Лутфулла Тўраев "Бунёдкор"га қайтди
20 авг 14:16
Янгиликлар
Лутфулла Тўраев "Бунёдкор"га қайтди
Ўз вақтида "Машъал", "Насаф", "Бунёдкор", ОКМК, "Нефтчи", "Локомотив" жамоаларида тўп тепган Лутфулла Тўраев ўтган йилдан бошлаб мураббийликка қадам қўйганди.
Дастлаб "Нефтчи"да Виталий Левченкога кўмаклашган Тўраев бу йил ТФА ва "Олимпик" U-19 жамоаларида фаолият олиб бораётган эди. Эндиликда у "Бунёдкор" клубининг Биринчи лигадаги "Бунёдкор-Фарм" жамоасида бош мураббийи сифатида фаолиятини бошлади. Унга мураббийлар штабида Шуҳрат Йўлдошев, Миркамол Қосимов, Марат Галимов, Хуршид Ҳасанов, Азизбек Таслимов (маъмур), Ислом Мамажонов (шифокор) кўмаклашмоқда.
Маълумот учун, Лутфулла Тўраев 2012-2013, 2019-2021 йилларда "қалдирғочлар" либосида ҳаракат қилган. Ўзбекистон терма жамоасида 15 та баҳсда майдонга тушган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар