АПЛда ўтган ойнинг энг яхши футболчиси аниқ!
07 ноя 17:44
Янгиликлар
АПЛда ўтган ойнинг энг яхши футболчиси аниқ!
Камерунлик вингер Брайан Мбеумо Англия Премьер-лигасининг октябрь ойидаги энг яхши ўйинчиси деб топилди.
Бу маълумот лига матбуот хизмати томонидан эълон қилинди.
Ўтган ойда 26 ёшли Мбеумо АПЛ 3 ўйинида 3 та гол урди ва 1 та голга ассистентлик қилди. У лигада 10 ўйинда майдонга тушиб, 5 та тўп киритди ва 1 та голли пас узатди.

Мбеумонинг "Манчестер Юнайтед" билан амалдаги шартномаси 2030 йилгача амал қилади. Transfermarkt маълумотларига кўра, вингернинг нархи 70 миллион еврони ташкил қилади.
"Манчестер Юнайтед" 8 ноябрь куни меҳмонда "Тоттенхэм" билан ўйнайди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар