Факт. Бошкович мураббий сифатида Қосимовни мағлуб эта олмаган

Iskandarov Abdulaziz
19 апр 2025, 10:49
Суперлиганинг 6-турида қизиқарли ва шиддатли ўтиши кутилаётган ўйинлардан бири эртага Олмалиқда бўлиб ўтади.

Шу куни ОКМК ўз майдонида "Сўғдиёна"ни қабул қилади. Жиззахликлар устози Иван Бошкович шу вақтга қадар мураббий сифатида 5 бор Миржалол Қосимов бошчилигидаги жамоага қарши шогирдларини бошлаб тушган. Бу ўйинларда черногориялик мутахассис бирор маротаба ғалаба қозонмаган 4 та мағлубият ва 1 та дуранг қайд этилган. 

Яна бир факт, "Сўғдиёна" 4 йилдан буён Олмалиқдан ортга 3 очкосиз қайтмоқда. Жамоа охирги бор 2021 йил Улуғбек Бакаев қўл остида ОКМКни сафарда мағлуб эта олган эди. 

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›