UZ

Сўнгги янгиликлар

02:04Лига 1. "Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди, ПСЖ эса қийинчиликсиз ғалабага эришди  6 01:26"Барселона" янги ўйинчилар билан шартнома имзолай олмайди  5 01:25ЛаЛига. "Вильярреал" - "Реал Мадрид" 4:4  0 01:15ЛаЛига. "Атлетико Мадрид" - "Осасуна" 1:4  0 01:05ЛаЛига. "Барселона" - "Райо Вальекано" 3:0  0 00:50"Барселона" Испания суперкубоги ярим финалида "Атлетик" билан, "Реал" эса "Мальорка" билан ўйнайди  2 00:20Серия А. "Интер" - "Лацио" 1:1  0 00:00Ла Лига. Серлот "Реал"га 4та гол урди, "Барселона"дан йирик ғалаба ва "Атлетико"дан кутилмаган мағлубият  26 23:40Виталий Левченко: "Бугун мағлубиятга лойиқ эмас эдик"  9 23:15АПЛ. "Ливерпуль" - "Вулверхэмптон" 2:0  0 23:14Самвел Бабаян: "Бугунги футбол байрамида биз ғолиб бўлдик. Бундай дербиларда катта бўлганман"  32 23:10АПЛ. "Манчестер Сити" - "Вест Хэм" 3:1  0 23:05АПЛ. "Арсенал" - "Эвертон" 2:1  0 22:47Миржалол Қосимов: "Бугун очиқ футбол гувоҳига айландик"  8 22:40АПЛ. "Челси" - "Борнмут" 2:1  0

“УзДонгЖу” футбол қоидалари бўйича семинар ўтказди Янгиликлар

“УзДонгЖу” футбол қоидалари бўйича семинар ўтказди

Биринчи лига иштирокчиси Андижоннинг “УзДонгЖу” жамоаси чемпионатга астойдил тайёргарлик кўрмоқда.
Жамоа бу йил кишки мавсумлар оралиғида ўз қароргоҳида йиғин ўтказишдан ташқари маълум муддат Тошкентда ҳам ҳозирлик кўрди. ПФЛ Кубогида иштирок этди. Айни дамда эса ўз қароргоҳида эканлигини айтиш лозим.

“Бўёқчилар” қишки йиғин чоғида селекцияга алоҳида эътибор қаратди ва ўз сафига биринчи лига тоифасида тажрабали бўлган ўйинчиларни қўшиб олди.



Янги мавсум олдидан жамоа профессионалларча иш тутган холда, футбол қоидалари бўйича семинар ташкил этди. Уни андижонлик ҳакам Акмал Раҳимов олиб борди. Ўз вақтида Малайзида, ОФК штаб-квартирасида бўлиб маҳоратини оширган Раҳимов “УзДонгЖу” футболчиларига футболдаги қоидалар ҳақида маъруза ўқиди бу борада етарли тушунча беришга харакат қилди.



Унда Нозим Муллаохунов ва Абдурашид Исмоилов бошқарувидаги жамоанинг барча футболчилари иштирок этди ва футболдаги янги кашф этилаётган қоидалардан бохабар бўлди. Бу каби семинарлар мавсум давомида футболчиларга асқотиши тайин.



Албатта бугунги кунда биринчи лиганинг кўплаб жамоалари чемпионатда иштирок этиши қийин бўлиб турган бир пайтда “УзДонгЖу”нинг бундай семинар ташкил этгани таҳсинга лойиқдир.

Айтганча “УзДонгЖу” бу йил “Joma” либосларидан фойдаланишни маъқул кўрди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика