UZ

Сўнгги янгиликлар

23:27"Лас-Палмас" — "Атлетико". Альварес асосий таркибда, Гризманн захирада  0 23:23Педру Морейра: "Мендан хафа бўлмайсизлар, бугунги саволларингизга жавоб бера олмайман"  1 22:46"Рома" — "Верона". Шомуродов асосий таркибда  8 22:17Суперлига. "Пахтакор" сафарда "Нефтчи"ни тор-мор этди  219 21:40"Ливерпуль" Дарвин Нуньес бўйича қарор қабул қилди  4 21:19Ла Лига. "Барселона" еттита гол урилган ўйинда камбэк эвазига "Сельта"ни мағлуб этди  135 21:08Бердиевнинг захира кучлари иш берди. "Бухоро" - "Насаф" 1:3  40 20:54АПЛ. "Ман Сити" О'Райли ва Ковачичнинг голлари эвазига "Эвертон"ни мағлуб этди, Ҳусанов захирада қолдирилди  64 20:31"Барселона" ПСЖ юлдузини нишонга олди  28 20:01U-17 Осиё Кубоги финал учрашувининг ҳакамлари маълум  17 20:01Суперлига. "Воҳа дербиси" "Машъал" фойдасига ҳал бўлди  6 19:55"Олтин тўп" учун курашда фаворитлар рейтинги янгиланди  9 19:19Анчелотти келажаги ҳақидаги саволга жавоб беришни истамади  7 18:52"Манчестер Юнайтед" ёзда АПЛда шу мавсум 8 та гол урган вингерни сотиб олмоқчи  2 18:24Тотти футбол тарихидаги энг кучли дарвозабонни айтди  15

Илёс Зейтуллаев: "Барча футболчиларимиз сафга қайтса, ўз сўзимизни айтамиз" Янгиликлар

Илёс Зейтуллаев: "Барча футболчиларимиз сафга қайтса, ўз сўзимизни айтамиз"

Суперлиганинг 6-тури доирасида "Хоразм"га қарши ўйиндан кейин "Бунёдкор" бош мураббийи Илёс Зейтуллаев матбуот анжуманида қатнашди.

- Йигитларда ўтган ўйиндаги ҳиссиётлар қолиб кетгандек. Футболчиларим бугун ҳам ғалаба қозониш учун майдонга тушишди. Бугунги учрашув "Қизилқум"га қарши ўйиндагидек ўтмади. Очиқроқ ўйин бўлди, вазиятларни кўпроқ яратдик. Бироқ улардан фойдалана олмадик. Якунда бу ўйинда мағлуб бўлишимиз мумкин эди. Икки марта устун ва тўсин бизни қутқариб қолди шекилли. Руҳиятни туширишимиз керак эмас, бир очко бўлса ҳам қўлга киритдик. Йигитлар катта меҳнат қилишмоқда. Жамоа сифатида ўсишимиз керак. Бу борада ҳулосалар чиқарамиз. Ҳозирги ҳолатимиздан мамнунман. Биз йиғинлар бошлангандан бери мағлуб бўлмаган ягона жамоа бўлиб турибмиз. Шу йўлда давом этишимиз керак. Футболчиларимга қилаётган меҳнати учун раҳмат айтаман.

- Бугун "Қизилқум"га қарши баҳсга қараганда очиқроқ ўйин кузатилди. Вазиятларни якунлашда жамоага нимадир етишмаётгандек. Балки бу руҳий ҳолат билан боғлиқдир.

- Йўқ. Биз шунчаки вазиятлардан фойдалана олмаяпмиз. Мавсум бошидаги ўйинларда вазиятлардан голлар ураётгандик. Бугун эса хавфли вазиятларимиз кўп бўлди. Адашмасам 3 марта дарвоза тўсинини пойладик. Шунингдек, ўйин асосан рақиб ярим майдонида ўтди. Ёпилиб олиб, тезкор ҳужумларга таянадиган жамоаларга қарши ўйнаш қийин. Чунки улар доимо ритмни ўлдиришга ҳаракат қилишади. Ҳакамлар қўшимча дақиқаларни ҳисобга олиб туришади. Бироқ гап қўшилаётган вақтда эмас, ўлдирилаётган ритмда. Йигитлар олдинга ҳаракатланиб, ҳужумлар уюштираётган, мухлислар футболчиларни олдинга бошлаётган пайтда рақиб шунчаки 3-4 дақиқани йўқотади. Баъзида бу ҳолат мени ўйга солади. Бироқ буларнинг барчаси футбол.

- Захирадан тушаётган футболчилар Луис Качоррининг ўрнини боса олмаяпти. Ҳужумдаги рақобатни ошириш учун ёзда футболчиларни таркибга қўшиб олиш ният борми?

- Захирадан тушган Оллоберган Каримов голга жуда яқин келди. Сардор Абдунабиев ҳам ўйинга ёмон қўшилмади. 5 дақиқа вақт ичида хавфли ўйин кўрсатди, дарвоза тўсинини нишонга олди. Захирадан майдонга тушганидан кейин ўйинга қўшилиб кетиш жуда қийин. Захирадан ўйинга тушаётган футболчилар қаттиқ ҳаракат қилишмоқда. Бу яхши белги. Баъзи футболчилар бор, захирада қолдирилса, ўйнагиси келмайди, борини бермайди. Бироқ бизнинг футболчиларда бундай ҳолат йўқ. Бугун шунчаки омад келмади. Биз жароҳати бор Бобур ЙЎлдошев, Итсуки Урата каби футболчиларни тезроқ сафга қайтаришимиз керак. Агарда барча футболчилар сафда бўлса, ўз сўзимизни айта оламиз.


Рейтинг: -1   

Фикрлар

+1   
18 апр 21:47:43
Алёш ака
84 ман деб юриб ўзи 79-йил буб чиқди, биз булса фахрланиб юргандик
+1   
18 апр 21:41:26
229
Футболчи сифатида ўз айта олмаган, тренер сифатида ўз кўзингни айтасанми
+1   
18 апр 21:09:10
Ўзбек футболининг муҳлиси
Мавсум бошида лов этиб ёниб, кейин ўчдими дейман
   
19 апр 11:50:50
Жалоладдин Мухаммадович✈
Haqiqat-2 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Аслида илк чиккан йилларида 1984 йил дейилган!
Хўп чундим Энди нима фойда дийман ўтиб бўлиб кетди футболчилик даври
   
19 апр 11:05:32
Haqiqat-2
Жалоладдин Мухаммадович✈ фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
1982 туғилган деб йзилганқу. Нима фойда 79 йил 82 йилга урилган бўлса
Аслида илк чиккан йилларида 1984 йил дейилган!
   
19 апр 10:55:48
Жалоладдин Мухаммадович✈
Haqiqat-2 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Гап Зейтуллаевнинг урилган еши хакида кетвотти
1982 туғилган деб йзилганқу. Нима фойда 79 йил 82 йилга урилган бўлса
   
19 апр 00:48:17
Haqiqat-2
Жалоладдин Мухаммадович✈ фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Нима учун фахрланиб юргандиз йил билан сабаб борм
Гап Зейтуллаевнинг урилган еши хакида кетвотти
   
18 апр 22:50:48
Жалоладдин Мухаммадович✈
Алёш ака фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
84 ман деб юриб ўзи 79-йил буб чиқди, биз булса фахрланиб юргандик
Нима учун фахрланиб юргандиз йил билан сабаб борм
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика