UZ

Сўнгги янгиликлар

21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  0 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0 21:21АПЛ. "Эвертон" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум!  3 21:12Эртадан Ўзбекистон кубоги старт олади  0 21:00Клублар рейтинги. Мингталикдан Ўзбекистоннинг икки клуби ўрин олди, улар орасида "Пахтакор" йўқ  14 20:45"Ливерпуль" 10 мавсумлик антирекордини такрорлади  0 20:32Тожикистон терма жамоасига Суперлиганинг икки нафар футболчиси чақирилди  0 20:15Эмре Жан шартномани узайтирди  0 20:08Футбол афсонаси Янги Каледонияни жаҳон чемпионатида иштирок этишга лойиқ деб ҳисоблайди  3 19:43Слотнинг кетиш вақти келдими? "Ливерпуль" сўнгги уч ўйинида иккинчи марта мағлуб бўлди  24 19:15Португалия ва Колумбия ЖЧ-2026 учун мўлжалланган либосларини тақдим этди  9 18:54Пеп Гвардиола финал олдидан қандай фикрда?  2 18:40Япония - аёллар ўртасида Осиё кубоги ғолиби!  0 18:28Ўзбекистоннинг гуруҳдаги рақиблари ФИФА кунларида қайси жамоаларга қарши ўйнайди?  2 18:00ФИФА Нигериянинг эътирозини рад этди. Конго ДР Ўзбекистон билан бир гуруҳдан ўрин олиш учун курашади  2

Абдусамад Дўрмонов: "Бизда ҳам муаммолар бор. Аммо..." Янгиликлар

Абдусамад Дўрмонов: "Бизда ҳам муаммолар бор. Аммо..."

Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси Ғузорда "Шўртан"га мағлубиятга (1:2) учраб Ўзбекистон кубогидаги иштирокини якунлади.

Учрашув якунлангч матубот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Абдусамад Дўрмонов иштирок этди.

"Биринчи бўлимда ўйинимиз қовушди ва ҳисобда олдинга чиқиб олдик. Иккинчи бўлимда "Шўртан" мувозанатни тиклади. Ўйиннинг иккинчи қисмини ўзимиз истагандек ўтказмадик. Футболчилар режадагидек ҳаракат қилишди ва кўрсатмаларни бажаришди. Лекин, айрим кичик хатолар сабаб дарвозамиздан гол ўтказиб юбордик. Рақиб бир киши кам бўлиб қолгач ўйин тизгинини қўлимизга олдик. Аммо, вазиятлардан фойдалана олмадик. Бу - футбол. Шунақаси ҳам бўлиб туради. Нима бўлганда ҳам олдинга интилишда давом этамиз. Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи иштирокчилари қаторидан жой олишни истагандик. Лекин, ўхшамади. Боллар Про лигада кучсиз жамоа йўқлигини кўришди. 3 июлдан чемпионат баҳсларига старт берилади. Хатолар устида ишлаб олдинга қараб ҳаракат қилишдан тўхтамаймиз.

Мансур Саидов ҳам биринчи бўлимда қўлидан келганча ҳаракат қилди. У тажрибали футболчи. Ўйиндан олдин ҳам жамоа етакчиси сифатида гаплашгандик. Иккинчи бўлимда жисмоний жиҳатдан толиқиб қолди. Янги футболчиларни ўйинни кучайтириш учун туширдик. Ўтган сафар бу иш берганди. Бу гал эса натижа бермади. Кийиниш хонасида болларга биринчи бўлимдагидек ҳаракат қилишларини тушунтирдик. 

Мақсадимиз ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш ва юқори ўринлар учун курашиш. Муаммо ҳар бир жамоада бор. Бизда ҳам маълум бир муаммолар йўқ эмас. Буни инобатга олмаяпмиз ва ўз ўйинимизни кучайтириш ҳақида ўйламоқдамиз. Буни футболчиларни онгига ҳам сингдирмоқдамиз. Футболда ғалаба қозонсангиз ўсиш ҳам бўлади ва муаммолар ҳам бартараф этилади",- дейди Абдусамад Дўрмонов.


Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика