Жошуа Зиркзе учун мавсум якунланди
16 апр 20:23
Янгиликлар
"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси АПЛнинг 32-турида "Нюкасл"га қарши ўйинда (1:4) сон орқа мускулини жароҳатлаганди.
Манкунианликлар бош мураббийи Рубен Аморим Зиркзенинг бу мавсумда бошқа майдонга тушмаслигини тасдиқлади.
"Жошуа мавсум охиригача сафдан чиқди, у бошқа ўйнамайди. Келгуси мавсумга тайёрланишни бошласа ҳам бўлади. Бу оғир, айниқса ҳозирги пайтда. Ҳозир у тикланишга тайёргарлик кўриши керак," деди Аморим.
АПЛнинг жорий мавсумида 23 ёшли голландиялик 32 та ўйинда иштирок этиб, 3 та гол урди ва 1 та голли узатма берди.
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар