Слот "Ливерпул"нинг 2 футболчиси жароҳат олганини маълум қилди
23 окт 2025 12:34
Янгиликлар
Слот "Ливерпул"нинг 2 футболчиси жароҳат олганини маълум қилди
"Ливерпуль" бош мураббийи Арне Слот журналистларга Чемпионлар Лигаси доирасида "Айнтрахт" устидан қозонилган ғалабадан кейин (5:1) жамоа йўқотишларга учраганини айтди.
"Александер Исак човдаги ноқулайлик туфайли алмаштирилди. Умид қиламанки, ҳаммаси жойида бўлади. 3 ой сафда бўлмаган футболчи учун мувозанат топиш жуда қийин.
Ўйлайманки, Жереми Фримпонг бу янги жароҳати туфайли бир неча ҳафта майдонга туша олмайди", – деди Слот.

Фримпонг 19-дақиқада мушак жароҳати туфайли алмаштирилган бўлса, Исак танаффусда ўзгартирилган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар