UZ

Сўнгги янгиликлар

16:06Бразилия футбол конфедерацияси Мадридда Анчелотти билан музокаралар олиб бормоқда  0 15:38Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи, футболчилари ва икки нафар шарҳловчи фахрий унвон ва медалларга эга бўлди  14 15:20Манба: "Рома" Шомуродов билан шартномани узайтирди  5 14:53Ҳакамга эътироз билдираётган Хайрулла Каримов, ўйинни кузатаётган Рўзиқул Бердиев — ОКМКнинг "Сўғдиёна" билан баҳсдаги камбэкидан ГАЛЕРЕЯ  0 14:30"Манчестер Сити" "Астон Вилла" билан ўйинга ҳозирлик кўрмоқда  2 14:02Расман: А Сериянинг бугунги ўйинлари Рим папаси вафоти сабабли қолдирилди  3 13:35Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон U-17 терма жамоасини Осиё чемпионлиги билан муборакбод этди  8 13:14Хорватия терма жамоасининг собиқ футболчиси ЙТҲда ҳалок бўлди  0 12:50​Ўзбекистонлик ҳакамлар Элит ОЧЛ финал босқичида ишлайди  2 12:32Осиё чемпиони бўлган Ўзбекистон U-17 терма жамоаси аъзоларига машина совға қилинади  44 12:19Аарон Рэмзи "Кардифф Сити"нинг ўйновчи мураббийи бўлади  1 11:51"Ливерпуль" "Ньюкасл"нинг нарх оширишидан чўчимади. Мерсисайдликлар Исакни сотиб олишни хоҳлаяпти  3 11:20"Лестер" бир мавсумдан кейин яна Чемпионшипга қайтмоқда  1 10:25Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  12 09:50«Манчестер Сити» испаниялик футболчига 200 миллион фунт тўлашга тайёр  13

Ким Чанг Бок: "Ўзбекистонда мураббий ўзгарди, демак тактика ҳам ўзгарган" Янгиликлар

Ким Чанг Бок: "Ўзбекистонда мураббий ўзгарди, демак тактика ҳам ўзгарган"

Ўзбекистон - КХДР учрашувидан олдинги матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар устози иштирок этди.

"Эртанги баҳс иккала жамоа учун ҳам муҳим ҳисобланади. КХДР - Ўзбекистон учрашувдан сўнг жуда катта вақт ўтди. Бу ўйинга жуда жиддий тайёргарлик кўрдик. Биз мана шу тайёргарликни яхши бўлганини исботлаш учун Ўзбекистонга келдик", - дейди КХДР бош мураббийи Ким Чанг Бок.

- Жаноб мураббий, Ўзбекистон терма жамоасини қанчалик ўргандингиз? Баҳрайн ва Филиппинга қарши ўйинларнинг видеоларини кўрдингизми?

- Ўзбекистоннинг КХДРга қарши ўйинидан сўнг терма жамоаингиз таркибида ўзгаришлар содир бўлди. Жамоага 15, 16, 19-рақамли футболчилар келиб қўшилишди. КХДРдаги баҳсда асосан фахрий футболчилар ўйнаганди. Баҳрайн ва Филиппинга қарши учрашувларда эса кўплаб ёшлар ўйнаганини кўрдим. Уларнинг кучлари 90 дақиқага етмоқда. Бу шахсий фикрим. 

- Ўзбекистоннинг кучли ва кучсиз томонларини айта оласизми?

- Терма жамоанинг кучли ва кучиз томонларини айтмаган бўлардим. Аввалги жамоада урғу кўпроқ майдоннинг марказига бериларди. Ҳозир эса тезкор ҳаракат қилиб ҳужумга ўтишга уринмоқда. Жамоада бош мураббий ўзгарди, демак тактика ҳам ўзгаргани аниқ. Бундан ташқари Ўзбекистоннинг устунлиги мухлисларда бўлади. Эртага стадионга кўплаб мухлислар келиши мумкин. Агар бунга қарши чора топа олсак яхши натижага эриша оламиз.

- Нима учун КХДР табиий майдонларга эга бўла туриб ЖЧ-2018 саралаш ўйинларини сунъий майдонларда ўтказмоқда. Бу рақибларга қарши ўзига хос тактиками?

Бу саволга КХДР халқаро муносабатлар бўйича мутахассис жаноб Че жавоб берди: Бизнинг иқлимга табиий майса тўғри келмайди. Тўғри бизда табиий майдонлар бор, аммо бу стадионлар ФИФА томонидан қабул қилинмайди. Бу сунъий майдон ФИФА томонидан расман қабул қилинган. Шу сабабли ҳам рақибларни Пьёнгянгдаги ўйингоҳда қабул қилаяпмиз.

- Эртага КХДРни дуранг қониқтирадими?

- Агарда биз эртага дурангга эриша олсак техник томондан қониқарли натижа бўлади. Сабаби уйда Ўзбекистонни мағлуб этганмиз, сафарда эса дуранг. Бу техник томонлама бизга устунлик беради.

- Жаноб мураббий, сиз ўз мураббий фаолиятингизда янгиликлардан фойдаланиб турасизми ёки одатий материаллардан фойдаланасизми?

- Рақибларни ўрганиш борасида янги технологиялар бўйича футбол Федерациясида шундай бўлим бор. Асосан видеоматериаллар орқали рақибларни ўрганамиз. Мураббий ўйинларни кўриб ўзи тактика тузиб чиқади. 


Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика