"Арсенал" "Эмирейтс" стадионини кенгайтирмоқчи
07 окт 19:09
Янгиликлар
"Арсенал" "Эмирейтс" стадионини кенгайтирмоқчи
Клуб вақтинча "Уэмбли" стадионига кўчиб ўтиши мумкин.
2006 йилдан бери "Арсенал"нинг уйи бўлган "Эмирейтс" 60 700 томошабинга мўлжалланган бўлиб, Премьер-лигада 6-ўринда туради.
"Эмирейтс" кенг ва замонавий стадион бўлса-да, аммо ҳозирги воқеликлар, Премьер-лигадаги рақобатчиларнинг фаоллиги ва молиявий фэйр-плей қоидаларининг мавжудлиги "Арсенал"ни шу ишни қилишга ундамоқда.
"Daily Mail" хабарига кўра, аниқ вақтини тахмин қилишга ҳали эрта, аммо "Арсенал" қурилишни 2026/27 йилги мавсум охиридан эрта бошлашни режалаштириаяпти.
"Эмирейтс" стадионининг ҳозирги тузилиши 10 000 ўриндиқни қўшиш имконини беради, аммо бунинг учун "Арсенал" стадионни қуриш учун йигирма йил аввал харажат қилган 380 миллион фунт стерлингидан икки баравар қимматроққа тушади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
ЕЧЛ. "Барселона" "Эл Класико"дан аввал "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этди
Фикрлар