Агалиев, Ғуломов ва Ўрунов “Машъал”да
09 янв 2016 10:30
Янгиликлар
Агалиев, Ғуломов ва Ўрунов “Машъал”да
Александр Хомяков шогирдлари кунига икки маҳалдан машғулот ўтказаётганини айтиш лозим.
Жамоа сафини Санжар Қувватов билан Зоҳир Қўзибоев расман тарк этгани ҳақида аввалроқ хабар бергандик. Ҳар икки футболчини ҳам “Насаф” ўз сафига қўшиб олди. Марказий ҳимоячи Шерзод Файзиев келгуси фаолиятини “Локомотив”да давом эттирадиган бўлди. Холмурод Холмуродов эса “Шўртан” йиғинида иштирок этмоқда.
Таркибга келиб қўшилган футболчиларга тўхталадиган бўлсак, “Динамо”дан Аваз Агалиев, “Шўртан”дан Ғулом Ҳайдар Ғуломов бир неча кундан буён машғулотларда иштирок этиб келмоқда. Куни-кеча эса “Олмалиқ” билан хайрлашган Ғулом Ўрунов ҳам “газчилар” сафига бориб қўшилгани маълум бўлди.
Эслатиб ўтамиз эртага 10 январь куни, “Машъал” Янгиерда “Сўғдиёна” билан синов-назорат учрашувини ўтказади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди
Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Фикрлар