UZ

Сўнгги янгиликлар

16:39"Бавария" Зидан Мюнхенда муваффақиятга эриша олишига шубҳа қилмоқда  0 16:15Люка Эрнандес Евро-2024ни ўтказиб юборади  1 15:51Юрген Клопп Муҳаммад Салаҳ билан тортишиб қолгани ҳақида: "Биз гаплашиб олдик, барчаси ҳал"  2 15:32Куртуа мавсумнинг муҳим учрашувларида "Реал"га ёрдам бериши мумкин  1 15:05Тимур Кападзеда иккинчи финал. Бу Ўзбекистон терма жамоаларининг нечинчи финали?  16 14:46"Манчестер Юнайтед" тен Хагни ишдан бўшатишни режалаштирмаяпти  4 14:24"Ньюкасл" ҳимоячиси учун мавсум якунланди  1 14:00УЕФА сайтидаги муаммолар туфайли мухлислар Евро-2024га чипта сотиб ололмаяпти  1 13:28"Барселона"га Марко Верраттини сотиб олишни таклиф қилишди  2 13:00ЕЧЛ. Ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлишга даъвогарлар маълум  4 12:26"Эвертон" молиявий муаммолари туфайли Пикфордни сотишга мажбур  0 11:56"Реал"нинг яна бир футболчиси Мессининг жамоадошига айланиши мумкин  8 11:29Расман: "Ливерпуль" келаси мавсум ЕЧЛда ўйнайди  5 10:40ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди?  9 10:19Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз"  6

Осиё Кубоги-2015. Австралия - чемпион Янгиликлар

Осиё Кубоги-2015. Австралия - чемпион

Австралия мезбонлик қилган Осиё Кубоги финалидан ўрин олган Жанубий Корея ва Австралия ўртасидаги ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб боринг.
Финал
Жанубий Корея - Австралия 1:2
31 январь 2015
. Сидней. 14:00 (Тошкент)
Бош ҳакам:
Алиризо Фағони (Эрон)
Қанот ҳакамлари:
Ризо Сухандон (Эрон), Мухаммад Ризо Абдулфазли (Эрон)
Голлар:
Луонго 44, - 0:1. Сон Хен Мин 90+1, - 1:1. Троици 105, - 1:2.
Австралия:
Райян, Франьич, Спиранович, Сейнсбери, Дэвидсон, Йединак, Миллиган, Луонго, Крузе (Троици, 71), Лекки, Кэйхилл (Журич, 62).

Жанубий Корея:
Ким Жин Хён, Ким Жин Су, Квак Таэ Хви, Парк Жу Хо (Хан Кук Йонг, 72), Сон Хен Мин, Нам Таэ Хи (Ли Кун Хо, 62), Ки Сунг Йонг, Ли Жеонг Хёп, Ким Юнг Гвон, Жанг Хюн Су, Ча Ду Ри

Огоҳлантиришлар:
Франьич 5, Дэвидсон 40, Сейнсбери 58, Йединак 66, Крузе 66.


                            МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                       
ЯНГИЛАШ

Бўлди ўйин тугади! Австралия ўз тарихида илк бор Осиё чемпиони бўлди!

120+1. Корейсларнинг хавфли ҳужуми...Ўйиндан ташқари ҳолат туфайли узилиб қолди.

120. Бир дақиқа қўшиб берилди...

119.
Жанубий Корея жарима тўпига эга бўлди. Ошириб берилган тўпни Райян қайтариб юборди, ўйиндан ташқари ҳолат ҳам бор экан

118.
Ўйин тугаб бормоқда. Австралия бу сафар гол ўтказиб юборадими ёки йўқми. Кўрамиз

115.
Корейслар сўнгги кучларини йиғиб ҳужумга ўтишмоқда. Ча Ду Рининг пасидан сўнг Райян осонгина тўпни эгаллаб олди

111.
Ўнг қанотдан оширилган тўпни Ким Йонг Гвон дарвозага йўллади, ғалати зарба...ноаниқ

109.
Ҳужумда Троици ва Журич рақиб жарима майдони ёнида ҳимоячиларга тиним беришмаяпти

106. Иккинчи қўшимча вақт бошланди


105. Захирадан тушган Журич икки алдади ва зарба берди, дарвозабондан қайтган тўпни захирадан тушган Троици гол урди - 1:2.

105. ГОООООООООООООООООООООООООЛ! ТРОИЦИ! 1:2

101.
Корейслар тинмай ҳужум қилишмоқда, Райян тўпни қайтарди

97.
Лу Кун Хо рақиб ҳимоячиси Спиранович билан тўқнашиб кетди

93.
Троици рақиб жарима майдони ичида тўпни эгаллаб зарба бера олмади, хавфли вазият эди

91.
Қўшимча тайм бошланди



90+3. Асосий вақт тугади. Энди яна 30 дақиқа финални кузатамиз

90+1. Ки Сунг Йонгнинг пасидан сўнг Сон Хен Мин жарима майдони ичидан гол урди - 1:1.

90+1. ГООООООООООООООООООООООООООООЛ! СОН ХЕН МИН! 1:1!

90.
Ўйинга 3 дақиқа қўшиб берилди

89. Сўнгги дақиқа...Австралия чемпионми?

87. Ўзгариш. Жанубий Корея.
Ли Жонг Хёп ўрнига Ким Жу Юнг тушди

86. ЗАРБА! Троици жарима майдони ташқарисидан зарба берди, ноаниқ

85.
Корейслар бор кучлари билан ҳужумга ўтишмоқда, "соккерузлар" эса қарши ҳужумда

84.
Жабрланувчининг ўзи зарба берди, анчагина ноаниқ

82. Йединак Сон Хен Минни йиқитди. Хавфли жарима тўпи!

80.
Учрашувнинг сўнгги 10 дақиқаси бошланди. Агар Корея гол урмаса 10 дақиқадан сўнг Австралия чемпион бўлади

75.
Финални томоша қилиш учун 76385 томошабин келди

74. Ўзгариш. Австралия.
Франьич ўрнига Мэт Маккей тушди

73.
Иван Франьич жароҳат олди, у ҳам майдонни тарк этади шекилли

71. Ўзгариш. Жанубий Корея.
Парк Жу Хо ўрнига Хан Кук Йонг тушди

70. Ўзгариш. Австралия.
Крузе ўрнига Жеймс Троици тушди

69.
Крузега ҳакам симуляция учун сариқ берди, лекин ҳозирча Робби майдонга қайтгани йўқ. Ҳақиқатдан ҳам жароҳат олган шекилли футболчи

66. Огоҳлантириш. Австралия.
Робби Крузе

66. Огоҳлантириш. Австралия.
Майл Йединак



64.
Ўйинни ФИФА ва ОФК президентлари стадиондан кузатишмоқда



63. Ўзгариш. Жанубий Корея.
Нам Таэ Хи ўрнига Ли Кун Хо тушди

63. Ўзгариш. Австралия.
Тим Кэйхилл ўрнига Томми Журич тушди

62. Мана иссиққина расм. Луонго голдан сўнг



60.
Мезбонлар бурчак тўпига эга бўлишди. Луонгонинг узатган тўпини Сейнсбери боши билан дарвозага йўллади, бирозгина ноаниқ!

59. ЗАРБААААААААА! Квак Таэ Хви боши билан яна зарба берди, Райян ўз ўрнида

59. Огоҳлантириш. Австралия.
Спиранович



57.
Австралиянинг жавоб ҳужуми! Лекки рақиб жарима майдони ичида тўпни дарвозага йўллай олмади

55. ЗАРБААААААА! Сон Хен Мин! Унинг зарбаси ҳимоячига тегиб йўналишини ўзгартирди, Райян тўпни қайтарди!

52.
Австралия имкон қадар ўйин темпини тушуриб қарши ҳужумларга ўтмоқчи, корейслар анча тезкор ўйнашмоқда

50.
Ҳисобда ортда қолаётган корейслар ҳужумкор ўйин намойиш этишмоқда

46. Иккинчи бўлим бошланди

45.
Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча Австралия олдинда



44. Сейнсберининг пасидан сўнг Массимо Луонго жарима майдони ташқарисидан дарвозани ишғол қилди - 0:1.





44. ГООООООООООООООООООООООООООЛ! ЛУОНГО! 0:1

41. Жарима чизиғи ёнгинасидан корейслар жарима тўпига эга бўлишди. Ки Сунг Йонг оддий, кучсиз ва аниқ зарба берди, дарвозабон ўз ўрнида!

40. Огоҳлантириш. Австарлия.
Жейсон Дэвидсон

39.
Корейслар бурчак тўпини амалга оширишди, австралиялик баланд бўйли ҳимоячилар хавфни осонгина бартараф этишди.

39. ЗАРБАААААААААААААА! Яна Корея! Бу сафар Ча Ду Ри ўнг қанотдан тўпни жарима майдонига узатди, Сон Хен Миннинг зарбаси Луонгога тегиб майдонни тарк этди!

38.
Майл Йединак бу сафар Ки Сунг Йонгни йиқитди, икки АПЛ вакиллари тўқнашуви

36. ЗАРБААААААААААААААА! Мана зарба! КОрейслар чап қанотдан ҳужумга ўтишди. Сон Хен Мин жарима майдони марказида тўпни тўхататмасдан дарвозага йўллади, бирозгина ноаниқ! Супергол бўлардия...



33.
Мэтью Райян сўнгги ҳимоячи вазифасини бажармоқда...

28.
Жамоалар бир бирларига етарли қаршилик кўрсатишмоқда. Тўп майдон марказида кўп ушланиб турибди

26.
Австралия ҳужумкорни оширди, тезкор ҳужумлар кўпайди

24. ЗАРБААААААААААААА! КЭЙХИЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! Ўнг қанотдан оширилган тўпни қабул қилиб олган Тим дарвозага зарба берди, тўпни Ким Жин Хён қайтарди!



23. Корейслар жарима тўпига эга бўлишди. Ки Сун Йонгнинг пасидан сўнг Квак Таэ Хви боши билан дарвозага йўллади, бирозгина ноаниқ! Хавфли вазият!

20.
Ўйин кескин давом этмоқда. Миллиган ва Жанг Хюн Су майдон марказида тўқнашиб кетишди. Бу финал, осон ўйин бўлмаслиги кечанинг ўзида маълум эди



19.
Корейслар мусобақада гол ўтказмаган ягона жамоа ҳисобланади. Уларнинг қуруқ серияси ҳамон давом этмоқда

15.
Дастлабки 15 дақиқада ҳисоб очилмади. Ҳозирча майдонда тенг кураш

12.
Корейсларнинг ҳужуми, Сон Хен Мин ўйиндан ташқари ҳолатда тушиб кетди.

8. ЗАРБААААААААААААА! ЙЕДИНААААААААК! Қандай вазият! Жарима тўпини Йединак тўғри дарвозага йўллади, тўп тўсин устидан ўтиб кетди!

7.
Марк Миллиган йиқитилди. 25 метрлардан жарима тўпи

5.
Жанубий Корея жарима тўпига эга бўлди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди

5. Огоҳлантириш. Австралия.
Иван Франьич

4.
Зарба бераётган вақтда "Байер" футболчиси рақиб футболчиси билан тўқнашиб кетди. Унга шифокорлар ёрдам беришмоқда

3.
Сон Хен Миннинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси анча ноаниқ чиқди

2.
Тим Кэйхилл дастлабки хавфли ҳужумни ташкил этди. Чап қанотдан олдинга ўтди ва зарба берди, дарвозабон ўз ўрнида

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ




- Австралия давлат мадҳияси



- Жанубий Корея мадҳияси



- Мана шу кубок қайсидир термага насиб этади




- Жамоалар майдонга тушишга тайёр



- Мусобақанинг ёпилиш маросими бошланди



- Австралия термасининг кийим алмаштириш хонаси



- Жанубий Кореянинг кийим алмаштириш хонаси



- Алессандро Дель Пьеро ҳам стадионда...

 

- Мухлислар стадионга етиб келишмоқда





- Бундеслигадаги футболчиларнинг тўқнашуви



- Ўйин соат 14:00да бошланади.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика