UZ

Сўнгги янгиликлар

02:58Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди  58 02:55А Серия. "Ювентус" "Пиза" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди  2 02:50Англия кубоги. "Манчестер Сити" Ҳусанов тўлиқ ўйнаган баҳсда "Ньюкасл"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди  21 02:02Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Насср" муҳим ўйинда 90+5 дақиқада гол уриб, ғалаба қозонди   5 01:50Англия кубоги. "Челси" Уэльс жамоасини экстра таймларда мағлуб этиб, чорак финалга чиқди  0 00:40БАА Про лигаси. "Бани Яс" ўз майдонида "Ал Васл"ни мағлуб этди, Шукуров захирадан ўйинга қўшилди  0 00:35Ла Лига. "Атлетико" ва "Реал Сосьедад" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  5 00:22Ўзбекистон Суперкубогида асосий вақт дуранг билан якунланса, қўшимча бўлимлар ўтказиладими?  4 00:01"Ньюкасл" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  6 00:00Каннаваро "Истанбул Башакшехир" ўйинини стадиондан кузатди  3 23:39"Ливерпуль” Гравенберх билан шартномани 2032 йилгача узайтирди  0 22:28"Лочин" ўртоқлик ўйинида "БухДУ"ни мағлуб этди  1 22:03Шацких расмий дебютида қақшатқич мағлубият қабул қилди  9 21:28Левченко мураббийлигида "Истиқлол" Тожикистон чемпионатини дуранг билан бошлади  7 21:03"Арсенал" "Бавария" футболчисини трансфер қилмоқчи  2

Суперлига. "Локомотив" мавсумни кетма-кет икки ғалаба билан бошлади Янгиликлар

Суперлига. "Локомотив" мавсумни кетма-кет икки ғалаба билан бошлади

Суперлига 2-туридан ўрин олган "Машъал" - "Локомотив" учрашуви бўлиб ўтди.

Суперлига, 2-тур

"Машъал" – "Локомотив" 0:2 

5 март 2026 йил. Ғузор. "Марказий" стадиони. 19:15

Ҳакамлар: Жасур Мухторов, Ислом Азимов, Аваз Абдуллаев, Сардор Миродилов 

Назоратчи: Тимур Абдуллаев 

VAR: Достон Раҳмонов 

AVAR: Александр Буров 

Комиссар: Владимир Назаров 

Голлар: Анзур Исмоилов 44, - 0:1 (Абдуллоҳ Йўлдошев). Қувончбек Абраев 45+1, - 0:2 (Суҳроб Нуруллоев). 

"Машъал": 35.Достонбек Тўхтабоев, 2.Зафар Акрамов, 5.Самандар Очилов (99.Рафаэль Виашима Аягва, 83), 8.Сардор Абдураимов (7.Влатко Стояновский, 65), 9.Иброҳим Ғанихонов, 10.Ҳумоюн Муртозаев, 14.Абдул Рашид Абубакар (17.Анвар Муродов, 46), 15.Муҳаммадали Алиқулов, 28.Эргаш Исмоилов, 69.Роман Хаджиев, 97.Августин Чиди Квем (22.Нуржаҳон Музаффаров, 46).

Захира: 1.Азамат Сойибов, 13.Нуриддин Нуридинов, 18.Илҳом Абдиғаниев, 34.Шаҳбоз Жўраев, 37.Шерзод Файзиев, .

"Локомотив": 1.Алексей Козлов, 5.Анзур Исмоилов, 7.Қувончбек Абраев (61.Нурлан Ибраимов, 61), 9.Суҳроб Нуруллоев (10.Шодиёр Шодибоев, 61), 11.Темурхўжа Абдухолиқов (99.Муҳриддин Зоиров, 79), 14.Николай Иванов, 15.Александар Шушняр, 17.Сардор Мирзаев (8.Билол Туплиев, 79), 26.Абдуллоҳ Йўлдошев, 33.Олег Зотеев, 70.Муҳаммадали Реимов (45.Йован Нишич, 68).

Захира: 12.Никита Шевченко, 23.Диёр Туропов, 71.Лазизбек Мирзаев, 88.Исломбек Баратов.

Четлатиш: Роман Хаджиев 90+3. 


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


90+4. ЗАРБА! Ивановнинг жаримадан йўллаган зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди 

90+3. Четлатиш! Роман Хаджиев бирга бир вазиятга чиқиб кетаётган Нурлан Ибраимовни йиқитгани учун майдондан четлатилди 

90+3. ЗАРБА! Ивановнинг жарима майдони ичидан тепган тўпи дарвоза устунига тегиб қайтди! 

90+1. Зарба! Ғанихоновнинг зарбасидан кейин Козлов тўпни эгаллаб олди

90. Учрашувга 3 дақиқа қўшилди 

83. Ўзгариш. "Машъал". Самандар Очилов ўрнига Аягва тушди 

82. УХХХ! Музаффаровнинг узатган тўпини Нуриддинов дарвозага йўллади, дастлаб Козлов, кейин Анзур Исмоилов тўпни қайтаришди! 

79. Ўзгаришлар. "Локомотив". Мирзаев ва Абдухолиқов ўрнига Туплиев ва Зоиров тушди 

69. ЗАРБААА! Стояновскийнинг ўнг қанотдан оширган тўпини Нуриддинов боши билан дарвозага йўллади, Козловдан ажойиб сейв! 

68. Ўзгариш. "Локомотив". Реимов ўрнига Нишич тушди

65. Ўзгариш. "Машъал". Абдураимов ўрнига Стояновский тушди

63. Зарба! Ивановнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасидан кейин Тўхтабоев тўпни эгаллаб олди

61. Ўзгаришлар. "Локомотив". Абраев ва Нуруллоев ўрнига Шодибоев ва Ибраимов тушди

59. Зарба! Очиловнинг жаримадан тепган тўпи Реимовга тегиб қайтди, қайтган тўпни яна Очилов дарвозага йўллади, ноаниқ 

58. "Машъал"да қулай жарима тўпи, тўп Реимовнинг қўлига тегди. Дарвозагача тахминан 17 метр бор. 

51. ЗАРБА! Самандар Очиловнинг зарбаси хавфли чиқди, тўп ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди 

46. Иккинчи тайм бошланди 

46. Ўзгаришлар. "Машъал". Абубакар ва Квем ўрнига Музаффаров ва Муродов майдонга тушди


45+3. Биринчи тайм якунланди, ҳозирча - 0:2. 

45+2. ГОЛ! ҚУВОНЧБЕК АБРАЕВ! Нуруллоевнинг тўп узатишидан кейин Абраев гол урди - 0:2. 

45. Биринчи таймга 3 дақиқа қўшилди 

44. ГОЛ! АНЗУР ИСМОИЛОВ! Жарима тўпидан кейин Исмоилов дарвозани ишғол қилди - 0:1.  

33. ЗАРБААА! Бурчак тўпидан кейин Чиди Квем боши билан зарба берди, ноаниқ!

27. "Машъал"нинг ҳужуми, Абдураимовнинг жарима майдонидан йўллаган зарбаси Шушнярга тегиб майдонни тарк этди, бурчак тўпи, бурчак тўпи фойда келтирмади 

24. Очиловнинг ҳаволатиб узатган тўпига Чиди Квем ета олмади...

17. "Машъал"нинг қарши ҳужуми, ўнг қанотдан Ғанихонов олдинга ўтди, уни Анзур Исмоилов тўхтатди, бурчак тўпи

13. Ғузорда бугун куни билан ёмғир ёққан ва бу майдонга ўз таъсирини ўтказган. Кўп жойда тўп сувда тўхтаб қолмоқда

9. "Машъал"нинг ҳужуми, чап қанотдан Абубакарнинг жарима майдони ичига узатган тўпига Ғанихонов ета олмади 

6. "Локомотив"да кетма-кетма иккита бурчак тўпи, гол йўқ

4. VAR ҳам бу вазиятни текширди ва майдондаги ҳакамларнинг қарорини тасдиқлади, ҳисоб 0:0

3. ГОЛ! Сардор Мирзаев қанотдан узатилган тўпни боши билан даровзага йўллади, қанот ҳаками Нуруллоев ошираётганида тўп майдонни тарк этган деб топди ва гол инобатга олинмади. 

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув сот 19:15да бошланади. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

+1   
05 мар 20:46:17
Farhod Uktamovich
Локо сюрприз клуб булади
   
05 мар 22:13:52
STENLESS..R
TOMJIQ_OLOT фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
"Бухоро" ҳам кетма-кет икки ўйинда ғалаба қозонди!
Бошка жойга кириб колдиз
   
05 мар 21:33:43
TOMJIQ_OLOT
Кападзе – Хомяков 0:1

Билим ва тажриба ўз сўзини айтди, қойил!
   
05 мар 21:27:46
TOMJIQ_OLOT
"Бухоро" ҳам кетма-кет икки ўйинда ғалаба қозонди!
   
05 мар 21:19:35
Гиждувон супер лига сари олга.
Маш'ал ва локо мухлислари хафа булманглар навбахор бухоро постида жой колмапти шу ерда фикримни ёзиб кетай, бугун бухоро жамоаси бош мураббий хомяковнинг тугилган кунида ажойиб галабани совга килишди молодец бухоро.
   
05 мар 20:06:48
Azizbek Rustamovich
Anzur Ismoilov haliyam futboldami. Qirq bir yoshida gol urdi. Ronaldudan qayeri kam
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика