UZ

Сўнгги янгиликлар

01:00Сречко Катанец 62 ёшда! У ҳақида 20 та қизиқарли факт  6 00:53"Истанбул Башакшеҳир" назорат учрашувида "Рейхенау" клубини мағлубиятга учратди. Шомуродов норасмий дебют қилди  4 00:19МЮ ёзда биронта ҳам ўйинчи сотмай, трансферлардан 24 млн евро ишлаб олди  1 23:45Беллингем елкасини операция қилдирди."Реал" ярим ҳимоячиси қанча муддатга сафдан чиққани маълум  2 23:23Расман: "Атлетико" 30 млн евролик трансферни амалга оширди  0 22:59Де Паул ҳам Мессининг ёнига боради. "Атлетико" ва "Интер Майами" келишиб олишди  2 22:35"Ливерпуль" Экитике бўйича "Айнтрахт" билан музокарага киришди  1 22:11Йоахим Левга яқин манба Ўзбекистон билан музокаралар бўлаётганини тасдиқлади, мураббийга маслаҳатчи лавозими таклиф қилинган – Sport24  76 21:50Расман: Ламин Ямал янги мавсум "Барселона" сафида 10-рақамда ҳаракат қилади  3 21:29Ислом Исмоилов: "Москвада маҳаллий клублар билан назорат учрашувлари ўтказамиз"  6 21:01Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов хотира турнирига тайёргарликни давом эттирмоқда  2 20:25Ламин Ямал янги мавсум 10-рақамда ўйнашига ишора қилди(ми?)  1 19:48Иброҳим Йўлдошев - ОКМК футболчиси  2 19:14Суперлига. Биринчи давранинг эътиборга молик 5 воқеаси   6 19:12ЖЧ2026да 4 та танаффус бўлиши мумкин  7

ФИФА 65 конгрессининг 1 қисми якунланди Янгиликлар

ФИФА 65 конгрессининг 1 қисми якунланди

Айни дамда Швейцариянинг Цюрих шаҳрида ФИФА президентилиги сайлови учун конгресс бўлиб ўтмоқда.
12:55
ФИФА президенти Йозеф Блаттер нутқ сўзлади
"Ҳозирда ФИФА учун қора кунлар бошланди. Бу воқеалар (коррупция туфайли қўлга олишлар) футбол номига шармандалик келтирди. Биз футбол ва ФИФА номи булғалишига йўл қўймаслигимиз керак" - дейди Блаттер.
Ушбу нутқдан сўнг залда Блаттерга қарши бўлган инсон узоқдан бир нималар дея бақириб эътироз билдирди. Блаттер қўриқчилар ёрдамида ушбу инсонни залдан чиқариб юборди.

13:02
Сайловда иштирок этувчи мамлакат футбол федерациялари бирма-бир санаб чиқилмоқда.

13:10 Ҳозирча 209 мамлакат федерацияларини санаш давом этяпти. ФИФА президентлиги учун фақат икки даъвогар мавжуд: Йозеф Блаттер (амалдаги ФИФА президенти) ва Али Ал-Ҳуссайн (Иордания шаҳзодаси, ФИФА ижро қўмитаси вакили, Иордания футбол федерацияси президенти)

13:12 Ўзбекистон номи ҳам ушбу давлатлар ичида санаб ўтилди.

13:15 ФИФА конгрессда 209 мамлакат аъзолари иштирок этаётганини тасдиқлади

13:21 Айни дамда давом этаётган ФИФА конгрессида ЎФФ матбуот хизмати бошлиғи Санжар Ризаев ва ЎФФ бош котиби Сардор Раҳматуллаев ҳам иштирок этмоқда.

13:29 Суратдаги режага кўра, конгресснинг охирги қисмида ФИФА президентлиги учун сайлов бўлиб ўтади.

13:35 ФИФА президенти нутқ сўзламоқда.
"Сўнгги кундаги содир бўлган воқеалар ФИФА ва конгрессни шарманда қиляпти. Биз обрўимизни тиклашга ҳаракат қиламиз. ФИФА ботқоқда бўлишига йўл қўймаймиз. Ифлос ишларга қўл урганлар бутун ФИФА эмас!
Биз бирлашиб, олға қадам ташлашда давом этишимиз шарт. Футболдаги барча 300 млн инсонни бошқара олмаймиз. Ернинг 1,6 млрд. аҳолиси футбол билан шуғулланади, машҳурлик бор жойда жавобгарлик даражаси ошиб боради" - дейди Блаттер.
13:50 Блаттер ФИФАнинг ҳамкорларидан бири "Кока-Кола"га миннатдорчилик билдирди. Ҳозирча "Кока-Кола" коррупция борасида ўз фикринии билдиргани йўқ.

13:53 2014 йилдаги футбол мусобақалари ҳақида видеоролик намойиш этиляпти.

13:58 Блаттер ЖЧ-2018 ва ЖЧ-2022 мезбонлигини қўлга киритган мамлакатлар ҳақида ҳам сўзлади: "Агар конвертларда бошқа мамлакат мундиалга мезбон бўлиши ёзилганда, ҳозир бу муаммога дуч келмаган бўлар эдик".


14:00 2015 йилда Канадада аёллар ўртасида бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати ҳақида видео тақдим этилди.

14:02 Жером Вальке Россияда ўтадиган ЖЧ-2018 ва Қатардаги ЖЧ-2022 ҳақида маълумот бермоқда.

14:05 Бразилияда ўтган мундиал борасида видео намойиш этиляпти. Конгресс ҳозирча режанинг 9 қисмининг охирига етиб келди.

14:10 Энди навбат ФИФАнинг молия ишлари бўйича ҳисоботига

14:30 ФИФА мансабдор шаҳслари молиявий ҳисоботларни топширишда давом этяпти. Ҳисобот давом этаётган бир пайтда келинг овоз бериш тизим ҳақида эслатиб ўтамиз. Овоз бериш сирли равишда бўлиб ўтади. ФИФАнинг ҳар бир федерацияси аъзосида битта овоз бўлади. Европада 53та, Африкада 54та, Осиёда 46та, Шимолий ва Марказий Америкада 35та, Жанубий Америкада 10та ва Окенаияда 11та овоз мавжуд. Биринчи турда ғалаба қозониш учун сайловчиларнинг 3дан 2 қисмининг овозини йиғиш керак. Иккинчи турда ғалаба қозониш учун рақибдан кўпроқ овоз йиғишнинг ўзи етарли.


14:55 Конгрессда танаффус эълон қилинди.



манба: facebook.com/sanjar.rizayev



Кеча Англия футбол ассоциацияси президенти Блаттер ФИФАда президент бўлиб қолса, Россияда ўтадиган ЖЧ-2018га бойкот эълон қилишини таъкидлаган.
Бугун тонгда АҚШнинг CNN телеканали ушбу суратни намойиш этган эди:

                                          ЯНГИЛАШ



Олдинроқ Бразилия футбол федерацияси президенти ФИФА конгрессини тарк этган эди.

ФИФА конгрессининг бугунги иш режаси:




ФИФА конгрессини қуйидаги ҳаволада жонли эфирда томоша қилишингиз мумкин: https://www.youtube.com/watch?v=GnwrvlctMMs
Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин ФИФА мансабдор шаҳслари АҚШ ФҚБ томонида коррупцияда айбланиб қўлга олинган эди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика