UZ

Сўнгги янгиликлар

22:30“Яйпан Фарғона” футбол клубининг майдони ва инфратузилмасини Про лига даражасига олиб чиқиш ишлари бошланди  0 22:04"Пахтакор" беш нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  2 21:31Расман: Конор Галлахер "Атлетико"дан "Тоттенхэм"га ўтди. Трансфер суммаси аниқ  1 21:02Хитой U-23 термаси бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг охирги йиллардаги натижалари барчасини айтиб турибди. Уларга қарши жанг қиламиз"  8 20:40ОКМК ва "Динамо" ўзаро дуранг қайд этишди. Илёсов, Ҳожимирзаев ва Мустафоев билан интервью  1 20:23Расман: Отабек Жўрақўзиев "Сўғдиёна" клуби аъзосига айланди  2 19:59"Бунёдкор" Чехия иккинчи даражали лигаси вакилига ютқазди  4 19:36Гвардиола рекорд ўрнатди, бу рекордга Ҳусановнинг ҳам алоқаси бор  6 19:09"Барселона" бош мураббийи Алонсо истеъфоси ҳақида гапирди  30 18:37U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистоннинг чорак финалдаги рақиби — Хитой!  19 17:55Назорат ўйини. Ўзбекистон U-19 Туркияни мағлуб этди  4 17:38Назорат учрашуви. ОКМК - "Динамо" 1:1  2 16:37Микель Артета: "Хаверцни жуда соғинган эдик. Унинг қайтиши жамоа учун катта ёрдам бўлади"  0 15:44Оскар Гарсия: "Арбелоа фақат Моуриньо ҳақида гапиргани учун мураббий бўлди"  13 15:16Алонсо "Реал" машғулотларининг бирида: "Болалар боғчасини бошқараман деб ўйламагандим!"  35

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ. "Локомотив" "Қизилқум"ни кичик ҳисобда енгди Янгиликлар

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ. "Локомотив" "Қизилқум"ни кичик ҳисобда енгди

"Локомотив" ва "Қизилқум" ўртасидаги учрашувнинг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боришингиз мумкин.

                                 МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

                                            ЯНГИЛАШ

"Локомотив" - "Қизилқум" 1:0

Ҳакамлар:Р.Эрматов (Ташкент), А.Расулов (Тошкент), Ж.Саидов (Тошкент), Б.Йўльчораев (Гулистон)
Назоратчи:Ш.Жумаев (Қарши).
ПФЛ вакили: Н. Лутфулин.

Гол: Ҳасанов (катта) 1 (Алибоев пас). 

"Локомотив": Игнатий Нестеров, Шавкат Муллажонов, Руслан Корян (Марат Бикмаев 60), Темурхўжа Абдуҳолиқов (Дамир Кояшевич 69), Тимур Кападзе (Дилшод Раҳматуллаев 79), Ислом Тўхтахўжаев, Санжар Шоаҳмедов, Иброҳим Раҳимов, Икром Алибоев, Неменья Яничич, Жасур Ҳасанов (катта).

Захира: Сардор Қобулжонов, , , Жасур Ҳасанов (кичик), Салим Мустафоев, Олег Зотеев, .

"Қизилқум": Эркин Жабборов, Фарруҳ Ҳайдаров, Акмал Рустамов, Баҳриддин Ваҳобов, Алишер Санаев, Миржалол Қурбонов (Ғайрат Жумаев 38), Шерали Жўраев, Асқар Мухиддинов, Сарвар Ҳолматов, Георги Квсияшивили, Азиз Усмонов

Захира: Артём Макосин, Файзулло Қамбаров, Руслан Санаев, , Алишер Ҳаликов, Бобур Мамиров, Бобур Икандаров.



Баҳс якунланди.

90. Учрашувнинг асосий вақитга 3 дақиқа қўшиб берилди.


86. Марата Бикмаев бирга-бир вазиятда даврозани ишғол қила олмади.


83. Дамир Кояшевич ўнг қанотда дарвозага зарба берди, Жабборов тўпни эгаллаб олди.


82. Қоида бузиш бўийча "Локомотив" олдинда.


78. Марат Бикмаев ҳам яқин масофадан тўпни дарвозага кирита олмади.


74. Марат Бикмаев узоқ масофадан дарвозани нишонга олишга уриниб кўрди, Эркин Жабборов ўз жойида.


69. Ўзгариш. Абдуҳолиқов ўрнига Кояшевич.


60. Ўзгариш. Корян ўрнига Бикмаев.


60. Иброҳим Раҳимов рақиб футболчисини йиқитди ва "Қизилқум"да гол уриш учун қулай имконият.


49. Коряннинг омади келмаяпти. 3 метрдан дарвозани ишғол қилмасликнинг иложи йўқ-ку.


46. Иккинчи бўлим бошланди.


Биринчи бўлим якунланди

45+1. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.


42. Корян кейинги вазиятда тўпни ойга қарата зарба берди. Менимча тегди, чунки тўп дарвозага кирмади.


41. Жасур Ҳасанов яна ажойиб тўп оширишини амалга оширди, аммо Корян бу оширмани голга айлантира олмади.


38. Ўзгариш. Миржалол Қурбонов ўрнига Ғайрат Жумаев.


29. Эркин Жабборов ўз жамоасини голдан қутқариб қолди. Бурчак зарбаси.


28. "Қизилқум"га ҳужумни якунлайдиган футболчи етишмаяпти. Баҳриддин Ваҳобов катта саҳнага чиқиши керак.


25. Навоийликларда бурчак зарбаси. Бурчак зарбаси бошқа қанотга кўчди. Меҳмонларнинг стандартлари бесамар якунланди.


22. Жасур Ҳасанов етказиб берган тўпни, Темурхўжа Абдуҳолиқов тўхтатишда хатога йўл қўйди ва қулай имконият қўлдан кетди.


18. Санжар Шоаҳмедов узоқ масофадан дарвозага зарба берди, Эркин Жабборов иккинчи уринишда тўпни эгаллаб олди.


16. Тўпга эгалик қилишда "Локомотив" катта устунликка эга.


12. "Қизилқум футболчиси жароҳат олган кўринади. Шифокорлар Ақсар Мухиддиновни майдон ташқарисига олиб чиқишди.


8. Шерали Жўраев "Локо" жарима майдонига киришга ҳаракат қилди, сўнгги тўпга тегишда у хатога йўл қўйди ва тўпни рақибларга топширди.


6. Жасур Ҳасанов яна чап қанотдан тўпни жарима майдончасига ташлади, аммо ҳимоячилар яхши ҳаракат қилишди. Бурчак зарбаси эса бефойда якунланди.


4. Жасур Ҳасанов чап қанотда оффсайдда турган Корянга тўпни етказиб берди, Руслан урган гол ҳисоблангани йўқ.


ГООООЛЛЛ!!!!! "Қизилқум" футболчилари майдон марказида тўпни олдириб қўйди, кўпчилик бўлиб қарши ҳужумга ўтган "Локомотив" Жасур Ҳасанов туфайли гол урди. Пас муаллифи Икром Алибоев.

1. Учрашув бошланди.


- Ассалому алайкум ҳурматли футбол мухлислари. Бугун олий лиганинг 12-тур доирасида "Локомотив"  "Қизилқум"ни қабул қилади. Ушбу баҳс ТТЙМИ стадионида бўлиб ўтади.




Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика