"Милан" Кайл Уокерни олиб қолиш ниятида эмас
16 апр 21:05
Янгиликлар


"Милан" Кайл Уокерни олиб қолиш ниятида эмас
"Милан" "Манчестер Сити" футболчисини тўлиқ сотиб олишга иккиланмоқда.
La Gazzetta dello Sport нашрининг маълумотига кўра, Италия клуби 34 ёшли инглиз футболчиси Кайл Уокер ўйин формасини йўқотиб, жароҳат олгандан сўнг, уни тўлиқ сотиб олиш бўйича бир қарорга кела олмаяпти. "Милан" келгуси мавсумда Чемпионлар лигасига чиқмаса, Уокер ёзда "Манчестер Сити"га қайтади.
Аввалроқ, Фабрицио Романо Кайл Уокер бу ёзда ҳар қандай ҳолатда ҳам "Манчестер Сити"ни тарк этиши ҳақида хабар берган эди.
Эслатиб ўтамиз, Кайл Уокер "Манчестер Сити"дан "Милан"га мавсум охиригача ижара асосида ўтган эди. "Россонерилар" раҳбариятида уни 5 миллион евро эвазига сотиб олиш имкониятини мавжуд.
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар