

Рэмзи бош мураббий Омер Ризанинг ўрнини эгаллайди ва уч ўйинда ўйновчи мураббий сифатида фаолият кўрсатади.
Рэмзи жорий мавсум "қалдирғочлар" сафида 10 та ўйинда иштирок этган.
Ҳозирда "Кардифф" 42 очко билан Чемпионшип турнир жадвалида 23-ўринда турибди.
Аарон Рэмзи – "Кардифф" тарбияланувчиси. Фаолиятининг асосий қисмини Лондон "Арсенал"ида ўтказган. 2008-2019 йилларда "тўпчилар" сафида 262 ўйин ўтказиб, 40 та гол урган. Шундан сўнг "Ювентус" ва "Рейнжерс" каби клубларда ҳаракат қилган.



