UZ

Сўнгги янгиликлар

09:16МЮ ўтган йилнинг энг яхши дарвозабонига расмий таклиф билан чиқди  0 08:44"Манчестер Сити"да Гвардиоланинг илтимосига кўра 6 нафар футболчини тарк этиши мумкин  6 08:10"Пахтакор" яна бир футболчи билан келишувга эришди  3 07:38Эрон ОАВ. "Тракторсози" Ҳамробековнинг трансферига қанча тўлашини маълум қилди  2 00:46"Истиқлол" ўртоқлик ўйинида "Ал Ҳуссайн"га ютқазди. Ашурматов ва Машарипов майдонга тушишди  1 00:45"Атлетико" Бразилия клубидан 20 млн евролик трансферни амалга оширишга яқин  0 00:30"Андижон" клуби "Пахтакор"нинг уч нафар футболчисини ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди  6 00:212026 йилги Жаҳон чемпионати чипталари қачон сотувга чиқиши маълум  0 23:55"Ньюкасл" Исак учун жуда катта сумма истамоқда. "Ливерпул"нинг “боши қотган”  2 23:35"Манчестер Сити" собиқ футболчиси Гвардиоланинг мураббийлар штабига қўшилди  4 23:05Расман: Карлуш Кейруш ЖЧ-2026 саралашининг сўнгги босқичида иштирок этувчи Осиё жамоасини бошқаради  15 22:55"Бавария" Диас бўйича "Ливерпул"га янги таклиф жўнатади  3 22:35"Барса" ўз ярим ҳимоячиси билан шартномани бекор қилмоқчи  0 22:10"Бавария" Эзе учун курашга қўшилди. Ҳужумчини "Арсенал" сотиб олмоқчи эди  0 21:45Диас "Ливерпул"дан норози. Клуб берган янги шартнома шартлари футболчига ёқмаган  1

А Серия. "Аталанта" меҳмонда "Рома"ни кичик ҳисобда мағлубиятга учратди Янгиликлар

А Серия. "Аталанта" меҳмонда "Рома"ни кичик ҳисобда мағлубиятга учратди

Италия А Сериясининг 7-туридан ўрин олган "Рома" - "Аталанта" учрашуви якунланди.

А Серия. "Рома" - "Аталанта" 0:1 

Голлар: Джорджио Скальвини (Расмус Хойлунд) 35'

"Рома": 1. Руй Патрисиу, 23. Джанлука Манчини (59. Никола Залевски 87'), 6. Крис Смоллинг, 3. Рожер Ибаньес, 19. Зеки Челик, 8. Неманья Матич (11. Андреа Белотти 67'), 37. Леонардо Спинаццола, 4. Брайан Кристанте, 7. Лоренцо Пеллегрини, 22. Николо Дзаньоло, 9. Тэмми Абрахам.

Захира: 63. Питеро Бор, 99. Миле Свилар, 14. Элдор Шомуродов, 17. Матиас Винья, 20. Мохамед Камара, 52. Эдуардо Бове, 65. Филиппо Трипи, 62. Cристиан Волпато, 73. Гиаcомо Фатиcанти.

"Аталанта": 1. Хуан Муссо (31. Франческо Росси 8'), 2. Рафаэл Толой, 28. Мерих Демирал, 42. Джорджио Скальвини (5. Мемех Калеб Околи 46'), 33. Ханс Хатебур, 3. Йоаким Меле, 15. Мартен де Рон, 7. Тен Копмейнерс, 13. Эдерсон (18. Руслан Малиновский 88'), 88. Марио Пашалич (11. Адемола Лукман 74'), 17. Расмус Хойлунд (9. Луис Муриэль 46'). 

Захира: 57. Марко Спортьелло, 10. Жереми Бога,, 22. Маттео Руггери, 93. Брэндон Соппи.

Огоҳлантиришлар: Йоаким Меле 23', Рафаэл Толой 47', Ханс Хатебур 55', Жозе Моуриньо 57', Мерих Демирал 76', Мартен де Рон 80', Руслан Малиновский 90+4'

Рома

Серия А . 7-тур

18/09/2022, 22:00

1
:
0
Тугади

Аталанта

Джорджио Скальвини - 35'

Стадион: Stadio Olimpico, Rome, 60000 томошабин

Бош ҳакам: Daniele Chiffi

45'
90'
57'  Жозе Моуринью
67'  Неманья Матич (Андреа Белотти)
79'  Тэмми Абрахам (Элдор Шомуродов)
87'  Джанлука Манчини (Никола Залевский)
8'  Хуан Муссо (Марко Спортьелло)
23'  Йоаким Меле
35'  Джорджио Скальвини
35'  Расмус Хойлунд
46'  Расмус Хойлунд (Луис Муриэль)
46'  Джорджио Скальвини (Мемех Калеб Околи)
47'  Рафаэл Толой
55'  Ханс Хатебур
74'  Марио Пашалич (Адемола Лукман)
76'  Мерих Демирал
80'  Мартен де Рон
87'  Тен Копмейнерс
88'  Эдерсон (Руслан Малиновский)
90'  Руслан Малиновский

 

90+5. Ўйин якунланди!

90. Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

90. Элдор катта тезликда олдинга ўтди, тўпни ўзига яқин бўлган шеригига узатди, бироқ рақиб ҳимоячилари фаол ҳаракат қилиб тўпни майдон ташқарисига тепиб юборишди. 

88. Яна бир вазият Элдорда! Жарима майдончаси томонидан берилган зарба ноаниқ бўлди.

87. Жарима майдончаси ичида туриб ҳаволатиб узатилган тўпга Шомуродов бош билан зарба берди, тўп бирозгина ноаниқ кетди.

79. Тэмми Абрахам ўрнига майдонга Элдор Шомуродов майдонга тушди.

78. Дзаньолонинг кучли зарбаси анчагина баландга кетди.

73. Николо Дзаньолонинг дарвозага тепган хавфли зарба ноаниқ кетди.

73. Тэмми Абрахамнинг дарвоза томон йўллаган зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

72. Лоренцонинг дарвоза томон йўллаган зарбаси рекошетга учраб Россининг қўлига бориб тушди.

69. Луис Муриэлнинг дарвоза томон йўллаган ажойиб зарбаси ноаниқ кетди.

67. Бурчакдан узатилган тўпга Рожер Ибаньес боши билан зарба берди, бироз ноаниқ кетди.

61. Челик ўз дарвозага уч метр масофадан тўпни тепиб юборди, дарвозага кириб кетаётган тўпни эса Абрахам қайтариб юборди. 

59. Заниоло рақиб жарима майдончаси ичида йиқилди, бироқ ҳакам бу вазият учун пенальти бермади. 

57. Жозе Моуриньога қизил карточка кўрсатилди. Мураббий ҳакамга ҳаддан ташқари кўп эътироз билдириб юборди.

53. Пеллегрининг жарима зарбасидан узатган тўпи хавфли тус олмади.

48. Муриел ўнг қанотдан олдига ўтди, тўпни жарима майдончаси томон узатди, бироқ анча ноаниқ. 

46. Иккинчи бўлимга старт берилди.

45+3. Биринчи бўлим якунланди!

45+2. Пеллегренининг дарвоза томон йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

45. Матич катта тезликда жаримма майдончасига кириб борди ва тўпни Абрахамга узатди, унинг берган зарбасини Росси қайтарди!

41. Тэмми Абрахам дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб келди, футболчи дарвозабонни алдаб ўтмоқчи бўлди, бироқ тўп ҳужумчидан узоқлашиб кетди.

40. Заниоло жарима майдончасига кириб келаётган вақтда Мерих Демирал унинг футболкасини ушлаб қолди. Заниоло эса юришда давом этди ва тўпни олдириб қўйди.

Джорджио Скальвини ўзига узатиб берилган тўпни тўхтатиб олди ва ерлатиб дарвозага йўллади, натижа - гол!

35. ГООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! "Аталанта" ҳисобни очди!

23. Йоаким Мелега сариқ карточка кўрсатилди.

20. Ўйин темпи юқори эмас. Ҳар икки жамоа ҳам анча босиқлик билан ўйинни давом эттирмоқда.

15. "Аталанта" томонидан уюштирилаётган ҳужум ҳозирча хавфли тус олмаяпти.

8. Хуан Муссо жараҳот сабаб ўз ўринини Франческо Россига бўшатиб берди.

5. Хуан Муссо Мерих Демирал билан урилиб кетди.

2. Ўйинни "Рома" фаоллик билан бошлади. Смоллингнинг бош билан берган зарбаси ноаниқ кетди.

1. Учрашувга старт берилди.

Ўйиндан аввал 1 дақиқалик сукут сақланмоқда.

Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

- Учрашув Тошкент вақти билан 21:00 да бошланади. 

Рейтинг: -10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика