UZ

Сўнгги янгиликлар

15:24Ўзбекистон U-23. Абдуқодир Ҳусанов ва Ҳожимат Эркинов ўз клубларига жўнаб кетишди  9 15:16Чемпионлар лигаси. "Бавария" - "Реал" ва "Боруссия" - ПСЖ. Тахминий таркиблар  1 14:55 ФАКТ. Индонезия Ўзбекистон дарвозасига бирорта аниқ зарба йўлламади   7 14:35Дилшод Раҳматов: "Тарих билан яшаш керакмас. Осиё кубоги кучсиз жамоа қолмаганини кўрсатиб берди"  0 14:01Ўзбекистон кубоги. "Машъал" гуруҳ босқичида ҳеч ким қила олмаган ишни бажарди  1 13:15Аббос Элмуродов: "Пенальтилар серияси? Рустам Умаров кимни қаерга тепишини ёзиб берганди"  2 12:53Левандовски Это'Oнинг 2005 йилги натижасини такрорлади  4 12:35Бектемир Абдуманнонов: "Қийин гуруҳдан чиқдик. Энди бизга рақибнинг фарқи йўқ"  4 12:10Роналдо "Крузейро"ни сотади  3 11:45"Жаҳон чемпионатида мухлисларни хурсанд қила оламиз" — Ўзбекистон футзал миллий терма жамоасини кутиб олиш маросимидан видеорепортаж  2 11:11Эшитдик-да! Абдуқодир Ҳусанов бугун Францияга жўнаб кетади  62 11:11Муҳиддин Ортиқов: "Темур Султоновнинг тажрибасидан унумли фойдаланмоқчимиз"  3 11:00Ҳусниддин Нишонов: "Эрондан реванш олиш учун яна имкониятимиз бўлади"  2 10:47Асрор Алиқулов: "Кубок ўйинларида имкон қадар узоқроққа боришни мақсад қилганмиз"  2 10:15Наврўз Алимов: "Футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин"  1

А серия баҳслари қайси учрашув билан бошланади? Янгиликлар

А серия баҳслари қайси учрашув билан бошланади?

Коронавирус пандемияси туфайли вақтинча тўхтаб қолган Италия А Серияси беллашувлари 19 июнь куни бошланади, дея хабар бермоқда Sky Sport Italia нашри.

Шу куни илк учрашувда “Аталанта” ва “Сассуоло” жамоалари куч синашади. Илгарироқ мазкур беллашув 20 июнь куни ўтказилиши режалаштирилганлиги ҳақида хабарлар тарқатилганди. Аммо нашрнинг тасдиқлашича,  ўйин Бергамода 19 июнь куни бўлиб ўтади. Бундай қарорга келишининг рамзий маъноси бор: Ломбардия провинциясининг маркази Бергамо шаҳри Италияда коронавирус пендемиясининг эпицентри сифатида қайд этилганди.

Илгарироқ Италия спорт вазири Винченцо Спадафора мамлакат кубоги баҳслари 13-20 июнь кунлари ўтказилишига ишонч билдирганди.

Айни пайтда Италия А серияси турнир жадвалида 26 турдан 63 очко жамғарган “Ювентус” пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи ўринда 62 очко тўплаган Римнинг “Лацио” клуби бормоқда.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика