UZ

Сўнгги янгиликлар

17:45"Барса" Гави тиззасидан олган жароҳатидан сўнг сафга қайтганини эълон қилди. Хавбек август ойидан бери ўйнамади  0 17:05Ўзбекистон Суперкубоги: дебютант “Нефтчи” саккизинчи жамоа, рекорд “Пахтакор”да  2 16:49"Футбол олами". 3-турдаёқ илк истеъфо  0 16:29Аёллар ўртасидаги Осиё кубоги. Ўзбекистон чорак финалда Жанубий Кореяга йирик ҳисобда мағлуб бўлди  13 15:35Ўзбекистон Суперкубоги–2026: Бердиев рекордчи, рўйхатда хорижлик мураббийлар ҳам бор  1 15:25"Имишли" — "Сабаҳ". Таркиблар маълум  0 14:50Ким Мин Же "Бавария"ни А Серия топ клубига алмаштириши мумкин  1 14:28Ўзбекистон Суперкубоги. Тарихдаги илк учрашув ва қолган тўқнашувларда қандай натижалар қайд этилган? Кимлар майдонга тушган?  2 13:36"Интер" Саудия Арабистонидаги ўйинчига кўз тикди  1 12:48Суперлиганинг 3-туридаги ҳакамлик таҳлили: "Пахтакор" – "Навбаҳор" ва "Насаф" – "Динамо" ўйинларидаги хатолар ҳамда баҳсли қарорлар  20 12:17Мауро Бразил — Суперлигада дебют қилган илк уругвайлик футболчи  5 11:52Эндрик "Реал"даги келажаги ҳақида қарор қабул қилди  12 11:15"Интер" "Рома" юлдузини трансфер қилмоқчи  1 10:40Расмус Хойлунднинг "Наполи"даги келажаги маълум  1 10:12Спалеттининг "Ювентус"даги келажаги маълум  1

90-йиллар футболи: Кристиан Вьери ва Роналдо Янгиликлар

90-йиллар футболи: Кристиан Вьери ва Роналдо

Сайтимизда куни кеча янги "90-йиллар футболи" рукни иш бошлаганди.

Ушбу рукн орқали ўтган аср охирларида олинган суратлар бериб борилади. Яқин ўтмишдаги футболчилар, жамоалар, мураббийларнинг расмлари орқали тарихни ёдга олиб турамиз. 

Кечаги сонни ўтказиб юборганлар учун ҳавола: "1999 йилги ЕЧЛ финали"

Бугунги сонда Миланнинг "Интер" клубида бирга ўйнаган икки футболчи ҳақида тўхталамиз.

Италиялик Кристиан Вьери ва бразилиялик Роналдо "Интер" клубида 1999-2002 йиллар оралиғида бирга ўйнашган ва рақибларни додини беришган.

Кристиан Вьери 1973 йилнинг 12 июлида Италиянинг Болонья шаҳрида туғилган. Италия терма жамоасида 1997-2006 йиллар фаолият олиб бориб 49та ўйинда 23та гол урган. "Интер"да 1999-2005 йиллар оралиғида ўйнаган ва 143та ўйинда рақиблар дарвозасига 103та тўп киритган. Фаолияти давомида Вьери қуйидаги футбол клубларида ўйнаган: "Торино", "Пиза", "Равенна", "Венеция", "Аталанта", "Ювентус", "Атлетико", "Лацио", "Милан", "Монако", "Сампдория", "Аталанта", "Фиорентина". Футболчилик фаолиятини 2009 йилда тугатган. Профессиоанл фаолияти давомида 476та ўйинда майдонга тушиб 236та гол уришга муваффақ бўлган.

Ютуқлари: Италия чемпиони, Европа Суперкубоги соҳиби, Қитъалараро кубоги соҳиби, икки карра Италия кубоги соҳиби, Италия Суперкубоги соҳиби, Европа Кубок Эгалари кубоги соҳиби. Шахсий ютуқлари: 1999 ва 2002 йилларда Италияда йил футболчиси, 1999 йилда Италия А сериясида энг янги футболчи, 1998 йилги Жаҳон чемпионати кумуш бутсаси соҳиби, 2002-2003 йилги мавсумда Италия А серияси тўпурари бўлган. 

Бразилиялик Луис Назарио де Лима Роналдо 1976 йилнинг 18 сентябрь санасида Бразилиянинг Рио Де Жанейро шаҳрида туғилган. Бразилия терма жамоасида 1994-2011 йилларда фаолият олиб бориб 98та учрашувда 62та гол урган. "Интер"да 1997-2002 йилларда ўйнаган ва 68 ўйинда 49та тўп киритган. Фаолияти давомида "Крузейро", "ПСВ", "Барселона", "Реал Мадрид", "Милан" ва "Коринтианс" клубларида ўйнаган. Футболчилик фаолиятини 2011 йилда тугатган. Бутун фаолияти давомида 518та ўйинда 352та гол урган.

Ютуқлари: икки марта Бразилия кубоги, Голландия кубоги, Испания кубоги, Европа Кубок эгалари кубоги, икки марта Испания Суперкубоги, УЕФА кубоги, Испания чемпиони, Қитъалараро кубок соҳиби, 1994 ва 2002 йилларда Жаҳон чемпиони, 1998 йилги Жаҳон вице чемпиони, икки карра Америка кубоги соҳиби, Конфедерациялар кубоги, 1996 йилги Олимпиада ўйинлари ғолиби.
Шахсий ютуқлари: Уч марта Жаҳоннинг энг яхши футболчиси, икки марта "Олтин тўп" соҳиби, Голландия чемпионати тўпурари, Олтин бутса соҳиби, Италия А сериясида йил футболчиси, 1998 йилги ЖЧ "Олтин тўп" соҳиби, 2002 йилги ЖЧ "Олтин бутса"си соҳиби, 2002 йилги ЖЧ "Кумуш тўп" соҳиби.


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика