UZ

Сўнгги янгиликлар

16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  0 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  0 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  2 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  2 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  5 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  5 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  4 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  8 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  5 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  3 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   2

Африка Миллатлар Кубоги-2019. Нигерия – Камерун баҳси голларга бой ўтди Янгиликлар

Африка Миллатлар Кубоги-2019. Нигерия – Камерун баҳси голларга бой ўтди

Африка Миллатлар Кубоги-2019нинг нимчорак финалидан ўрин олган учрашувда Нигерия рақиби Камерунни муорасасиз баҳсда 3:2 ҳисобида таслим этди.

Учрашувда ҳисоб нигерияликлар форварди Одион Игало томонидан очилган бўлса, Кларенс Зеедорф шогирдлари Стефан Баокен ва Клинтон НʼДжиенинг аниқ зарбалари эвазига биринчи бўлимнинг ўзида ҳисобни ўз томонларига оғдиришди. Иккинчи таймнинг ўрталарида яна ўша Игало ҳисобни тенглаштирди. Кейин эса Алекс Ивоби камерунликлар дарвозасини ишғол этиб, жамоасига ғалаба олиб келди. 

Эслатиб ўтамиз, Нигериянинг кейинги босқичдаги рақиби бугун бўлиб ўтадиган мезбон Миср ҳамда ЖАР тўқнашувидан сўнг маълум бўлади. Ушбу ўйин Тошкент вақти билан 00:00да бошланади.


Нигерия – Камерун 3:2 (1:2, 2:0)

«Alexandria Stadium»

Голлар: 1:0 – 19 Игало, 1:1 – 41 Баокен, 1:2 – 44 НʼЖи, 2:2 – 63 Игало, 3:2 – 66 Ивоби.

Нигерия – Акпейи, Айна, Трост-Эконг, Авазьем, Омеруо, Этебо, Ивоби (Балогун, 90), Ндиди, Саймон (Чуквуэзе, 60), Игало (Онуачу, 85), Муса.

Камерун – Онана, Ойонго, Нгаде-Нгажуи, Банана, Фэ, Кунде (Зуа, 87), Манжек (Замбо-Ангисса, 62), Шупо-Мотинг, Бассогог, Баокен, НʼЖи (Токо-Экамби, 70).

Огоҳлантиришлар: Кунде (28), Манжек (51), Авазьем (70).

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика