UZ

Сўнгги янгиликлар

00:43"Sky Sports" АПЛда мавсумнинг энг яхшиларини аниқлади  0 00:25А Серияда чемпионлик масаласи ҳал бўлмоқда: "Интер" ёки "Наполи"  9 00:21Миржалол Қосимов: "Ютсак ҳаммамиз зўрмиз, ютқазсак барчамиз айбдормиз"  1 23:52Максим Шацких: "Суперкубок финалига яхши кайфиятда борадиган бўлдик. Танаффусда ўйинни ўзгартириб юборишга келишиб олдик, акс ҳолда "Ультрас" бизни кечирмас эди"  3 23:32Рўзиқул Бердиев: "Шуҳрат Муҳаммадиев 36 ёшида ёш футболчилардан ҳам тез югуради"  0 22:39Февзи Давлетов: "Дуранг бўлиши мумкин эди, аммо мағлубият эмас"  3 22:26Суперлига. "Андижон" - "Сурхон" 2:1. Мезбонлардан супер голлар!  2 22:15Месси ва "Интер Майами" музокараларни давом эттирмоқда  1 21:59Суперлига. "Насаф" тур марказий баҳсида ОКМКни ютиб, жадвалдаги етакчиликни тортиб олди  73 21:23Аморим жамоага тезкор футболчиларни олиб келмоқчи  1 20:54Суперлига. "Андижон" "Бобур Арена"да "Сурхон"ни енгиб ғалабасиз сериясига барҳам берди  52 20:19"Реал" Модричга ўринбосар топди  2 19:55Диалло МЮ мухлисларига ваъда берди  3 19:33Анчелотти: "Футбол ҳаёти шундай – вақти келиб ҳар қандай авлод кетади"  1 19:11"Насаф" мухлисларга 3 та соврин билан суратга тушиш имконини яратди  1

Суперлига. "Хоразм"нинг 6 ўйинлик ғалабасиз серияси "Машъал" билан баҳсда якунланди Янгиликлар

Суперлига. "Хоразм"нинг 6 ўйинлик ғалабасиз серияси "Машъал" билан баҳсда якунланди

Суперлига 10-тури доирасидаги "Хоразм" — "Машъал" ўйини бўлиб ўтди.


 “Хоразм” — “Машъал” 3:0

18.05.2025. Жиззах, "Сўғдиёна" стадиони. 20:15

Ҳакамлар: Шавкат НасибуллаевСардор Ҳакимов, Даниил ЯценкоМунтоз Тошмуродов

Назоратчи: Зокир Қодиров

ВАР ҳаками: Аскер Нажафалиев

АВАР ҳаками: Розиябону Юсупова

Комиссар: Ойбек Юнусов

Голлар: Шаҳром Самиев 7, - 1:0 (Владимир Бубанья). Хазратжон Турсунқулов 18, - 2:0 (Суннатулла Абдуллажонов). Суннатулла Абдуллажонов 58, - 3:0 (Ҳумоюнмирзо Иминов).

"Хоразм": 1.Машҳуржон Муҳаммаджонов, 7.Темурбек Исмаилов (18.Францис Нарх, 65), 8.Хазратжон Турсунқулов, 9.Жасур Азимов (5.Дилшод Жўраев, 65), 11.Ҳумоюнмирзо Иминов, 15.Владимир Бубанья, 27.Ихтиёр Тошпўлатов, 44.Достонбек Турсунов (4.Фаррухжон Иброҳимов, 88), 77.Суннатулла Абдуллажонов (79.Азизжон Аҳроров, 88), 88.Аброр Хўсинов, 99.Шаҳром Самиев (10.Муродбек Бобожонов, 83)

Захира: 12.Сардор Қобулжонов, 3.Равшанбек Султонов, 20.Данила Ежов, 22.Санжар Шоахмедов,

"Машъал": 1.Умиджон Ҳамроев, 5.Самандар Очилов, 7.Исломбек Баратов, 8.Сардор Абдураимов (18.Дилшод Раҳматуллаев, 63), 10.Ҳумоюн Муртозаев, 15.Муҳаммадали Алиқулов, 19.Ислом Шарипов (30.Шохназар Норбеков, 70), 22.Нуржаҳон Музаффаров, 24.Авазхон Маматхўжаев (9.Иброҳим Ғанихонов, 63), 28.Эргаш Исмоилов, 96.Иброҳим Нўъмонов

Захира: 35.Достонбек Тўхтабоев, 2.Мудасиру Салифу, 6.Жавоҳир Абдуалимов, 17.Анвар Муродов, 27.Зафарбек Акрамов, 37.Шерзод Файзиев



МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

 

2025 йилги Суперлиганинг дастлабки икки турида иккита ғалабага эришган "Хоразм" шундан кейин кетма-кет 6 та турда ғалаба қозона олмаган эди.

90+8. Учрашув якунланди, "Хоразм" - "Машъал" 3:0

90+7. ЗАРБА! Иброҳим Нўъмоновнинг жаримадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди

90+3. ЗАРБАААА! Бу сафар Иминовнинг зарбаси дарвоза устунга тегиб қайтди!

90+1. ЗАРБАААА! Бобожонов ҳозир бирга бир вазиятга чиқиб ноаниқ зарба берди, агар Аҳроровга узатганида ҳисоб ўзгарарди

90. Учрашувга 7 дақиқа қўшилди

88. Ўзгаришлар. "Хоразм". Абдуллажонов ва Турсунов ўрнига Аҳроров ва Иброҳимов тушди  

86. ЗАРБАААА! Ҳозиргина майдонга тушган Бобожонов ўнг қанотдан Нарх томонидан узатилган тўпни дарвозага йўллади, дарвозабондан суперсейв! 

83. Ўзгариш. "Хоразм". Самиев ўрнига Бобожонов тушди

81. ЗАРБА! Дилшод Раҳматуллаевнинг жарима майдони ёнидан тепган зарбаси дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди

76. Пенальти йўқ, Учрашув давом этади.

72. Пенальти? "Машъал"да бурчак тўпи, захирадан тушган Норбеков боши билан дарвозага зарба берди, Муҳаммаджонов тўпни қайтарди, қайтган тўп Жўраевга тегиб майдонга қайтди. Шу вазиятда тўп Жўраевнинг қўлига теккандек кўринди ва бош ҳакам ВАРни тахминан 4 дақиқа давомида тинглади. ВАР орқали пенальти йўқлигигига ишонч ҳосил қилди ва ўйин давом эттирилди.

70. Ўзгариш. "Машъал". Шарипов ўрнига Норбеков тушди

65. Ўзгаришлар. "Хоразм". Азимов ва Исмоилов ўрнига Жўраев ва Нарх тушди

63. Ўзгариш. "Машъал". Маматхўжаев ва Абдураимов ўрнига Ғанихонов ва Раҳматуллаев тушди

62. ЗАРБААА! Самиев ҳозир дубль қайд этиши мумкин эди, унинг зарбаси йўлига Ҳамроев тўғаноқ бўлди

58. ГОЛ! Иминовдан тўпни қабул қилиб олган Абдуллажонов рақиб жарима майдони ичида бир ҳимоячидан ўтиб кучли зарба билан ҳисобни йириклаштирди - 3:0. 

56. ГОЛ! Абдуллажоновдан тўпни қабул қилиб олган Иминов бирга бир вазиятдан гол урди, аммо ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилди ва гол инобатга олинмади 

47. "Машъал"нинг ҳужуми, чап қанотдан Шарипов тепган тўпни Муҳаммаджонов ушлаб олди

46. Иккинчи тайм бошланди


45+3. Биринчи тайм якунланди, ҳозирча 2:0

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди

39. "Хоразм" яна бурчак тўпига эга бўлди, жарима майдонига узатилган тўпни Достонбек Турсунов дарвоза томон йўллади, дарвоза чизиғи устида турган Эргаш Исмоилов тўпни қайтариб юборди!

31. ЗАРБАА! Ўнг қанотдан Маматхўжаев узатган тўпни Муртозаев жарима майдони ичида эгаллаб дарвозага зарба берди, Муҳаммаджонов тўпни қайтаришга эришди!

20. УХХХ! Дарвоза тўсини! "Машъал"нинг жавоб ҳужуми, Ислом Шариповнинг тўп узатишидан кейин Ҳумоюн Муртозаев бирга бир вазиятда яқин масофадан зарба берди, тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди! 

18. ГОЛ! Суннатулла Абдуллажонов билан "девор" услубида комбинация ташкил этган Хазратжон Турсунқулов жарима майдон ичидан гол урди - 2:0. 

12. ЗАРБА! "Хоразм"нинг ҳужуми, Аброр Хўсиновнинг чап оёқда йўллаган кучли зарбаси билан тугади, Умиджон Ҳамроев тўпни қайтарди!

7. ГОЛ! Исмоилов тўпни жарима майдонига узатди, Бубанья тўпни дарвоза ёнига ташлаб берди Самиевнинг чап оёқда йўллаган зарбаси голга айланди - 1:0. 

2. "Хоразм" бурчак тўпига эга бўлди. Иминовнинг узатган тўпини шериклари дарвозага йўллай олишмади

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ

- Учрашув соат 20:15да бошланади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

+3   
18 май 23:15:42
Xorazmshox 89
Шархловчи худди Хоразм бошқа давлат жамоасидек шархлади. Шархни тахлил қилинглар канал раҳбарияти, ман адашаётган бўлсам узр лекин жуда асабга ўйнади
+2   
18 май 22:26:23
Baxrom Ramazanov
Хоразмга табрик, Маш'алга кейинги уйинларда омад.БУХОРОдан
+2   
18 май 22:24:37
Zayniddin
Хоразмдан бу йил юқори уринларни кутяпмиз, олга йигитлар
+2   
18 май 20:51:16
Музаффар Махмудов
Олға, Хоразм
+1   
18 май 23:30:24
fffootbaall
Хоразм олга!
+1   
18 май 23:26:18
Rajabov1899
Xorazmshox 89 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Шархловчи худди Хоразм бошқа давлат жамоасидек шархлади. Шархни тахлил қилинглар канал раҳбарияти, ман адашаётган бўлсам узр лекин жуда асабга ўйнади
To'g'ri aytasiz chunki sharhlovchi asli Qashqadaryolik adashmasam
+1   
18 май 23:25:03
Rajabov1899
Xorazmshox 89 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Шархловчи худди Хоразм бошқа давлат жамоасидек шархлади. Шархни тахлил қилинглар канал раҳбарияти, ман адашаётган бўлсам узр лекин жуда асабга ўйнади
To'g'ri aytasiz chunki sharhlovchi asli Qashqadaryolik adashmasam
+1   
18 май 22:17:55
Музаффар Махмудов
Табриклайман ҳаммани
+1   
18 май 20:53:53
Шахрух Палванов Палванов
Эй шархловчи футбол шархлаяпсан жуда 0 экансан
   
19 май 15:17:37
Shahboz4
Xorazmshox 89 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Шархловчи худди Хоразм бошқа давлат жамоасидек шархлади. Шархни тахлил қилинглар канал раҳбарияти, ман адашаётган бўлсам узр лекин жуда асабга ўйнади
Шархловчи Қашқадарёдан бўлса керак хафа бўмайсиз энди)
   
19 май 09:06:53
Rajabov1899
PFK HAQIQAT фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Juda koʻp Xorazm haqida toʻxtaldi. Mashal Xorazmga qaraganda yaxshiroq vaziyatlarga ega boʻldi. Lekin faqat Xorazm haqida gapirib yurdi.
Siz bir o'zinggizni davolatib yuboring maylimi Xorazm mashaldan 2 marta ko'p vaziyat yaratdi o'yinda qo'lga tegdi deyabsiz qo'lga to'p umuman tegmadi bu vaziyatda Var o'yinga xato aralashdi. Mashaal qanaqasiga yaxshi o'ynadi Xorazmdan Xorazm darvozabonink bironta vaziyatda seyf qilganini ko'rdingmi o'zi to'p bormadiku Xorazm darvozaboniga prosta sharhlovchi sal ko'pirtirib yubordi mashalning chala hujumlarini
   
19 май 00:00:40
PFK HAQIQAT
Nomonivga oʻyinda faqat koʻk forma yetishmadi.
Hamroyiv gollarda ayibdor, chiqsa boʻladigan vaziyatlarda chiqmadi.
Markaziy ximoya xujumda yaxshi lekin ximoyada oʻz vazifsini bajarmadi. Juda sekin.
Yarim ximoy juda koʻp kurashlarda yutqizyabdi.
Xumoyunni oʻzida 5/6 ta vaziyat boʻldi.
Penalti bor edi tanadan bordi qoʻlga toʻp. Agar qoʻlga tegmaganda kirib ketardi.
Hakam yomon boshqarmasi. Lekin bazi vaziyatlarda ochiqchasiga ayadi. Juda koʻp yotib oldi Xorazm futbolchilari.
   
18 май 23:54:44
PFK HAQIQAT
Xorazmshox 89 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Шархловчи худди Хоразм бошқа давлат жамоасидек шархлади. Шархни тахлил қилинглар канал раҳбарияти, ман адашаётган бўлсам узр лекин жуда асабга ўйнади
Juda koʻp Xorazm haqida toʻxtaldi. Mashal Xorazmga qaraganda yaxshiroq vaziyatlarga ega boʻldi. Lekin faqat Xorazm haqida gapirib yurdi.
   
18 май 23:09:44
Жалоладдин Мухаммадович✈
Шахрух Палванов Палванов фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Эй шархловчи футбол шархлаяпсан жуда 0 экансан
Ҳақиқатан 0
   
18 май 20:37:03
qudratillokh
Andijondi pik paytini esga sovordi
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика