UZ

Сўнгги янгиликлар

21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  2 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  29 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  4 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  42 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  2 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  6 18:49Тармоқларда ЖЧ-2026 тўпининг суратлари айланмоқда  0 18:16"Андижон"нинг бўлажак рақиби ишончли ғалабага эришди  3 17:50Гвардиола: "3 нафар футболчимиз МЮга қарши аниқ ўйнолмайди. Стоунзнинг майдонга тушиши сўроқ остида. Қолганлар ўйинга тайёр"  5 17:07Руслан Жиянов: "Ота-онам ва тоғам Олимпиада ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритадиган терма жамоа сафида ўйнаш насиб этсин, деб дуо қилишарди"  13 16:40АПЛда август ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1 16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  21 15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  1 15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0

Абдусамад Дўрмонов: “Мураббийнинг қисмати шундай” Янгиликлар

Абдусамад Дўрмонов: “Мураббийнинг қисмати шундай”

Куни-кеча биринчи лига иштирокчиси “Ёзёвон-Лочинлари” устози Абдусамад Дўрмонов истеъфога чиқди. Бундан хабар топгач, дарҳол мураббийнинг ўзи билан боғландик.

- Абдусамад ака, сизни ўз лавозимингиздан истеъфога чиққанингиз ҳақида эшитдик. Бу ҳақда нима дейсиз?
- Ҳа, 2-3 кун бўлди бунга. Вазият шундай бўлиб қолди. Мураббийнинг қисмати шундай. Бугун кимгадир кераксан, эртага эса аксинча. Буни яхши тушунаман ва оддий хол сифатида қарайман.

- Бу йил биринчи лигада дебют мавсумини ўтказаётган “Ёзёвон-Лочинлари” жамоаси таркибини асосан маҳаллий футболчилар эвазига шакллантирган бўлсангизда, иккинчи босқич йўлланмасини қўлга киритдинглар. Аммо эндиликда ишдан кетяпсиз. Бу кимнинг қарори?
- Раҳбариятни. Улар шундай қарорга келди. Буни ўзига яраша сабаблари бор албатта. Лекин энди уларни ҳозир айтишдан наф йўқ деб ўйлайман. Жамоага омад тилайман.

- “Ёзёвон-Лочинлари”даги фаолиятингиздан қониқиш хосил қилдингизми?
- Албатта. Назаримда у ерда ёмон ишламадим. Маҳаллий ёшларга эътибор қаратган холда, уларни катта футбол ҳавосига мослаштириб бордик. Тажриба барибир йўқлиги билиниб турди. Аммо уларнинг келажаги порлоқ. Асосийси илк мавсумда олдимизга қўйилган вазифани бажара олдик. Тўғриси бу жамоага яхши ниятлар билан келгандим ва ўзимга яраша мқсадларим бор эди. Лекин афсуски кутилмаганда, истеъфога чиқишга мажбур бўлдим.

- Энди келгуси режалар қандай?
- Ҳозирча уйдаман. Фаолияти давомида йўл қўйган хато ва камчиликларимни таҳлил қиляпман. Балки энди бирор бир клубдан таклиф бўлса, кўриб чиқарман. Буни вақт кўрсатади.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика