А Серия. Шомуродов ассистлар борасида Иличич, Сапата, Дюмфрис, Локотелли ва Абрахам билан тенглашди
24 апр 2022 08:30
Янгиликлар
А Серия. Шомуродов ассистлар борасида Иличич, Сапата, Дюмфрис, Локотелли ва Абрахам билан тенглашди
Италия чемпионати 34-турида “Интер” ўз майдонида “Рома”ни 3:1 ҳисобида таслим этди.
Меҳмонлар сафида Генрих Мхитарян жавоб голи муаллифи бўлди ва унга захирадан тушган Элдор Шомуродов ассистентлик қилди.
Бу ўзбекистонлик футболчининг А Серия жорий мавсумидаги 4-голли паси бўлди ва у бу борада жамоадошлари Лоренцо Пеллегрини, Тэмми Абрахам, “Аталанта” аъзолари Дуван Сапата, Йосип Иличич, “Наполи” футболчилари Ирвинг Лосано, Маттео Политано ва “Интер” ҳимоячиси Дензел Дюмфрис каби ўйинчилар билан тенглашди. Бу борада мусобақа етакчиси эса Доменико Берарди (“Сассуоло”, 11 та) ҳисобланади. Шунингдек, Элдор ҳисобида 2 та гол ҳам бор.
Қайд этиш жоиз, 26 ёшли футболчи 2021/22 йилги мавсум Италия чемпионатида 24 ўйинда қатнашди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар