир қатор материаллар тақдим этди.

АГМК кетма-кет иккинчи йил Ўзбекистон кубоги финалида ўйнайди!

Миржалол Қосимов бошчилигидаги АГМК жамоаси Ўзбекистон кубогида муваффақиятли одимни давом эттирди.

Ўзбекистон кубогида жорий мавсумни амалдаги ғолиб сифатида нимчорак финалдан бошлаган жамоамиз дастлаб "Машъал"га қарши беллашди ва Зафар Полвоновнинг қўшимча таймларда киритган муҳим голи эвазига чорак финалга йўл олди. Сўнгра мазкур босқичда "Оқ-тепа" билан беллашган АГМК голларга бой ўтган баҳсда 4:3 ҳисобида сафарда муваффақият қозонди. Элгужа Григалашвили томонидан қайд этилган хет-трик ҳамда Дилшод Жўраевнинг голи якунда жамоамизга ярим финал чиптасини тақдим этди. Ярим финалда эса ўтган йилги каби "Бунёдкор" билан тўқнашган жамоамиз бу сафар ҳам рақибни мағлуб этиб, қаторасига иккинчи маротаба "Бунёдкор"ни ярим финалда тўхтатиб, кетма-кет иккинчи йили финалга чиқди.

Қизиғи, ўтган йилги каби мамлакат кубоги финалида "Пахтакор" билан ҳал қилувчи ўйинда бош соврин учун кураш кечади. Аниқроғи, АГМК амалдаги ғолиб сифатида мамлакат кубогини финалда яна "Пахтакор"га қарши баҳсда ҳимоя қилишга уриниб кўради.



Ўзбекистон кубоги финалига қадар бўлган йўл

Нимчорак финал

АГМК - "Машъал" 1:0

Гол: Зафар Полвонов (109)


Чорак финал

"Оқ-тепа" - АГМК 3:4

Голлар: Павел Пуришкин (47, 49, 86) — Дилшод Жўраев (22), Элгужа Григалашвили (42, 44, 53)


Ярим финал

АГМК - "Бунёдкор" 3:1

Голлар: Нурматов (8), Григалашвили (50), Раҳмонов (86) - Тўхтасинов (58)


Финал

26 октябрь, шанба 

"Пахтакор" - АГМК (17:00)

Тошкент шаҳри, “Локомотив” стадиони.


Ўзбекистон кубоги финали превьюси: "Пахтакор" - АГМК

Кетма-кет иккинчи йил Ўзбекистон кубоги финал учрашувида Тошкентнинг "Пахтакор" ҳамда Олмалиқнинг АГМК жамоалари тўқнаш келмоқда.

Ўтган йили Фарғонада ўтган кубок финалида жамоамиз "Пахтакор"ни 12-кубогини қўлга киритишига қаршилик қилиб, якунда 3:1 ҳисобидаги ишончли ғалабани тантана қилганди. Жорий мавсум ҳам финал бекатига қадар йўқотишларсиз етиб келган мазкур жамоалар яна бош соврин учун курашади. "Пахтакор" билан бу гал умумий ҳисобдаги 26-учрашувни ўтказамиз. Жамоалар ички чемпионатда 24 маротаба ва Ўзбекистон кубоги финалида 1 бора тўқнаш келишган. Ўзаро ўйинлардаги устунлик "Пахтакор" тарафида.

Статистикага кўра, 5 маротаба жамоамиз ғалаба қозонган бўлса, 2 бор дуранг қайд этилган ва 18 ўйинда "Пахтакор"нинг қўли баланд келган. Тўплар нисбати: 41-17.

Жорий мавсумда Суперлига доирасидаги биринчи давра ўйинида Тошкентда жамоамиз "Пахтакор"га (4:1) имкониятни бой берганди. Олмалиқдаги баҳсда эса "Пахтакор" (3:0) ҳисобида ғалаба қозонган. Ўтган йилги финалда эса Йован Жокичнинг дубли ва Зоҳир Пиримовнинг голларига "Пахтакор"дан Исмоил Гонсалвеш пенальтидан урилган гол билан жавоб қайтарганди.


Эътиборлиси, АГМК Ўзбекистон кубогида 2017 йилдан буён мағлубият нималигини билмай келмоқда. АГМК Ўзбекистон кубоги доирасида 11 ўйиндан буён мағлубиятсиз серияни давом эттирмоқда. Шунингдек, жамоамиз кубок ўйинларида қаторасига 8 учрашувдан буён ғалаба қозонмоқда.

"Мазкур ёқимли анъанани кубок финалида қаторасига иккинчи йил "Пахтакор"га қарши баҳсда ҳам давом эттириб, кетма-кет иккинчи йили Ўзбекистон кубоги соҳибига айланиш учун жамоамиз кураш олиб боради. Ўтган йилги муваффақиятни яна такрорлаш фурсати келди. Олға, АГМК!", - деб ёзмоқда Олмалиқ клуби матбуот хизмати.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика