Артета кечаги йирик ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди
22 окт 08:48
Янгиликлар
Артета кечаги йирик ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди
"Арсенал" устози Микель Артета EЧЛнинг 3-турида "Атлетико" устидан қозонилган ғалабадан сўнг ўз фикрини билдириб ўтди.
"Тўпчилар" Лондонда бўлиб ўтган баҳсда мадридликларни 4:0 ҳисобида мағлуб этганди.
"Учрашув қийин кечди. Гол урганимиздан кейин рақиб бироз очилди, бу бизга майдонда эркинроқ ҳаракат қилишга имконини берди. Натижадан жуда хурсандмиз.
Бу ғалаба мухлислар билан ришталарни мустаҳкамлашга ёрдам беради, чунки спортда ғалабага бўлган ишонч ниҳоятда муҳим. Энди биз якшанба куни бўладиган ўйинга эътибор қаратишимиз керак", - деб фикр билдирди Артета.
Эслатиб ўтамиз, "Арсенал" 3-турдан сўнг 9 очко тўплаган ҳолда ПСЖ ва "Интер" билан турнир жадвалини бошқариб бормоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
ЕЧЛ. "Барселона" "Эл Класико"дан аввал "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этди
Фикрлар