UZ

Сўнгги янгиликлар

16:10Про лига. "Олимпик" – "ФарДУ". Таркиблар маълум  0 15:40ОКМК – "Андижон" ва "Қизилқум" – "Навбаҳор" баҳсларида ишлаган ҳакамлар номуайян муддатга четлаштирилди  18 15:11"Манчестер Юнайтед" 25 ёшли вингерни 70 млн еврога сотиб олишга тайёр  1 14:45"Трент "Реал"га ўтади" — Фабрицио Романо  18 14:24"Нефтчи" ўз уйида "Сўғдиёна" устидан қийин ғалабага эришган муросасиз баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 14:02Слот "Ливерпул"нинг ёзги трансферлари ҳақидаги саволга жавоб беради  6 13:35"Динамо" 7 йилдан сўнг уйига қайтган "Шўртан"ни мағлуб этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 13:13Про лига. 5-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  1 12:53Эксперт ҳакамлар комиссияси: Ҳакамлар "Навбаҳор" ва "Андижон" дарвозаларига хато пенальти белгилашган  75 12:28"Андижон" собиқ футболчиси Ўзбекистон, Қозоғистон ва Беларусь чемпионатларини ўзаро солиштирди  5 11:59"Локомотив" футбол клуби эмблемаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилди  5 11:33Никола Лазаревич: "Жамоамизнинг ҳар бир вакилини "Навбаҳор" устидан қозонилган ғалаба билан муборакбод этаман"  5 11:06Сергей Лушан: "Ғалаба қозониш учун ҳеч бўлмаганда 50% имкониятдан фойдаланишни билиш керак"  9 10:32Бразилия томонидан Анчелотти учун таклиф қилинган молиявий шартлар ошкор бўлди  2 10:01Пролига. Бугун 5-тур баҳсларига старт берилади  0

Суннатилла Абдуллажонов: "Хоразм"нинг ғалабали старти биз учун кутилмаган ҳолат эмасди, очколарни мавсум якунида санаймиз" Янгиликлар

Суннатилла Абдуллажонов: "Хоразм"нинг ғалабали старти биз учун кутилмаган ҳолат эмасди, очколарни мавсум якунида санаймиз"

Суннатилла Абдуллажонов: "Хоразм"нинг ғалабали старти биз учун кутилмаган ҳолат эмасди, очколарни мавсум якунида санаймиз"

Суперлиганинг дастлабки турларидаги натижалар турлича кўриниш олди. Айниқса, узоқ вақтдан сўнг "Хоразм"нинг кетма-кет ғалабали старти қайсидир маънода кутилмаган ҳолат сифатида қайд этилди. Лекин ўтган турда жамоа "Бухоро"га йирик ҳисобда имкониятни бой берди. "Хоразм" ярим ҳимоячиси Суннатилла Абдуллажонов бу борада фикрлари билан ўртоқлашди. 

- Суперлигани кетма-кет ғалаба билан бошлаш жамоа учун қанчалик кутилган ва кутилмаган сифатида қабул қилинди?

- Мавсумни кетма-кет ғалаба билан бошлашимизни кўпчилик кутмаган бўлиши мумкин. Лекин жамоамиз учун кутилмаган натижа бўлгани йўқ. Яхши тайёргарлик билан майдонга чиқиб ғалаба қозонишни мақсад қилган эдик. Худога шукур ютуқ билан бошладик. 

- Ҳаким Фузайлов айтиб ўтганидек бу баҳорги футбол. Футболчиларда иштиёқ кучли бўлади, барча майдонга соғиниб қайтади. Жамоа энергияни 2 та турда сарфлаб қўймадими?

- Тўғри баҳорги футбол. Лекин жамоалар ўйин тонусига тушиши учун вақт керак бўлади. "Бухоро" билан учрашувга аввалгилари каби тайёргарлик кўргандик. Тўхтаб қолиш ҳақида ўйламагандик. 

- Ўйинда жамоага нима бўлди?

- Биринчи голни ўтказиб юборганимиздан сўнг ўзимизга кела олдик. Фикримча, иккинчи гол учрашув тақдирини ҳал қилди. Ютқазаётган жамоа бор кучи билан олдинга ўтади. Иккинчи тўпни биз киритганимизда вазият бошқача бўлиши мумкин эди. Футболда бундай ҳолатлар бўлиб туради. 

- "Хоразм"да тажрибали ва Суперлига ҳавосини кўрган футболчилар жамланди. Бу таркиб элитада нечанчи ўринга киради?

- Муҳими бизда аҳил оила бор. Жамоамизда жуда яхши футболчилар йиғилган. Олдимизга юқорироқ ўринларни эгаллашни мақсад қилганмиз. Лекин олдиндан гапиришни истамайман. Очкони мавсум охирида ҳисоблаймиз. Ўйлайманки, раҳбарлар ва мухлисларни натижаларимиз билан қониқтира оламиз.

- Тақвим бўйича олганда рақиблар қанчалик қулай ёки ноқулай?

- "Шўртан" ва "Сурхон" ҳам кучсиз жамоа эмасди. Барибир ҳамма жамоа билан ўйнаймиз-ку. Суперлигада ўйинлар осон ўтмайди, ҳар бир жамоанинг олдига қўйган мақсади бор. Биз ҳамма учрашувда 3 очко учун ҳаракат қиламиз.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика