UZ

Сўнгги янгиликлар

13:10Энцо Фернандес АҚШда "Челси" сафига бориб қўшилди  0 12:52Ўзбекистонлик спортчиларнинг Париж Олимпиадасидаги иштирокидан ОНЛАЙН  0 12:31ЦСКА ҳужумчиси Греция клуби билан шартнома имзолайди   1 12:05Шерзод Файзиев қаерда?   6 11:50"Краснодар" бразилиялик футболчиси билан янги шартнома имзолади   0 11:29Леон Горецкага "Атлетико Мадрид" ва "Наполи" қизиқиш билдирмоқда  1 10:33«Олимпик» 7 нафар футболчи билан шартнома тузди  5 10:09Футбол, Ҳасанбой ва бошқалар. Бугун Париж Олимпиадасида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг  3 10:00УзПФЛ. «Нефтчи» етти нафар футболчини рўйхатдан ўтказди ва яна шунча футболчи билан хайрлашди  6 09:28FourFourTwo. Футбол тарихидаги энг яхши таянч яримҳимоячилар рейтинги тузилди  10 08:56Ибаи Гомес: "Ўзбекистонга қарши ўйинда ғалаба қозонсак, кейинги босқичга йўл олишимизга ишонаман"  19 08:25«Насаф» собиқ дарвозабони ва яна икки нафар футболчи. «Қўқон-1912» уч нафар футболчи билан шартнома тузди  1 07:55Канада терма жамоаси гуруҳда иккита учрашувда ғалаба қозонди, бироқ уларда ҳозирча 0 очко. Қандай қилиб?  2 07:24Бугун Доминикан Республикасига қарши майдонга тушамиз  28 01:30Педри ваъдасида туриб, мўйлов қўйди  8

Роналду 5та, "Реал" 9та гол урди ёхуд "Реал" - "Гранада" 9:1 Янгиликлар

Роналду 5та, "Реал" 9та гол урди ёхуд "Реал" - "Гранада" 9:1

Испания чемпионатининг 29-туридан ўрин олган "Реал Мадрид" – "Гранада" учрашувининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг.
Реал Мадрид – Гранада 9:1
5 апрель, 15.00, «Сантьяго Бернабеу»
Голлар
:  1:0 – 25 Бэйл,  2:0 – 30 Роналду,  3:0 – 36 Роналду,  4:0 – 38 Роналду,  5:0 – 52 Бензема,  6:0 – 54 Роналду,  7:0 – 56 Бензема,  7:1 – 74 Ибаньес,  8:1 – 83, автогол Майнц,  9:1 – 89 Роналду.
Реал Мадрид – Касильяс, Арбелоа, Рамос, Варан, Марсело, Бэйл, Хамес (Хесе, 61), Кроос (Ильярраменди, 57), Модрич, Бензема (Эрнандес, 61), Роналду.
Гранада – Оласабаль, Бабен (Мурильо, 61), Майнц, Фулькье, Рико (Паскуаль, 57), Итурра, Кандеяш, Ибаньес, Карлос, Рочина (Пити, 53), Эль-Араби.
Огоҳлантиришлар: Пити (64), Арбелоа (87), Мурильо (89).


                              МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                        
ЯНГИЛАШ

Бизни кузатиб борган барчага раҳмат айтамиз. Навбатдаги ўйинларда ғойибона учрашгунча.

90. Ўйин тугади! "Реал" ўз майдонида "Гранада"ни 9:1 ҳисобида тор-мор этди.

90.
Бугунги ўйинда 10та гол бўлди. Ҳар 9 дақиқага биттадан гол. Ажойиб шундай эмасми?

89. Модрич жарима тўпини амалга оширди, Роналду ҳаво жангида ғолиб чиқди ва боши билан ўзининг ўйиндаги бешинчи голини урди - 9:1!

89. ГООООООООООООООООООООООООООЛ! 9:1! РОНАЛДУУУУУУУУУУУУУУУУУ. ФЛЕШ!

89. Огоҳлантириш. "Гранада".
Мурильо

88. ЗАРБАААААААА! ЭДДИ! Жарима майдони ичида тўпни дарвозага йўллади, Касильяс жамоани голдан қутқарди.

87. Огоҳлантириш. "Реал".
Арбелоа

86. Ҳозирги дақиқага қадар берилган зарбалар сони - 30:10

85.
"Гранада"нинг кам сонли ҳужумларидан бири. Кандеяш жарима майдонига кириб келиб тўпни Эл Арабига узатди, унинг зарбаси кучсиз чиқди ва Касильяс тўпни ушлаб олди.

83. Ўнг қанотдан Модрич тўпни жарима майдонига узатди, Майнц кутилмаганда тўпни ўз дарвозага йўллади - 8:1.

83. ГООООООООООООООООООЛ! 8:1. Автогол

80. ЗАРБАА! Роналдунинг ерлатиб амалга оширган зарбаси устун ёнидан ўтиб кетди!

80.
Чичарито жарима тўпи ишлаб олди. Дарвозагача тахминан 25 метр масофа бор.

78.
Бэйл ва Эл Араби жарима майдони ичида тўқнашиб кетишди. Иккала футболчига ҳам шифокорлар ёрдам кўрсатишди.

75.
Ўйинни стадиондан 71863 нафар томошабин кузатиб бормоқда.

73. Эл Арабининг ажойиб пасидан сўнг Ибаньес ҳимоячилардан қочиб кетди ва Касильяс дарвозасини ишғол қилди - 7:1.



73. ГОООООООООООООООООООЛ! ИБАНЬЕС! 7:1

70. ЗАРБАААААААА! Бэйлнинг пасидан сўнг Роналду дарвозага зарба берди тўп устуннинг ёнидан ўтиб кетди!

67.
Марселонинг пасидан сўнг Чичарито бош билан зарба берди, дарвозабон ўз ўрнида

65. ЗАРБААААААААААААААААА! БЭЙЛ! Гарет жарима тўпини амалга оширди, унинг зарбасидан сўнг тўп дарвоза тўрига ташқи томондан тегиб майдонни тарк этди!

64. Огоҳлантириш. "Гранада".
Пичи

62. Ўзгариш. "Реал". Бензема ўрнига Чичарито тушди

61. Ўзгариш. "Реал". Хамес ўрнига Хесе тушди

60. Ўзгариш. "Гранада". Бабен ўрнига Мурильо тушди

59. Ҳозирги дақиқага қадар "Реал" рақиб дарвозаси томон 8та аниқ зарба берди ва 7та гол урди

56. Ўзгариш. "Реал".
Кроос ўрнига Ильяраменди тушди

56. Ўнг қанотдан Арбелоанинг пасидан сўнг Бензема жарима майдони ичида истаганини қилди ва дарвозага ўзининг иккинчи, жамоасининг еттинчи тўпини киритди - 7:0!

56. ГОООООООООООООООООООООООООООЛ! ГОООООООООЛ! ЯНА ГООЛЛЛ! БЕНЗЕМА! 7:0

55. Ўзгариш. "Гранада".
Фран Рико ўрнига Эдди тушди

54. Марсело Бэйл томон диоганал тарзда тўпни узатди, Гарет дарвозабон олдида тўпни Роналдуга узатди, Криштиану боши билан дарвозага тўп киритди - 6:0.

54. ГООООООООООООООООООООООООООЛ! 6:0. РОНАЛДУ!!! ПОКЕР!



53. Ўзгариш. "Гранада".
Рубен Рочина ўрнига Пичи тушди

52. Хамес бурчак тўпини амалга оширди, жарима майдони ичида тўпни тиззаси билан қабул қилиб олган Бензема иккинчи ҳаракат билан тўпни дарвозага михлаб қўйди - 5:0.

52. ГОООООООООООООООООООООООООЛ! БЕНЗЕМА! 5:0!

51.
Модрич жарима майдони ташқарисидан зарба берди, кучли лекин ноаниқ зарба бўлди

48. ЗАРБААААААА! Рочинанинг навбатдаги зарбаси, Касильяс тўпни иккинчи уринишда ушлаб олди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.


45.
Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча 4:0.

43. ЗАРБААААААААААААААААА! Дарвоза тўсини! Эл Арабининг 25 метрлардан йўллаган зарбаси тўсинга ва майдонга тегиб қайтди!!!

42.
Дастлабки даврадаги 4та голни "Реал" бугун 38 дақиқа ичида уриб бўлди.

41. Роналду бугун ҳозирга қадар дарвоза томон учта зарба берибди, учта зарба ва учта гол...ажойиб натижа

40.
"Гранада" нималар бўлаётганини тушунмаяпти...Жамоа ўзига келиб олиш учун тўпни ҳимояда ушлаб турибди

38. Бу сафар Криштиану ўйлаб ўтиргани йўқ, жарима майдони ташқарисидан дарвозага кучли зарба берди, Оласабаль тўпни қайтаришга эришди, аммо у барибир дарвозага кириб кетди - 4:0.



38. ГОООООООООООООООООООООООЛ! 34-голни ҳам кўп кутмадик! РОНАЛДУ! 

38.
Роналду бу мавсумда Испания чемпионатидаги 32 ва 33-голларини урди

36. Марсело чап қанотдан тўпни дарвозага йўллади, дарвозабон қайтарган тўпни жарима майдони ичидаги Роналду дарвозага йўллади - 3:0.

36. ГОООООООООООООООООООООООЛ! РОНАЛДУУУУУУУУУУУУ! ЯНА КРИШТИАНУ! 3:0.



34.
Кандеяшнинг жарима майдонига узатган тўпини бугун Испания примеросида ўзининг 504-учрашувини ўтказаётган Касильяс осонгина ушлаб олди.

33.
Мадрид клубининг иштахаси очилиб кетди. Яна нечта гол бўларкин? Кузатамиз.

31. Кроос тўпни жарима майдонига узатди, Бензема зарба бера олмади, Хамес тўпни Роналдуга оҳистагина ташлаб қўйди. Криштиану бундай вазиятларда нима қилишни жуда яхши билади - 2:0.

31. ГООООООООООООООООООООООООЛ! РОНАЛДУУУУУУУУУ! 2:0

30.
Хамеснинг нариги бурчакдан узатган тўпини Эл Араби қайтарди.

30.
Крооснинг узатган тўпини Варан боши билан дарвозага йўллади, яна бурчак тўпи.

29. ЗАРБААА! Роналдунинг зарбаси ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди. Навбатдаги бурчак тўпи

28.
Гарет Бэйл мавсумдаги 13-голини урди. Бу борада у Бенземага етиб олди.

28. "Гранада" бурчак тўпига эга бўлди. Бироқ Кандеяшнинг пасидан сўнг Ибаньес дарвозага зарба бера олмади.

26.
Ҳисобни очган Гарет Бэйл



25. Тони Крооснинг ажойиб пасидан сўнг ҳимоячи хатога йўл қўйди, Бэйл тўпни эгаллаб олди ва дарвозабонни алдаб дарвозани ишғол қилди - 1:0.

24. ГОООООООООООООООООООЛ! БЭЙЛЛЛЛЛЛЛЛ! 1:0

23.
Ибаньес жамоасининг ҳужумини якунлашга уринди, аммо жарима майдони ичида уни Кроос "кутиб олди".

22. ЗАРБАААААААААААА! ҚАНДАЙ ВАЗИЯТ!!!! Марсело чап қанотдан тўпни жарима майдонига узатди, бу ерда Роналдудан тўп ўтиб кетди, унинг ортидаги Арбелоа зарба берди, 2 метр масофадан ҳимоячининг йўллаган зарбаси устун ёнидан ўтиб кетди! Яққол голли вазият эди, Альваро ҳужумчи эмаслигини эслаб қолди шекилли.

21.
Кроос тўпни Роналдуга узатди, Криштиану ҳимоячилардан кўра дарвозабонга яқинроқ экан, оддий қилиб айтганда офсайд.

20.
"Гранада" асосан қарши ҳужумда ўйнамоқда. Катта куч билан ҳужумга ўтаётган "Реал"ни шу тариқа жазоламоқчи.

18. Модрич тўп учун курашда



17.
Бэйлнинг зарбаси ноаниқ чиқди, бурчак тўпидан сўнг Бензема боши билан ноаниқ зарба берди.

14.
"Реал" кетма кет икки бор бурчак тўпини амалга оширди.

13. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Ибаньес рақиб жарима майдонига кириб келди ва узоқ бурчакка зарба берди, тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди

12. ЗАРБААААААААА! РОНАЛДУУУУУУ! Чап қанотдан жарима майдонига кириб борган Криштиану пастлатиб кучли зарба берди, тўп дарвозанинг яқин устуни ёнидан ўтиб кетди!

10. Хавфли вазият!
Карим Бензема тўпни жарима майдони ичига Бэйл томон оширди, ҳимоячи кутилмаганда тўпни ўтказиб юборди, Гарет буни кутмаган чоғи дарвозага зарба бера олмай қолди...

9. ЗАРБААААААААААААА! Меҳмонлардан жавоб! Рубен Рочина жарима майдони ташқарисидан кучли зарба берди, тўп дарвоза тўсини юқорисидан ўтиб кетди.

8. ЗАРБААААААААААААА! Илк хавфли зарба! Чап қанотдан ҳаволатиб узатилган тўпни Бензема жарима майдони ичидан тўхтатмай туриб дарвозага йўллади, дарвозабон қийинчилик билан бўлса ҳам тўпни қайтарди.

6.
"Реал" асосан узун паслар билан ҳужум ташкил қилмоқда бўлмоқда. Мадрид клубининг нияти аниқ - тезкор гол уриш.

4.
Модрич чап қанотдаги Бенземани кўра олди, фақат Карим ўйиндан ташқари ҳолатда эди.

3.
"Реал"нинг жавоби...Бу вазиятда уч нафар футболчи ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетибди

2. Хавфли вазият! Илк ҳужумни меҳмонлар ташкил этишди. Кандеяшнинг жарима майдони чизиғи устидан берган зарбаси ҳимоячига тегиб йўналишини ўзгартирди. Касилья ўз ўрнида.

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!


- Учрашувни Жиль Мансано бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

- Бугун "Реал" оқ, "Гранада" оқ-қизил йўл йўл формада ўйнайди.

- Диққат жамоалар майдонга тушиб келишмоқда...

- Биринчи даврада "Гранада" майдонида бўлиб ўтган баҳсда "Реал" 4:0 ҳисобида зафар қучган. Бугун қандай натижа қайд этилади? Буни тез орада билиб оламиз.

- Мухлислар ўртасида кичик танлов ўтказамиз. Бугун қайси футболчи биринчи бўлим сариқ карточка олади? Тахминларни ёзиб қолдиринг...

- Колумбиялик Хамес Родригес узоқ муддатлик танаффусдан сўнг яна сафга қайтди. Анчелотти бугун уни асосий таркибга киритди.

- Ўйинни TAS-IX ҳудудида томоша қилишни истаганлар учун aleziya.com сайтини тавсия қиламиз.


- Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари! Испания чемпионатининг 29-туридан ўрин олган "Реал" ва "Гранада" жамоалари ўртасидаги ўйин бошланмоқда.

- Ўйин соат 15:00да бошланади.



Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика