Эшитдик-да! Қосимовга сербиялик мураббий ёрдам бериши мумкин
12 июл 2014 15:15
Янгиликлар
Эшитдик-да! Қосимовга сербиялик мураббий ёрдам бериши мумкин
ЎФФ Терма жамоалар маркази таниқли сербиялик мураббий билан музокара олиб бормоқда.
Бу мутахассис шу кунларда Бразилияда бўлиб турибди. Тахминимизча, бу ўз вақтида 5 та терма жамоани Жаҳон чемпионати финал босқичига олиб чиққан Бора Милутинович бўлиши мумкин. Такрор айтамиз, бу фақат тахмин, аммо сербиялик экани аниқ.
Ҳозирча номи ошкор қилинаётган қилинмаётган бу мутахассис Ўзбекистон миллий терма жамоасида Миржалол Қосимовга ёрдам беришга тайёрлигини ҳам маълум қилган.
Хабарингиз бор, шу кунларда ЎФФ Терма жамоалар маркази раҳбари Асқар Толибжонов ва бош мураббий Миржалол Қосимов Бразилияда бўлиб туришибди ҳамда бугун ва эртага ўтказиладиган ўйинларни бевосита стадионда томоша қилишади. Сербиялик мураббий билан музокаралар айнан Бразилияда ўтказилгани айтилмоқда.
Камолиддин АЛИМОВ

championat.asia
Умид Ҳамроев учрашув қаҳрамони бўлган баҳсда "Бухоро" "Навбаҳор"ни меҳмонда мағлуб этди
Дональд Трамп "Интер Майами" футболчилари билан учрашувда: "Месси Пеледан кучлироқ"
Суперлига. Перица дублга эришган баҳсда "Нефтчи" йирик ҳисобдаги ғалабани тантана қилди
ЛаЛига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Сельта"ни қийинчилик билан мағлуб этди
Фикрлар