Абрахам Лэмпард танаффусда нима деганини айтди
27 сен 2020 11:25
Янгиликлар
Абрахам Лэмпард танаффусда нима деганини айтди
"Челси" футболчиси Тэмми Абрахам "Вест Бром"га қарши ўйиндан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.
Унда Абрахам биринчи бўлимда 0:3 ҳисобида ортда қолаётганидан кейин танаффусда бош мураббий Френк Лэмпард нималар деганини айтди.
"Кийим алмаштириш хонасига кирганимизда барчанинг боши эгилган эди. Лэмпард эса бошни кўтаришимизни сўради. У бизга ғалабага иштиёқманд жамоага ўхшаб кўринмаётганимизни айтди. Шунингдек, кўп урушмасдан далда берди.
Мэйсон ажойиб гол урди ва ўзимизга ишона бошладик. 0:3 ҳисобидан чиқиб кета олишимизни билгандим, бироқ бу осон эмасди. Бугун йигитлар ҳурматга лойиқ ўйин кўрсатди", - деди Абрахам.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ ўтиш учрашувларига қуръа ташланди: "Реал" яна Моуриньюнинг "Бенфика"си билан ўйнайди!
ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"
ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум
Ўзбекистон терма жамоаси "Урарту"ни мағлуб этди
Фикрлар