UZ

Сўнгги янгиликлар

10:26Бугун “Насаф” Осиё чемпионлар лигаси чорак финал босқичидаги рақибини билиб олади  0 09:59"Динамо"ни яна бир футболчиси жамоа билан хайрлашди  0 09:32Ўтган мавсум "Навбаҳор"да ўтказган икки нафар футболчи ОКМК йиғинига қўшилди  2 09:06«Реал» Арбелоани дебют ўйиндан кейин ишдан бўшатиш ҳақида ўйламоқда — The Touchline  15 08:39"Насаф" Анталияга йўл олди. Таркибда кимлар бор?  9 08:10"Динамо" "Андижон"нинг асосий футболчиларидан бирини сотиб олди  5 07:38Сегунда жамоасига мағлуб бўлган Арбелоа нималар деди?  8 07:00Африка Миллатлар кубоги. Иккинчи финалчи маълум  4 03:25А Серия. "Интер" "Лечче"ни минимал ҳисобда мағлубиятга учратди  0 03:10Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Кёльн"ни мағлубиятга учратди  2 03:00"Реал" Арбелоанинг дебютида Сегунда клубига мағлуб бўлиб, Испания кубоги билан хайрлашди!  130 03:00Англия лига кубоги ярим финалининг илк учрашувида "Арсенал" "Челси"ни мағлубиятга учратди. Гарначонинг дубли етарли бўлмади  20 01:15Кроос "Барселона" ҳақида: "Улар ҳеч қандай халқаро соврин юта олишмайди"  37 00:50ESPN талқини бўйича АПЛ тарихидаги энг яхши трансферлар рўйхати тузилди. Анри биринчи ўринда, Роналду эса...  6 00:25Диалло ва Мбемо Африка Кубогидан қайтиб, МЮ машғулотларида иштирок этишди  1

Суперлига. "Шўртан" бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" майдонида ютқазди Янгиликлар

Суперлига. "Шўртан" бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" майдонида ютқазди

Суперлиганинг 7-туридан ўрин олган учрашув якунланди.

"Пахтакор" – "Шўртан" 1:0

27.04.2025. 18:00

Бош ҳакам: Олим Тўйчибоев

Ёрдамчи ҳакамлар: Шоҳруҳ Аъзамов, Расулжон Фозилов

Захира ҳаками: Алишер Раҳимқулов

Назоратчи: Маъмур Саидқосимов

ВАР: Аҳрол Рисқуллаев

АВАР: Розиябону Юсупова

Комиссар: Шерзод Ражабов

Гол: 1:0 – 4, Игорь Сергеев (Ҳожиакбар Алижонов)

"Пахтакор": 12. Владимир Назаров, 22. Умар Адҳамзода, 55. Муҳаммадрасул Абдумажидов, 3. Шаҳзод Азмиддинов, 7. Ҳожиакбар Алижонов, 5. Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 27. Сардор Собирхўжаев (8. Диёр Холматов, 90+3), 47. Жонатан Лукка, 21. Башар Ресан (9. Иброҳим Ибрагимов, 82), 11. Игорь Сергеев (30. Отабек Жўрақўзиев, 90+3), 94. Брайан Риаскос (1. Никита Шевченко, 77)

Захира: 17. Достон Ҳамдамов, 77. Дилшод Саитов, 31. Муҳаммадали Усмонов, 20. Дилшод Абдуллаев, 6. Муҳаммадали Ўринбоев

"Шўртан": Шоҳруҳ Эшбўтаев, 4. Улуғбек Худойбердиев, 3. Шоҳжаҳон Султонмуродов, 55. Азизбек Пирмуҳаммадов, 17. Жавоҳир Ҳасанов (47. Асилбек Анваров, 86), 15. Жўрабек Маннонов, 8. Шаҳбоз Нуриддинов (99. Камрон Саидазимов, 60), 77. Асадбек Саитхонов (88. Аббос Эргашбоев, 86), 24. Дониёр Нарзуллаев (11. Далер Шарипов, 78), 33. Бекжон Раҳматов, 10. Темур Мамасиддиқов

Захира: 35. Шерзодбек Абдураимов, 7. Бекзод Сувонов, Сардор Саъдуллаев, 70. Миржалол Жумаев, 14. Аброр Тошқўзиев

Огоҳлантиришлар: Шаҳбоз Нуриддинов (27), Башар Ресан (54), Умар Адҳамзода (79)

Четлатиш: Владимир Назаров (75)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Ўйин якунланди.

90+3. "Пахтакор"да охирги ўзгаришлар амалга оширилди.

90. Иккинчи бўлимга 8 дақиқа қўшиб берилди.

89. Меҳмонларнинг навбатдаги ҳужуми Эргашбоевнинг ноаниқ зарбаси билан якунланди. 

86. "Шўртан" яна икки ўзгаришга қўл урди.

83. Адҳамзода ва Худойбердиев ўртасида ҳаводаги тўп учун курашда тўқнашув содир бўлди.

82. "Пахтакор"да яна бир ўзгариш рўй берди.

79. Адҳамзода Шариповга нисбатан қўпол ўйнагани учун огоҳлантирилди.

78. Жаримадан йўлланган зарба "жонли девор"га тегиб қайтди.

77. "Пахтакор"да мажбурий ўзгариш амалга оширилди.

Айтганча, жамоанинг бразилиялик дарвозабони жароҳат олган. Шу боис у майдонга туша олмайди. Захира варианти – Никита Шевченко.

72. Жарима майдони чизиғи ташқарисида қўл билан ўйнаган Назаров огоҳлантирилди. Ҳакам ВАР монитори орқали эҳтимолий четлатишни кўриб чиқиб, уни майдондан четлатди.

71. Рақиб жарима майдонида шеригидан тўп қабул қилиб олган Адҳамзода йиқилди, ҳакам эса ўйинни давом эттириш лозимлигини таъкидлади.

66. "Пахтакор" футболчилари Ресанни рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқаришга уринди, аммо Эшбўтаев чаққонроқ ҳаракат қилиб, тўпни эгаллаб олди. 

62. Риаскоснинг зарбаси Пирмуҳаммедовга тегиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди.

60. "Шўртан" таркибида ўзгариш амалга оширилди.

54. Рақиб футболчисини қарши ҳужумда тўхтатиб қолган Ресан огоҳлантирилди.

52. "Шўртан"нинг навбатдаги ҳужуми зарба билан якунланди, аммо меҳмонлар яна офсайдда қолиб кетди. Бугун бу ҳолат кўп кўзга ташланди.

50. Мамасиддиқовнинг рақиб жарима майдонидан йўллаган зарбаси анча ноаниқ кетди.

47. "Пахтакор" стандарт вазиятга эга бўлди. Ресаннинг пасидан кейин Риаскос зарба йўллади, "Шўртан" дарвозабони тўпни эгаллаб олди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Тайм якунланди. 

45+2. "Пахтакор"нинг икки-уч нафар футболчиси рақиб посбони билан бирга-бир вазиятда қолганди, аммо Ресан уларга узатма беришга ноаниқликка йўл қўйди, тўп "Шўртан" дарвозабонига бориб тушди.

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

44. "Пахтакор" комбинацион ҳужум ташкил этди. Адҳамзоданинг якуний пасини рақиб ҳимоячиси қайтарди.

40. Адҳамзода ҳужумда фол ишлатди.

37. Алижонов бошлаган ҳужумни Риаскос давом эттирди, аммо рақиб ҳимоячилари пас келаётган Сергеевнинг зарба йўллашига йўл қўймади.  

34. Алижоновнинг ошир масидан сўнг шериги чап қанотдан олдинга борди, бироқ рақиб футболчисидан ўзиб кета олмади.

30. Ҳамралиев томонидан йўлланган зарба ноаниқ кетди.

27. Собирхўжаевга нисбатан қўпол ўйнаган Нуриддиновга сариқ карточка кўрсатилди.

25. Алижонов рақибнинг ўнг қанотдан бошлаган ҳужумини йўққа чиқарди.

22. "Пахтакор" стандарт вазиятга эга бўлди. Узатма бурчак зарбаси ишлаш билан якунланди.

21. Ҳасановнинг рақиб жарима майдони ичида йўллаган зарбасини Назаров оёқлари билан қайтарди.

18. Собирхўжаевнинг бош билан узатмасидан кейин Сергеев рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориши мумкин эди, аммо у тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди.

15. Нуриддиновнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ кўриниш олди.

14. Алижоновнинг узатмаси "Шўртан" дарвозабонининг қўлларига бориб тушди.

9. Мамасиддиқовга нисбатан қўполлик ишлатилди. "Шўртан" ҳужумчисига тиббий ёрдам кўрсатилди. Аммо ўйин қоидаси бузилмаган экан.

6. Адҳамзоданинг узатмаси Сергеевнинг зарбаси билан якунланди. Эшбўтаев ўз ўрнида. 

4. ГОЛ! Алижоновнинг ажойиб узатмасини Сергеев "Шўртан" дарвозасига тўғрилаб қўйди! 

1. Ўйинни мезбонлар бошлаб берди.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. "Пахтакор" тўқ бинафшаранг, "Шўртан" оқ рангли либосларда ҳаракат қилади.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика