UZ

Сўнгги янгиликлар

00:17Куртуа: "Ҳакамлар "Реал"га ёрдам берганини ҳеч қачон кўрмаганман"  5 00:10ЕЧЛ. "Байер" – ПСЖ ва бошқа учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  4 00:05ЕЧЛ. "Вильярреал" – "Манчестер Сити" (онлайн ҳисоб)  4 23:40ЕЧЛ. "Барселона" "Эл Класико"дан аввал "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этди  49 23:13ЕЧЛ. "Арсенал" – "Атлетико" (онлайн ҳисоб)  2 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди  233 22:37"Реал" КОНКАКАФга Ла Лига ўйинини ўтказишга рухсат бермасликни сўраб мурожаат қилди  2 22:02Хаби Алонсо: "Арда Гюлер – Ўзил ва Гутининг аралашмаси"  0 21:18"Ал Ҳалдия" бош мураббийи Али Ашур: "Андижон" ушбу мусобақада гол ўтказиб юбормади"  3 20:48"Бавария" Нойер билан шартномани узайтиришни режалаштирмоқда, Нюбель эса сотиб юборилади  0 19:58Жиру: "Лига 1 А Сериядан ортда эмас"  6 19:30Шмейхель: "Нега Хойлунд ва Мактоминей "Наполи"да?"  9 19:02Максим Шацких: "Рақибни ўрганиб чиқдик. Фикримча, "Ал Ҳалдия" Қатар клубидан кучлироқ"  18 18:42Артета Гёкереш "Арсенал" учун фойдали эканлиги ҳақида гапирди  0 18:14Абрамович Туркия клубининг акция пакетларини сотиб олмоқчи  3

Абдувоҳид Неъматов: Олимпия терма жамоамиз Осиё чемпионатидаги ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга тушади Янгиликлар

Абдувоҳид Неъматов: Олимпия терма жамоамиз Осиё чемпионатидаги ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга тушади

8 январь куни Таиланд яшил майдонларида 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати старт олади.

Мазкур мусобақада Любинко Друлович бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси юртимиз шарафини ҳимоя қилади. Олимпиячиларимиз айни пайтда мусобақага тайёргарликнинг якуний босқичини БААда олиб бормоқда.


Терма жамоамиз посбони Абдувоҳид Неъматов ЎФА расмий сайтига мусобақага тайёргарлик жараёни қандай кетаётгани хусусидаги фикрларини билдирди:


- Осиё чемпионати бошланишига оз вақт қолди. Терма жамоамиз турнирга жиддий тайёргарлик олиб боряпти. Йигитларда кайфият ҳамда жамоадаги ички муҳит аъло даражада. Йигитлар бир-бирлари билан жуда иноқ. Машғулотларда барча 100 фоиз куч билан меҳнат қиляпти. Зеро ҳеч нарса ўз ўзидан келмайди. Барча муваффақиятни ортида машаққатли меҳнат ётади. Шунинг сабаб мақсадимизга етиш учун янада кўпроқ ишлашга ҳаракат қиляпмиз.
Мақсадимиз – Токио олимпиадасига йўлланмани қўлга киритиш ва бу орқали янги тарих яратиш. Токиога бориш учун эса Осиё чемпионатида ғолиблар қаторида ўрин олишимиз лозим. Бу осон бўлмаслиги тайин. Лекин юртимиздаги кўплаб мухлислар, ота-она ва яқинларимиз бизни қўллаб-қувватлаб туришади. Шунинг учун ҳам ҳар бир учрашувда фақат ва фақат ғалаба қозониш учун майдонга чиқамиз.

Жамоада йигитлар жуда иноқ. Ягона оила бўлиб қитъа чемпионатида муносиб иштирок этиш учун бор куч ва маҳоратимизни ишга соламиз. Мен ҳам қўлимдан келганча терма жамоамизга фойда келтиришга уринаман, - дея таъкидлади 18 ёшли дарвозабон.  

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика