UZ

Сўнгги янгиликлар

23:25Камолиддин Тожиев: "Финалда фаворит бўлмайди"  1 23:12Александр Хомяков: "Келинглар, саволларни қисқа қиламиз ва байрам нишонлаймиз"  8 22:48Иван Бошкович: "Шогирдларимга ҳеч қандай эътироз йўқ, "Бухоро"ни финалга чиққани билан табриклайман"  5 22:29Садриддин Ҳасанов ОФК томонидан йилнинг энг яхши ёш футболчиси бўлишга номзод!  2 22:11Суперлига. "Насаф" "Хоразм" устидан иродали ғалабага эришди  61 21:54"Бухоро" ўз тарихида илк марта Ўзбекистон кубоги финалига чиқди  14 21:42ЖЧ-2026 тимсоллари намойиш қилинди  2 20:59Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" пенальтилар сериясида "Динамо"ни ютиб, Ўзбекистон Кубогининг навбатдаги финалчисига айланди  80 20:47"Бухоро" супергол эвазига Ўзбекистон Кубоги финалига чиқди!  73 20:18"Челси" 56 миллионлик футболчисидан бутунлай воз кечди  2 19:45Тимур Кападзе "Манчестер Сити" машғулотларида бўлди  9 19:24Расман: "Навбаҳор"га янги бош мураббий тайинланди  14 19:04Нодир Элибоев: "Биз жамоани ёшартириш йўлини танладик. Бу – фақат Осиё чемпионати эмас, балки кейинги 10 йилдаги истиқболни кўзда тутган стратегик қарор"  3 18:40"Арқадағ" – Туркманистон Суперкубогининг икки карра соҳиби!  8 18:16Эшитдик-да! ЎФА "Олтин тўп" соҳиби билан музокаралар ўтказмоқда  36

"8+3". Ўзбек футболидаги энг омадсиз шахс ким? Янгиликлар

"8+3". Ўзбек футболидаги энг омадсиз шахс ким?

Championat.asia'да "8+3" рукни давом этади.

Бу гал собиқ футболчи,  Ўзбекистон футболчилар уюшмаси рахбари Камолиддин Мурзоев билан суҳбатлашдик. Унга футболга оид 8, футболдан ташқари 3та савол билан мурожаат қилдик.


- Сиз ўйинларини бевосита кузатган энг кучли футболчи ким?

- Яқинда ПСЖнинг ўйинини кузатдим. Рости, Верратти умуман бошқа дунё. Месси, Мбаппелар жуда кучли футболчи эканлиги барчага маълум. Аммо Марко Верраттининг майдонда бажарадиган вазифаси ундан кам эмас.

- Сиз бирга ўйнаган  футболчилар орасидачи?

- Ривалдо. 

- Сиз кўрган энг чиройли гол қайси?

- Роберто Карлоснинг Францияга урган голини энг чиройли деб айтсак бўлади.


- Футбол оламида бошқалардан мутлақ ажралиб турадиган шахс ким? 

- Зидан. У ўзини ҳам футболчи, ҳам мураббий сифатида кўрсата олди. 

- Ўзбекистон терма жамоасини бошқарган энг кучли мураббий ким?

- Убиражара Вейга да Силва

- Ўзбек футболидаги энг омадсиз шахс ким?

- Бугунги кунда ўзбек футболидаги ҳакамларни омадсиз дейиш мумкин. Чунки, уларга қарши негатив фикрлар кўпайди. 

- Сиз бевосита стадиондан кузатган энг охирги ўйин?

- ПСЖ (3:1) "Нант. 

- Қайси жамоага мухлислик қиласиз?

- Кўп йиллардан бери "Реал Мадрид"нинг мухлисиман. 

- Ҳаётдаги кумирингиз ким?

- Отам - ҳаётдаги ягона кумирим.

- Ўзингизга ёқмаган тарафингиз қайсилар? Камчиликларингиз...

- Эринчоқлигим ва ўйламасдан ҳақиқатни юзига айтиб юборишим.

- Ҳаётингизнинг бурилиш нуқтаси сифатида қайси воқеани эслайсиз?  

- 2006 йил Қатарда ўтказилган Осиё ўйинларида захирадан майдонга тушганман. Шу воқеани ҳаётимнинг бурилиш сифатида эслайман. 

"8+3". Катанец — хато танлов (18-сон)

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика