UZ

Сўнгги янгиликлар

13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  0 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  1 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  0 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  11 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  2 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  2 09:46Постекоглу: "Тоттенхэм"дан кетишим кутилмаган ҳолат бўлмади"  2 09:21Зоҳир Пиримов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида имкониятлар тенг"  3 09:20Легионерлар. Ғаниев тўлиқ ўйнади, Ҳамробеков эса...  1 09:06Сергей Лушан: “Жамоага нима етишмаётганлигини билганимда, энг бахтли инсон бўлардим”  16 08:58Факт. "Сўғдиёна" 14 йилдан сўнг ОКМК дарвозасига 3 тадан кўп гол урди  0 08:41Бугун "Қизилқум" устози Шевченконинг рекордини такрорлайдими?   3 08:33Рубен Аморим: "Биз ўзгардик ва анчагина кучайдик"  5

Адашманг, Таиланд Осиё чемпиони бўлмаган Янгиликлар

Адашманг, Таиланд Осиё чемпиони бўлмаган

Сайтимиз орқали хабар бериб ўтганимиздек, кеча футзал бўйича миллий терма жамоамиз Осиё чемпионатида амалдаги чемпион Японияни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.
Ва гуруҳдаги дастлабки уч очкосини қўлга киритди. Энди футзалчиларимиз эртага Жанубий Кореяга қарши баҳс олиб боришади.

Шу ўринда баъзи мухлисларимиздан адашмасликни сўраган бўлардик. Эслатма тарзида шуни айтмоқчимизки, амалдаги Осиё чемпиони Таиланд эмас, балки Япония футзал терма жамоаси ҳисобланади. Умуман олганда, Таиланд ҳали шу вақтгача Осиё чемпиони бўлмаган.

Футзал бўйича Осиё чемпионати 1999 йилдан бери ўтказиб келинмоқда. Мусобақа то 2008 йилгача ҳар йили ўтказилган бўлиб, ундан кейин ҳар жуфт йилларда ўтказиш анъанага кирди. Футзал бўйича қитъа биринчилиги икки бор Ўзбекистонда ташкил қилинган - 2006 ва 2010 йилларда. Ҳар иккала мусобақада терма жамоамиз финалга қадар етиб бориб, мағлуб бўлган. 2006 йилда Японияга 1:5, икки йил ўтиб Эронга 3:8 ҳисобида ютқазганмиз.

Таиланд аввалги Осиё чемпионати финалида Японияга 1:6 ҳисобида мағлуб бўлган. Қуйида маълумот учун мусобақанинг барча финалларини келтириб ўтамиз.

1999 йил. Малайзия.
Эрон - Ж.Корея - 9:1
2000 йил. Таиланд. Эрон – Қозоғистон - 4:0
2001 йил. Эрон. Эрон – Ўзбекистон - 9:0
2002 йил. Индонезия. Эрон – Япония - 6:0
2003 йил. Эрон. Эрон – Япония - 6:4
2004 йил. Макао. Эрон – Япония - 5:3
2005 йил. Вьетнам. Эрон – Япония - 2:0
2006 йил. Ўзбекистон. Япония – Ўзбекистон - 5:1
2007 йил. Япония. Эрон – Япония - 4:1
2008 йил. Таиланд. Эрон – Таиланд - 4:0
2010 йил. Ўзбекистон. Эрон – Ўзбекистон - 8:3
2012 йил. БАА. Япония – Таиланд - 6:1
2014 йил. Вьетнам. ? : ?

Хайрулла Холиқов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика