МЮ ёздаги асосий трансфер мақсадини аниқлаб олди

Khoja
22 апр 2025
«Манчестер Юнайтед» «Ипсвич» ҳужумчиси Лиам Делапни сотиб олмоқчи.

The Athletic «қизил иблислар» ёзда 22 ёшли инглиз футболчисини сотиб олишни мақсад қилган. МЮ ҳужумчи учун 46 миллион фунт тўлашга тайёр. Ушбу трансфер «қизил иблислар»нинг ёздаги асосий мақсади бўлиб турибди. Шунингдек, ҳужумчига АПЛнинг бошқа жамоаси «Челси» ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Маълумот учун, Лиам бу мавсум «Ипсвич» сафида АПЛда 32 ўйинда 12 та гол урди ва 2 ассист қайд этган.


KhojaМуаллиф
Манба: The Athletic