UZ

Сўнгги янгиликлар

17:05"Ювентус" "Интер" футболчисига қизиқмоқда, аммо...  0 16:40"Милан" 2024/25 йилги мавсум учун сафар либосини тақдим этди  1 16:15"Арсенал" "Реал Сосьедад"дан Меринони харид қилмоқчи  1 15:49Саудияликлар Рафинья учун 65 млн евро таклиф қилишди. "Барса" Уильямс ва Ольмо билан шартнома имзолаш учун ўйинчиларни сотишга тайёр  1 15:17Де Хеа "Женоа"га ўтмайди – унинг талаблари клуб учун жуда юқори. Дарвозабонда МЛС ва Саудия Арабистонидан вариантлар бор  1 14:49Артём Довбик "Рома"нинг таклифини қабул қилди ва клубга ўтишга яқин  1 14:21Ольмо "Барселона"дан ташқари барча клубларнинг таклифини рад этди  2 13:58Ихеаначо Ла Лига клубига ўтишга яқин  1 13:31Ашурматов: "Олимпиада олдидан Ўзбекистон терма жамоасининг плей-оффга чиқишига катта умид боғланганди"  7 13:02"Рома" "Ювентус" футболчиси билан шартнома имзолашга яқин  0 12:38Филлипс "Манчестер Сити"ни тарк этмоқчи  1 12:17ПСЖ ва АПЛ клублари Уильямснинг Испанияда қолишни афзал кўришини ҳис қилишмоқда. "Барселона" – фаворит  0 11:48Лондон клуби Ван-Биссака борасида МЮ билан музокаралар ўтказмоқда  1 11:25Шерзод Қодиров "Динамо"дан кетди?!  0 11:04«Бухоро» «Локомотив» футболчиси билан шартнома тузди  4

Испания Кубоги. "Атлетико" дастлабки ўйинда "Реал"га имконият қолдирмади Янгиликлар

Испания Кубоги. "Атлетико" дастлабки ўйинда "Реал"га имконият қолдирмади

Испания кубоги нимчорак финал учрашуви "Атлетико" ҳамда "Реал" ўртасидаги ўйинни ушбу саҳифа орқали кузатиб боринг.
Испания кубоги, 1/8 финал.

Дастлабки ўйин.

"Атлетико" – "Реал" 2:0

"Висенте Кальдерон".

Голлар
: Рауль Гарсия (58-пенальтидан), Хименез (76).

"Атлетико"
: Облак, Гамез, Годин, Хименез, Лукас, Марио Суарес, Габи, Сауль (Туран, 67), Рауль Гарсия, Гризманн (Манжукич, 75), Торрес (Коке, 59).

"Реал"
: Навас, Арбелоа (Карвахаль, 82), Рамос, Варан, Марсело, Хедира, Кроос, Бэйл, Хамес (Роналдо, 63), Иско, Бензема (Хесе, 76).

Огоҳлантиришлар
: Марсело (27), Хедира (31), Рамос (56), Хесус (60), Гризманн (65), Габи (73), Годин (86), Карвахаль (90).

                                       МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                                  ЯНГИЛАШ



Ушбу ўйиндан олиб борган матнли онлайн трансляциямизни якунлаймиз. Доимо соғ ва саломат бўлинг, азиз футбол мухлислари! Кейинги ўйинларда сайтимиз орқали ғойибона кўришгунча. Эътиборингиз учун ташаккур!


"Атлетико" кетма-кет уч ўйиндан буён "Реал"ни таслим этмоқда.


"Атлетико" Испания кубоги 1/8 финал дастлабки ўйинида "Реал"ни ишончли тарзда мағлубиятга учратди. Бу жамоаларнинг жавоб ўйини "Сантьяго Бернабеу"да 16 январь куни бўлиб ўтади.

- ЎЙИН ТУГАДИ!


90` ДИЕГО СИМЕОНЕ!
Стадионни ларзага келтирмоқда. Мухлислардан янада кучлироқ қўллаб-қувватлашни талаб қилмоқда. Бу мураббий ўзгача характер ва услубга эга мутахассис. "Реал"ни анчадан буён анча "қийнаб" келаётган кам сонли мураббийлардан бири бу мистер Симеоне.


90` Қўшимча дақиқалар бошланиб кетган. "Реал" тўпни ўз жарима майдончаси олдидан рақиб дарвозаси олдига олиб бориш ҳақида ўйламоқда...


90`
Учрашувга ҳакам томонидан 5 дақиқа вақт қўшиб берилди.


90`
Карвахаль ҳам ҳакамнинг огоҳлантиришисиз ўйинни якунламайдиган бўлди.


89`
"Реал" "Атлетико" дарвозаси олдида ҳеч қандай хавф солаётгани йўқ.


88`
Годин майдон марказида Роналдони йиқитди ва сариқ карточка билан сийланди.


87`
Тони Кроосдан зарба. Облак ниҳоят ўйинга киришди. Зарба кучсиз чиқди ва дарвозабон ортиқча қийинчиликка дуч келмади.


85`
"Реал" ўзининг навбатдаги бурчак тўпидан унумли фойдалана олмади.


84`
"Реал"да сўнгги ўзгариш. Арбелоа ўрнига Карвахаль туширилди.


82` "Висенте Кальдерон"га йиғилган мухлислар бугунги ғалабани нишонлашга тушиб кетишди. Бутун стадион қўшиқ куйламоқда. "Наво" каналини биров қўйиптими десам, йўқ, "НТВ ПЛЮС Футбол"да турган экан.


81`
"Реал" "Атлетико" дарвозабони Облакка етарлича иш топиб бера олмаяпти.


80`
Майдонда кескин кураш кечмоқда.


79`
"Реал" бурчак зарбасини амалга оширди. Бироқ бундан ҳеч қандай наф чиқмади.


78`
"Реал"ни йўқотадиган нарсаси қолмаяпти. Улар ҳеч бўлмаса битта гол уриш мақсадида олдинга боришмоқда.


77`
"Атлетико" жавоб ўйини олдидан ўз имкониятларини анча яхшилаб олмоқда. Аммо ҳали олдинда етарлича вақт бор ва барчаси ўзгариб кетиши мумкин.


76` ГОООООООООООООООООООООООЛ! ХИМЕНЕЗ! Бурчак тўпидан сўнг Хименез боши билан "Реал" дарвозасига жамоасининг иккинчи голини киритмоқда, 2:0.


76`
"Реал"да ўзгариш.  Карим Бензема ўз ўрнини Хесега бўшатиб берди.


75`
"Атлетико"да ўзгариш. Гризманн ўрнига Манжукич тушди.


74`
Криштиано Роналдо учун имконият пайдо бўлганди. Дарвозадан унчалик узоқ бўлмаган жойда жарима тўпи белгиланди. Роналдонинг ушбу жарима тўпидан тепган зарбаси тўғри "Сантьяго Бернабеу"га кетди шекилли...


72`
Диего Симеонедан учинчи ўзгариш бўлади. Марио Манжукич майдонга тушишга ҳозирлик кўрмоқда. Қизиқ. Арда Туран ва Марио Манжукич булар анча курашчан футболчилар ҳисобланишади. Бу тоифадаги футболчилар нафақат ҳужумда, балки ҳимояда ҳам жамоаси учун анча керакли ишларни амалга ошира оладилар. "Бир ўқ билан икки қуённи" уриш деб шуни айтишса керак...


71`
Ҳудудий устунлик тўлиқ "Реал" томонида. "Атлетико" ўз жарима майдончаси атрофида жуда зич жойлашиб олган.


70`
Марсело жарима майдончаси ичига кириб бораётган Гарет Бэйлни қидириб топганди. Бироқ уэльслик футболчи тўпга етиб кела олмади.


69`
Арда Туран Саулни ўрнига майдонга чиқарилди.


68`
Хедира тўпни очиқ турган Бенземага узатди. Карим эса текис майдонда қоқилиб тушди ва тўпни тўхтатиб қола олмади.


67`
"Реал" футболчиларига бугун олдинги чизиқда ижодкорлик етишмаяпти.


66`
Диего Симеоне яна бир ўзгариш тайёрламоқда. Арда Туран майдонга тушишга тараддуд кўрмоқда.


64`
Кутилганидек ўзгариш. Хамес Родригез майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Криштиано Роналдо тушди.


63`
Анчелотти Криштиано Роналдони майдонга туширгани маъқул. "Реал"нинг ўйинида ранг-баранглик етишмаяпти.


62`
"Реал" энди эътиборини ҳужумга қаратиши аниқ.


60`
"Атлетико" сафида ўзгариш. Фернандо Торрес ўз ўрнини Кокега бўшатиб берди.


59`
Пенальтини жабрланувчининг ўзи аниқ амалга оширди ва жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди, 1:0. Гарсия тўпни дарвозанинг ўнг пастки бурчагига тепди, Навас тўп йўналишини топганди, бироқ зарбани қайтара олмади.


58` ГООООООООООООООООООООООООООООООЛ! РАУЛЬ ГАРСИЯ!


58` Серхио Рамос ўз жарима майдончаси ичида Рауль Гарсияни ушлаб қолди ва ҳакам пенальти белгилади. Рамосга эса сариқ карточка.


57` ПЕНАЛЬТИ!


57`
"Атлетико" ҳам "Реал"га жавобан ҳужумга ўтмоқда.


56`
"Реал"нинг кетма-кет ҳужумлари давом этмоқда. Облак ҳар уччала вазиятда тўпни муштлари билан уриб юбориб хавфни олдини олди.


54`
"Реал" бу галги ҳужуми ҳам бесамар кетди. Жарима майдончаси ичида Облак барчадан илдамроқ ҳаракат қилди ва тўпни ушлаб олди.


52` Хавфли вазият! Гарет Бэйл!!!
Марселонинг жарима майдончаси ичига ошириб берган чиройли пасини Бэйл бир уринишда дарвозага жойлаб қўймоқчи бўлди. Бироқ тўп дарвоза устунини ёндинасидан ўтиб кетди.


51`
Гризманннинг навбатдаги уриниши ҳам фойда бермади.


50`
"Атлетико" стандарт вазиятига эг абўлди. Бироқ жарима майдончаси томон ошириб берилган тўпга зарба берадиган футболчи топилмади.


49`
"Атлетико"нинг ҳужуми якунланмай қолди. Рақиб жарима майдончаси ичида Суарес тўпга қўли билан тегди.


47`
"Реал"нинг ҳужуми. Аммо лайнсмен Родригезни ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди деб топди. Бироқ Хамес ҳимочи билан бир чизиқда турганди.


46` Иккинчи бўлим бошланди!



45`
Ҳакам биринчи бўлимга ҳеч қанча вақт қўшиб бермади. Тўғри қилди. ТАНАФФУС!


43`
Биринчи бўлимда ҳеч бир жамоани катта устунликка эришди дея олмаймиз. Тўпга эгалик қилиш борасида тўғри "Реал" катта тафовут билан "Атлетико"ни ортда қолдирди.


42`
Жамоаларнинг мақсадсиз уюштираётган ҳужумлари наф келтирмаяпти. 


40`
Биринчи бўлимдаги ўйин кўпроқ "тунги алла"га ўхшамоқда...


39`
Ниҳоят! Карим Бензема дарвоза томон аниқ зарба йўллади, лекин Облак тўпни қайтаришга қийналмади.


38`
Ҳар иккала жамоа посбонлари Облак ҳамда Навасга  деярли иш топилмаяпти.


36`
Сами Хедиранинг боши билан берган зарбасига аниқлик етишмади.


35`
Бурчак тўпидан мезбонлар самаралари тарзда фойдалана олишмади.


34`
Хавфли вазият бўлиши озгина қолди. Рауль Гарсиянинг дарвозага тепган зарбаси йўлига ҳимоячи тўғаноқ бўлди. Бурчак тўпи.


32`
Бу ўйин кўпроқ ЕЧЛнинг ўтган мавсумидаги финал баҳсини эслатиб юбормоқда.


31`
Сами Хедира Торресни тирсаги билан тўхтатиб қолганлиги учун огоҳлантириш олди.


30`
Учрашув мухлислар кутганчалик қизиқарли ўтмаяпти. Жамоалар бир-бирларини хато қилишларини кутиб ўйнашмоқда.


28`
Марсело Марио Суаресга нисбатан қўпол ҳаракат қилгани учун огоҳлантирилди.


27`
Фернандо Торрес анча фаол ўйнашга ҳаракат қилмоқда.


26`
Тўп билан кўпроқ "Реал" муомалада бўлмоқда. "Атлетико" эса асосан қарши ҳужумларга таяниб ўйнамоқда.


25`
Жамоалар навбат билан ҳужум қилишга уриниб кўришмоқда. Бироқ улар ўйлаган режа иш бермаяпти. Бошқача айтадиган бўлсак, ҳимоячилар ҳозирча бехато ўйнашмоқда.


24`
Майдон марказида Фернандо Торрес унга нисбатан Марсело ўйин қоидасини бузганини ҳакамга айтмоқда. Лекин бош ҳакам ҳаммаси рисоладагидек бўлганини ва ўйинни давом эттириш кераклигини кўрсатди.


23`
Гризманн! "Атлетико" ҳисобни очиш учун ажойиб имкониятга эга бўлганди. Бироқ икки франциялик футболчилар тўқнашувида Рафаэль Варан Гризманндан устун келди ва жарима майдончаси ичида тўпни ундан олиб қўйишга эришди.


22`
Бу сафарги уриниш ҳам самара келтирмади. Жарима майдончаси ичига ошириб берилган тўпни мезбонлар футболчиси боши билан қайтариб юборди.


21`
"Реал" бугунги ўйиндаги навбатдаги бурчак тўпини ишлаб олмоқда.


19`
Голли вазиятларни яратишда жамоалар бироз оқсашмоқда.


18`
"Атлетико" ҳам анча фаоллашиб қолди. Майдон эгалари позицион ҳужумда ҳаракатланишмоқда.


16` Хавфли вазият!
"Атлетико"нинг тезкор қарши ҳужуми! Гризманн жарима майдончаси олдидан Навас қўриқлаётган дарвозага хавф солди! Кейлор Навас ўз ўрнида!


15` Гоооол! Бэйл!
Бироқ бу голни ҳакам инобатга олмади. Ўйиндан ташқари ҳолатлар бўйича ҳисоб қисқарди, 2:1. Хамес ошириб берган тўпга Бэйл боши билан аниқ зарба йўллаганди.


14`
"Реал" жарима зарбаси ишлаб олди. Хамес Родригез тўпни  жарима майдончасига етказиб беришга шайланмоқда.


13`
Шиддаткор футбол кўрмаяпмиз. Умид қиламизки, бу вақтинча...


11`
Ўйиндан ташқари ҳолатлар бўйича ҳисоб 2:0. Ҳар иккала вазиятда ҳам Фернандо Торрес оффсайдда тушиб қолди.


10`
Ниҳоят мезбонлар ҳам майдон марказини кесиб ўтишган эди. Бироқ "қаймоқрангликлар" тўпни тезда олиб қўйишди.


8`
Ўйин асосан майдон марказида кечмоқда. "Атлетико" футболчилари рақибга қарши "прессинг" қўллашмоқда.


7`
"Атлетико"нинг барча футболчилари ўз майдончалари олдида ҳимояланиш билан бандлар. "Реал" рақибини тўпсиз қолдириш билан бирга бутун жамоа бўлиб ҳимояланишга мажбур этмоқда.


6`
"Атлетико"га қайтган Фернандо Торрес бугун асосий таркибда ўйинни бошлади. Ҳозир айнан ушбу футболчи жамоаси ҳужумини ривожлантираётганди. Бироқ Фернандо Торрес ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.


5`
"Реал" тўпни ўзида сақлаб турибди. Диего Симеоне шогирдлари ҳозирча тўпсиз ҳаракатланишга мажбурлар.


4`
Ўйин дебютини "Реал" фаоллик билан ўтказмоқда. Кетма-кет стандарт вазиятларидан сўнг "Атлетико" ҳимоячилари ўз жарима майдончалари олдидан хавфни бартараф этишди.


3` Хавфли вазият!
Бурчак тўпидан ошириб берилган тўпга Рамос боши билан зарба берди. Облак бу вазиятда жамоасини голдан қутқариб қолди. Меҳмонлар анча фаоллик билан старт олишди.


2`
"Реал" дастлабки дақиқаларданоқ бурчак тўпи ишлаб олмоқда.


1` УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!


- Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда...


- Хизматингизда Шаҳбоз Беғамов бўлади.

-
Ассалому алайкум қадрли футбол ишқибозлари! Испания кубоги доирасидаги "Атлетико" - "Реал" учрашувидан сайтимиз орқали матнли онлайн трансляциямизни бошлаймиз.


- Учрашув соат 01:00да бошланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика