UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50Ўзбекистон U23 термаси Хитойдаги турнирда иштирок этади  0 01:41Франция. ПСЖ қийин ўйинда дуранг ўйнади ва пешқадамликни сақлаб қолди  1 01:11Саудия Арабистони. "Ал Аҳли" ўз майдонида "Ал Шабаб"ни мағлуб қила олмади  2 00:50Суперлига. "Сўғдиёна" – "Сурхон" 2:1  0 00:46Тер Штегеннинг қишда "Барселона"дан кетиши инкор қилинмаяпти  1 00:12Швеция термасини инглиз мураббийи бошқаради  0 00:10Суперлига. "Андижон" – "Шўртан" 4:3  0 23:54Иван Бошкович: "Ҳозир саккизинчи ўриндамиз, лекин мақсадимиз юқорироқда. Бунинг учун ҳаракат қиламиз"  5 23:18Февзи Давлетов: "Ўйинга қайтишимиз учун гол етишмади"  7 22:56Максим Шацких: "Мен доим бир гапни айтаман: биз мухлислар учун ўйнаймиз"  4 22:44Эрон. "Истиқлол"да ғалаба, Рустам Ашурматов тўлиқ ўйнади  0 22:21Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" дуранг ўйнади, жамоа кетма-кет учинчи ўйинда ғалаба қозона олмади  3 21:52Асрор Алиқулов: "Қўлдан келганча ҳаракат қилдик"  4 21:21"Бундай ҳолатлар Спорт арбитраж судида нормал амалиёт сифатида қабул қилинади" - ЎФА расмий баёнот билан чиқди  7 21:10Суперлига. "Машъал" – "Хоразм" 0:3  0

"ЎзФҲМ ҳакамлар хато қилмаганини исботламоқчи бўлса, офсайд чизиқлари қандай чизилганини кўрсатувчи видеони илова қилиши керак эди" — Синяев Янгиликлар

"ЎзФҲМ ҳакамлар хато қилмаганини исботламоқчи бўлса, офсайд чизиқлари қандай чизилганини кўрсатувчи видеони илова қилиши керак эди" — Синяев

Championat.asia сайтининг ҳакамлик фаолияти бўйича эксперти, россиялик собиқ ҳакам Анатолий Синяев ("Алё, рэф!" Telegram канали муаллифи) Эксперт-ҳакамлар қўмитасининг кечаги "Машъал" – "Бунёдкор" (1:1) учрашувида юз берган эпизодлар ҳақидаги баёнотига изоҳ берди.

"Биз ҳакамлар бригадаси билан эпизодларни муҳокама қилдик. Шу жумладан, VAR'да ишлаганларнинг фаолиятини. Ўйин трансляцияси вақтида офсайдлар кўрсатилмагани бироз ғалати, деган хулосага келдик. VAR ҳакамлари ҳакамнинг қарорини тасдиқлаган ёки бекор қилганда, улар трансляция режиссёрига чизилган чизиқлар билан ушбу стоп-кадрларни берадилар.

Тўқ рангли фон ишончни мустаҳкамламайди. Айниқса, биринчи скриншотда ("Машъал"нинг бекор қилинган голи билан). Ҳамкасблар ушбу скриншотни яратиш учун VAR чизиқларини яратиш учун махсус дастур эмас, балки Photoshop дастуридан фойдаланиш мумкинлигини истисно қилмайди. Умуман олганда, офсайд тананинг қайси нуқтаси бўйича аниқлангани тўлиқ аниқ эмас. Ҳимоячига нисбатан, у тирсакда турганга ўхшайди, гарчи у бироз ўнгроқда – елка ёки оёқда бўлиши керак эди. Ахир, биз биламизки, тирсак билан гол уриш мумкин эмас. Ҳужумчига келсак, у ерда умуман ҳеч нарса кўринмаяпти.


Иккинчи скриншотда ("Бунёдкор"нинг бекор қилинган голи) бироз кўпроқ маълумот бор. Ҳақиқатан ҳам офсайд бўлганини истисно қилмаймиз, лекин тушуниш жуда муҳим: бундай ҳолатларда офсайд чизиқлари кўрсатилган стоп-кадрлар ўйин трансляциясида бўлиши шарт. Бу ерда энди саволлар ё трансляция режиссёрларига, ёки агар улар стоп-кадрларни узатмаган бўлса, VAR'даги ҳакамларга йўналтирилади. Балки ҳакамларда қандайдир қўшимча ракурс бўлгандир, лекин биз буни бу ерда ҳам кўрмаяпмиз. Бундай тушунмовчиликлар юзага келмаслиги учун ўйинлар трансляциясида дарҳол стоп-кадрларни кўрсатиш лозим.

Алоҳида таъкидлашни истардимки, Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази фаолиятига ҳеч қандай эътирозимиз йўқ. Биз кеча қўлимизда мавжуд бўлган маълумотларни, яъни ўйин трансляцияларида кўрсатилган камералардаги гол такрорларини таҳлил қилдик. Агар ҳакамларда бошқа ракурслар бўлган бўлса, уларни ҳам тақдим этишлари лозим эди. Агар Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази вакиллари ҳакамлар хато қилмаганини исботламоқчи бўлишса, офсайд чизиқларини қандай чизганларини кўрсатувчи видеони илова қилишлари керак эди. Масалан, РПЛда айнан шундай қилишади. Бу скриншотларга қараганда кўпроқ ишонч уйғотади. Бу икки эпизод шунчалик катта шов-шувга сабаб бўлганини ҳисобга олиб, таҳлил билан бирга видеони ҳам тақдим этиш тўғрироқ бўларди. Бунга атиги 10-15 дақиқа вақт кетарди холос", – деди Синяев.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика