Бугун “Насаф” Осиё чемпионлар лигаси чорак финал босқичидаги рақибини билиб олади

Khoja
15 янв 2026, 10:26
Бугун Тошкент вақти билан 12:00да ОФК биносида Аёллар ОЧЛ мусобақаси чорак финали учун қуръа ташланади.

“Насаф” гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаб чорак финалга чиққан. Чорак финалда “Насаф”га Австралиянинг "Мелбурн Сити", Япониянинг "Токио Верди" ёки Шимолий Кореянинг "Наэгоҳянг" жамоаси рўбарў келади. Чорак финал баҳси битта ўйиндан иборат бўлади ва 28-29 март кунлари бўлиб ўтади. Агар Насаф чорак финалда ғалаба қозонса, 20-23 май кунлари ўтадиган 4 жамоа иштирокидаги финал босқичига йўл олади ва ўйинларни Қаршида қабул қилиш имкониятига эга бўлади. 

Мусобақа ғолибига 1 миллион доллар мукофот пули берилади. 

Мусобақа ғолиби шунингдек ФИФАнинг янги ташкил қилинган аёллар ўртасидаги клублар Жаҳон чемпионатига ҳам йўл олади.

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: @Jamoliddin_Bobojonov