UZ

Сўнгги янгиликлар

02:02Валижон Раҳимов: "Андижон" ўз ўйинини топиб олади"  2 01:50Жавоҳир Сиддиқов: "Насаф" доимий соврин ютмоқда, бу ҳам ёқимли ҳолат"  2 01:32Илҳом Абдуғаниев: "Биргина пенальти барчасини ҳал қилди"  1 01:10Максим Шацких: "Насаф"дан қўрққанимиз йўқ. Истасангиз мени Хави деб атанг, менга фарқи йўқ"  6 00:42Усмонали Исмоналиев: "Иккинчи бўлимда ҳакамлар қандай ишлаганини тушунмадик. Пенальти йўқ эди"  18 00:27Рўзиқул Бердиев: "Биз Суперкубок ва Кубокда хет-трик қилибмиз-ку. Роналду катта эҳтимол билан бизни сотиб олса керак, биз уни эмас"  5 00:14Расман: "Барселона" ва Ямал шартномани узайтирди  2 23:44Абдувоҳид Неъматов: "Кимдир имконият берганида балки, пенальтини тепган бўлардим"  1 23:30Ўзбекистон Суперкубоги. "Насаф" - "Андижон" 1:0  0 23:15Бектемир Абдуманнонов: "Омад биз томонда бўлмади"  7 22:55Шерзод Насруллаев: "Бу ҳали бошланиши, бундай ғалабалар кўпроқ бўлишига ҳаракат қиламиз"  12 22:24Ҳусайн Норчаев: "Совринни ота-онамга бағишлайман"  8 21:55Иско финал олдидан қандай фикрда?  0 21:38"Насаф" - 2025 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби!  239 20:51Симоне Инзаги "Олтин тўп"ни ким олиши кераклигини айтди  10

Ўзга олам вакиллари Янгиликлар

Ўзга олам вакиллари

Суперлиганинг 8-турида "Бунёдкор" ўз уйида "Қўқон-1912" жамоасига 1:2 ҳисобида мағлуб бўлганидан хабарингиз бор.

Қўқонликлар ғалаба голини сўнгги сонияларда мезбонлар дарвозабони Ҳамидулло Абдунабиевнинг хатоси эвазига уриб кетишди.


Юқорида суратда дарвозабоннинг юзига эътибор беринг. У нима қилиб қўйганини тушунган ва юзида ғам ва қўрқув бор... Бу тактик хато эмас, техник хато ҳисобланади. Техник хато эса исталган футболчида учраб туради, бундан жиддий фожиа ясаш шарт эмас. "Қалдирғочлар" устози Илёс Зейтуллаев ҳам ўйиндан кейинги матбуот анжуманида бу ҳақда айтиб ўтди.

Қизиғи, Ҳамидулло Суперлигамиздаги дарвозабонлар орасида техникаси юқори бўлган ва оёқ билан энг яхши ўйнайдиган дарвозабонлардан бири ҳисобланади. Зарур пайти узун пасларни ярим ҳимоячилардек ижро эта олади. Лекин, тақдир бунақа хатони айнан оёқ билан зўр ўйнайдиган посбонга раво кўрди. Абдунабиев ўйин тугагач майдонни кўз ёшлар билан тарк этди, хатосини жуда чуқур қабул қилди... Дарвозабонлар ўзга олам эканлиги ҳақида кўп бор эшитганмиз, улар ҳатто рақиб бўлган тақдирда ҳам бир-бирига қўпол хатоларни асло раво кўришмайди. Жаҳон футболида хато қилган дарвозабонни нариги жамоа посбони бориб юпатганини кўп бор кўрганмиз. Ўша куни "Бунёдкор" стадионида ўзим шу нарсага эътибор бериб кузатиб турдим. "Қўқон-1912" кипери Азиз Исақов голни нишонлаш учун югуриб борди ва ортига қайтаётганда ҳамкасбининг олдига бориб уни қўллаб қўйди. Учрашув якунланганидан кейин қўқонликларнинг дарвозабонлар мураббийи Хуршид Ходжаев ҳам Абдунабиевнинг олдига бориб унга нималардир деб юпатди. Бу жараён менда илиқ таассурот қолдирди. Булар (дарвозабонлар) чинданам бошқа олам, бир-бирига жароҳат ҳам тиламайди, хато қилишини ҳам хоҳламайди. Чунки, қачондир шундай кун унинг ҳам бошига тушиб қолиши мумкинлигини ҳис қилади ва доим рақиб дарвозабонини ҳам қўллаб-қувватлайди.


Шахсан мен Ўзбекистон МТЖда Ўткир Юсуповдан кейин Абдувоҳид Неъматов билан бирга айнан Ҳамидулло Абдунабиевнинг даври бўлади деб ўйлайман. Унда дарвозабонларга керак бўлган барча кўрсаткичлар бор, боз устига оёқ билан ҳам зўр. Ўша кунги тушкунликдан аллақачон чиқиб кетганини ишонаман. Кейинги учрашувларда одатдаги Ҳамидуллони кўрамиз деб умид қиламан.

Футбол оламидаги дарвозабонлар, сизларга алоҳида RESPECT!

Муаллиф : Tolibjon Qosimov
Рейтинг: +3   

Фикрлар

+2   
06 май 21:15:03
oltin top
Бункни дарвозабонида нимадир бор,қуқон билан уйинда хато қилгандир (уша уйини курмагандим)но уни 1-2 уйинини кургандим реакцияси яхши дарвозабон экан,хато хаммада кузатилади,битта иккита хатони деб яхши игрокларни емон деб булмайди,масалан дуне юлдузлари месси ронолдулардаям 1 та уйинда нечталаб хатоларни курамиз,футболни хатосиз уйнаб булмайди
+2   
06 май 18:20:36
BoHoSH
Abduvohid Oʻtkirga penalty tepib ancha muhlisini yoʻqotgan lekin
+1   
06 май 20:55:51
Frend Uzbekistan
Maqolaga bo'lgan munosababtni ko'rib odamlar shunchalik kaltafahm ( dalbayop) bo'lib ketayabdimikin deb o'ylab qoladi odam. Negativ fikr bildirganlar shu darvazobon o'z o'g'li, ukasi, jiyani, biror yaqini bo'lgandayam shunaqa negativda bo'larmidi?!
+1   
06 май 18:24:37
БЕК@
В.Назаров, Ж.Илёсов, Б.Эргашев, М.Собировлар ҳам яхши дарвозабон
-1   
06 май 20:52:57
Bek
BoHoSH фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Abduvohid Oʻtkirga penalty tepib ancha muhlisini yoʻqotgan lekin
Емон кулдим шу гапизга бору причем пеналти и мухлис насафда уша момент пенальтини тугри тепадиган игрок йуклиги учун вохид тепкан одам деганам шунчали калта уйледими? Супер кубокдеги пахтакордеги паненкодан кейин возидни вашше вратар деб хисобламаслигам кередур балки а?)))))
-1   
06 май 18:23:14
БЕК@
Нима бу? Юпатишми? Мақола жуда содда бўлиб қолибди. Мақоланинг ярмига бормасдан мақсадни ҳамма тушуниб оляпди.
-1   
06 май 18:03:29
Жамшид Jamshid
Заказной макола. Кани бу ерда Азиз Исоков. Нематовга бу дарвозабон учун хали анча бор етиб хам бормиди. Пролина тортмиди бу. Олимпикда уйнагани бу зор уйинчи дегани эмас
-2   
06 май 20:43:03
Mir Jaxon
Nimaga o'zga olam vakillari.Jumlani mohiyatini anglamasdan yozaverarkanda
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика