UZ

Сўнгги янгиликлар

12:20Жеко Францияга йўл олиши мумкин  3 12:00Ярим финал йўлида “чин девори”: қоғоздаги устунликни майдонда кўрсатиш вақти келди  1 12:00Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон U-23 — Хитой U23, “Манчестер дербиси” ва бошқалар  0 10:51Перес Винисиуснинг "Реал"да қолишини истамоқда  3 10:23"Кристал Пэлас"га совринлар олиб берган мураббий ишдан кетишини маълум қилди  1 09:55Артета: "Гёкереш ўзидан кутилаётганларни оқлашга ҳаракат қилмоқда"  0 09:28"Барселона"нинг собиқ устози "Реал"ни бошқариши мумкин  13 09:00"Пахтакор" бугун Туркияга йўл олади. Таркибда кимлар бор?  7 08:35Гвардиола дерби олдидан Ҳусанов ҳақида фикр билдирди  10 08:20"Сурхон"нинг собиқ бош мураббийи водий жамоасида иш бошлади  2 07:54"Реал" бир футболчи учун ярим миллиард евро сарфлаши мумкин  12 07:28Ўзбекистон МТЖ БААда кимга қарши назорат учрашувида майдонга тушиши маълум  4 07:01U-23 Осиё кубоги. Бугун ярим финал йўлланмаси учун курашамиз  9 02:58Франция. ПСЖдан йирик ғалаба, "Монако" ўз уйида ютқазди  1 02:06"Бухоро" Туркия йиғинидаги рақибларни маълум қилди  1

Суперлига. "Бунёдкор" стадиони дарвоза тўсини "Бунёдкор" зарарига ишлади Янгиликлар

Суперлига. "Бунёдкор" стадиони дарвоза тўсини "Бунёдкор" зарарига ишлади

Суперлига 6-туридан ўрин олган "Хоразм" - "Бунёдкор" учрашуви бўлиб ўтди.


Суперлига, 6-тур

"Хоразм" – "Бунёдкор" 0:0

Тошкент. "Бунёдкор" стадиони. 18:00

Ҳакамлар: Никита Мустафин, Ислом Азимов, Шерзод Аъзамов, Диас Галеев

Назоратчи: Жаҳонгир Саидов

VAR: Аҳрол Рисқуллаев

AVAR: Достон Раҳмонов

Комиссар: Абдулбосит Валихонов

"Хоразм": 12.Сардор Қобулжонов, 5.Дилшод Жўраев, 7.Темурбек Исмаилов (18.Францис Нарх, 65), 9.Жасур Азимов (8.Хазратжон Турсунқулов, 65), 11.Ҳумоюнмирзо Иминов, 15.Владимир Бубанья, 27.Ихтиёр Тошпўлатов, 44.Достонбек Турсунов, 88.Аброр Хўсинов, 94.Рустамжон Абдуҳамидов, 99.Шаҳром Самиев.

Захира: 1.Машҳуржон Муҳаммаджонов, 3.Равшанбек Султанов, 4.Фарруҳжон Иброҳимов, 10.Муродбек Бобожонов, 22.Санжар Шоаҳмедов, 66.Илҳомжон Алижонов, 77.Суннатулла Абдуллажонов.

"Бунёдкор": 13.Ҳамидулло Абдунабиев, 2.Николоз Мали, 4.Нажмиддин Нормуродов, 7.Одилжон Ҳамробеков, 8.Мартин Шролер (77.Музаффар Олимжонов, 59), 9.Имеда Ашортиа, 10.Расул Йўлдошев, 15.Марко Бугарин, 22.Азизбек Амонов (30.Сардор Абдунабиев, 87), 23.Асадбек Раҳимжонов, 74.Луис Качорри.

Захира: 1.Абдумавлон Абдужалилов, 5.Александр Зевадинов, 17.Оллоберган Каримов, 18.Наримжонжон Аҳмаджонов, 21.Носиржон Абдусаломов, 57.Амир Тўрақулов, 66.Азизбек Тўлқунбеков, .

Огоҳлантиришлар: Жасур Азимов 40, Николоз Мали 54, Достонбек Турсунов 78, Рустам Абдуҳамидов 89.



ЯНГИЛАШ



90+10. Ўйин тугади. "Бунёдкор" Суперлигада кетма-кет иккинчи ўйинда 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади

90+9. ЗАРБАААААА! Муроджон Бобожоновнинг жарима майдонига кириб берган зарбасидан кейин тўп дарвоза устунига тегиб қайтди! Францис Нарх яқин масофадан гол ура олмади.

90+5. ЗАРБАААА! Сардор Абдунабиев жарима майдонига кириб зарба берди, тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди! 

90. Ўйинга 8 дақиқа қўшилди

89. Огоҳлантириш. "Хоразм". Рустам Абдуҳамидов

87. Ўзгариш. "Бунёдкор". Амонов ўрнига Сардор Абдунабиев тушди

81. Ўзгариш. "Хоразм". Самиев ўрнига Бобожонов

79. Ўзгаришлар. "Бунёдкор". Ашортиа ва Расул Йўлдошев ўрнига Каримов ва Тўрақулов тушди

78. Огоҳлантириш. "Хоразм". Достонбек Турсунов

76. Ўзгариш. "Хоразм". Жўраев ўрнига Шоаҳмедов тушди

76. Хавфли вазият! Абдуҳамидовнинг узатган тўпини Бугарин қайтариб юборди

72. ЗАРБААА! Чап қанотдан Расул Йўлдошевнинг ҳаволатиб узатган тўпини Луис Качорри боши билан дарвозага йўллади, тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди! 

65. Ўзгариш. "Хоразм". Исмоилов ва Азимов ўрнига Нарх ва Турсунқулов тушди

61. УХХХ! Хавфли вазият! Захирадан тушган Олимжонов чап қанотдан жарима майдонига кириб зарба берди, хавфли, лекин ноаниқ! 

59. Ўзгариш. "Бунёдкор". Шролер ўрнига Олимжонов тушди

54. Огоҳлантириш. "Бунёдкор". Николоз Мали 

52. УХХХ! ЗАРБААА! Имеда Ашортианинг бурама зарбасидан кейин тўп дарвоза устуни ва тўсини кесишган жойга тегиб қайтди!  

46. Иккинчи тайм бошланди!

46. Ўзгариш. "Хоразм". Аброр Хўсинов ўрнига Илҳом Алижонов тушди


45+3. Биринчи бўлим якунланди, ҳозирча 0:0

45. Биринчи таймга 3 дақиқа қўшилди.

42. ЗАРБА! Шролер томонидан йўллаган зарбадан кейин тўпни Қобулжонов ушлаб олди!

40. Огоҳлантириш. "Хоразм". Жасур Азимов

30. ЗАРБА. Ашортианинг жарима майдони яқинидан чап оёқда йўллаган зарбасидан кейин Қобулжонов ушлаб олди

27. Азизбек Амонов ҳужумда анча фаол ҳаракат қилмоқда, аммо самарали ҳаракат кам

22. Хавфли вазият! "Хоразм"нинг ҳужуми, Иминовнинг зарбаси билан тугади, тўп йўлига Ҳамробеков тўғаноқ бўлди

21. Аутга яқин жойда "Хоразм"да жарима тўпи, жарима майдонига узатилган тўпни Бугарин боши билан майдон ташқарисига чиқариб юборди.

18. ЗАРБА!! Яна "Хоразм"нинг ҳужуми, ўнг томонда Исмоилов тўпни жарима майдонига узатди, Самиевнинг узатган тўпини Рустам Абдуҳамидов дарвозага йўллади, яна Абдунабиев ўз ўрнида! 

15. Хавфли вазият! "Бунёдкор"нинг ҳужуми, Азизбек Амоновнинг чап томондан узатган тўпи дарвозабондан ўтиб кетди, шериклари ҳам унга ета олмади

3. ЗАРБА!!! "Хоразм"нинг ҳужуми, Абдуҳамидовнинг чап қанотдан узатган тўпини Самиев дарвозага йўллади, Ҳамидулло Абдунабиев тўпни қайтарди!

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 18:00да бошланади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика