UZ

Сўнгги янгиликлар

22:57U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди  257 22:37"Барселона", "Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" Влахович атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда  1 21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  16 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  5 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  8 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  12 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  5 20:30Хорватия - юлдузлар фабрикаси. Бу жамоани 12 йил олдин мағлуб этганмиз  2 19:49"Пахтакор" — "Насаф". Терма жамоадаги ўйинчилар баҳсга бир кун қолганда келишади  8 19:26U-17 ЖЧ. Хорватия — Ўзбекистон ўйини учун ҳамюртларимиз таркиби маълум, Сарсенбаев асосий таркибда  11 17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  34 17:37Жуд Беллингем "Реал"ни тарк этиши мумкин. "Манчестер Сити" катта таклиф тайёрламоқда  4 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  1 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  12 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   26

Рўзиқул Бердиев: "Ғалабага муносиб ўйин кўрсатдик, Черанга ишонишда давом этамиз" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Ғалабага муносиб ўйин кўрсатдик, Черанга ишонишда давом этамиз"

Суперлиганинг 6-туридан ўрин олган "Бухоро" билан ўйиндан сўнг "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев фикрларини билдириб ўтди.

"Биринчи бўлимда ҳужумдаги ўйинимиз қовушмади. Биргина зарбани ҳисобга олмаганда бошқа вазиятларимиз бўлмади. Йигитларга стандарт вазиятларда эътиборлироқ бўлишни айтгандик. Стандарт вазиятдан гол урдик ва эътиборсизлик сабаб стандартдан гол ўтказиб юбордик. Ўйлайманки, ғалабага муносиб ўйин кўрсатдик. Мухлисларни ғалаба билан табриклайман", - дейди Рўзиқул Бердиев. 


- Таркибда ўтган ўйинга қараганда ўзгаришлар бўлди. Бу "Бухоро"дан келиб чиқиб тузилдими?

- Таркибимиздан келиб чиқиб схемада ҳам ўзгаришга қўл урдик. Ўйинга энг яхши тайёр бўлган футболчилардан схема тузишга ҳаракат қилдик. Бугунги қароримиз шу билан боғлиқ. 

- Стефан Чолович ўтган йили иккинчи даврада келиб катта ёрдам берган эди. Бугун ҳам захирадан тушгач ўйинни кескин ўзгартириб юборди. Унинг ўйини ҳақида...

- Чолович ва Кенжабоев бугунги режамизда бор эди. Булар асосан қарши ҳужумларда яхши ҳаракат қилади. Чоловичнинг ҳолати яхши. Фақат бугунги схемамизга тушмагани учун иккинчи бўлимда ўйини кучайтиришга туширишга қарор қилдик.



- "Насаф"нинг кейинги пенальтиларини Черан амалга оширадими?

- Черан бугунги ўйинда биз кутган ўйинни қила олмади. Нафақат пенальти балки ўйинда ҳам камчиликлар бўлди. Балки ҳамма ўйинда тўлиқ ўйнаётгани учун чарчоқ кузатилаётгандир. Унга ишонишда давом этамиз. Черан Ўзбекистонда жарималарни амалга оширадиган энг яхши футболчилардан бири ҳисобланади. 

- "Насаф" бир неча кун олдин кубокдаги юришини бошлади. Кетма-кет кубоклардаги ғолибликдан сўнг ўтган йили омадсиз қатнашди. Бу йил жамоа кубокда курашадими? 

- Ўтган йили чемпионликни мақсад қилиб кубок ва ОЧЛ ўйинларига иккинчи даражали бўлиб қараган эдик. Буни очиқ айтиш керак. Бу йил ундай бўлмайди. Ҳар бир турнирда ютуққа эришиш учун ҳаракат қиламиз.



Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика