UZ

Сўнгги янгиликлар

18:39"Ордабаси" ўйинида томошабинлар Kia автомобили ютиб олиши мумкин  0 18:20"Манчестер Сити" Фоден бўйича қарор қабул қилди  0 17:51Гвардиола Англиядаги тақвим борасида баҳслашишни истамайди: "Мен аллақачон таслим бўлганман. Бу ерда Лига Кубоги EЧЛдан муҳимроқ. "Реал" билан ўйин олдидан тикланиш учун камроқ вақтимиз бор"  7 17:01"Истанбул Башакшехир" — "Гёзтепе". Таркиблар маълум  8 16:15"Мэнсфилд" — "Арсенал". Таркиблар маълум  3 15:52"Хоразм" ОКМК билан учрашувда тарихий натижа қайд этди  2 15:20"Динамо" Тошкентда "Бунёдкор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 14:47Фабио Каннаваро "Бунёдкор" жамоаси машғулотига борди  0 14:245 та сэйв қилган посбон, собиқ клубини жазолаган ҳужумчи — Суперлигада 2-тур лауреатлари  4 13:54Исмоилов, Ортиқбоев, Перица ва Ҳамдамов — Суперлига 2-тур рамзий терма жамоаси  10 13:01"Барселона" "Рома" марказий ҳимоячисини нишонга олди  4 12:07“Ғалаба қозонишимизга ишончим комил”. Куртуа EЧЛда "Ман Сити"дан ўтиш учун "Реал"га нима кераклигини айтди  40 11:14“Металлург" ПФК байрам муносабати билан хотин-қизларни табриклади  0 10:47"Реал Мадрид"ни бошқариш учун асосий номзод номи маълум бўлди  6 10:20Роберт Левандовски "Барселона"даги келажаги ҳақида баёнот берди  7

Миржалол Қосимов “Миллион” гуруҳининг тақлидига ўз муносабатини билдирди Янгиликлар

Миржалол Қосимов “Миллион” гуруҳининг тақлидига ўз муносабатини билдирди

Бугун ЎФФ биносида Ўзбекистон - Янги Зеландия ўртоқлик учрашувидан олдинги матбуот анжумани ўтказилди.
Миржалол Қосимов ва Темур Кападзе иштирок этган анжуманда охирги саволни бериш каминага насиб қилди. Шунда ўрнимдан туриб, анчадан бери ўйлаб юрганимни савол тариқасида терма жамоамиз бош мураббийи Миржалол Қўшоқовичга бердим:

“Миржалол ака, агар саволим оғир ботса олдиндан узр сўрайман. Кўрдингизми-йўқми, “Миллион” гуруҳи охирги иккита концертида сизни тақлид қилиб чиқди. Шунингдек, Иордания билан ўйин куни стадионда баъзи мухлисларнинг эгнида “Болада айб йўқ” ёзуви туширилган футболкаларни кўрдик. Бу каби нарсалар сизнинг нафсониятингизга тегадими ёки унчалик эътибор бермайсизми?”

Ўз навбатида Миржалол Қосимов мазкур саволга қуйидагича жавоб қайтарди:

“Имкон қадар бундай нарсаларга эътибор бермасликка ҳаракат қиламан. Қолаверса, халқимизда бир гап бор: элнинг оғзига элак тутиб бўлмайди. Шундай экан, мен “Миллион” гуруҳининг тақлидини тўғри қабул қиламан, чунки одамларни кулдириш уларнинг иши".

"Яқинда бир тадбирда ўша гуруҳ йигитлари билан кўришиб қолдик ва улар мендан кечирим сўрашди. Шуни айтишим мумкин, футболда нима иш қилаётган бўлсам, ҳеч қачон уялмаганман. Қолаверса, сенинг ортингдан гапиришяптими, демак сен улардан бир қадам олдиндасан деган гапга амал қиламан".

"Мен бу каби ҳолатлардан бир қадам юқорида бўлишга ҳаракат қиламан. Балки, иш фаолиятим жараёнида қаердадир хатога йўл қўяётган, ниманидир ўхшата олмаётган бўлишим мумкин, лекин ҳар доим ўз ишимни сидқидилдан бажаришга интилганман. Қизиқчилар эса кимларни тақлид қилмайди дейсиз. Кулдириш уларнинг тирикчилиги, улар ҳам оиласини боқиши керак”.

Хайрулла Холиқов.
Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика