UZ

Сўнгги янгиликлар

12:55Флик трибуна остига кириб кетган Симеонега етиб олди ва уни қучоқлади  1 12:43Пеп Гвардиола: "Футболилар мени ҳурмат қилмай қўйишди"  5 11:53ЎФА ва ЎзПФЛ раҳбарияти иштирокида 2026 йил режалари бўйича учрашув бўлиб ўтди  0 11:36Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда  10 10:40Суперлига-2025. Мавсумнинг ҳақиқий 10 кашфиёти  2 10:10Суперлига плей-офф учрашувларининг расмийлари маълум  3 09:55Суперлига-2025. Ўтган мавсумнинг энг ёш ва энг ёши катта футболчиси кимлар бўлди?  0 09:25Умар Адҳамзода "Пахтакор"ни тарк этди  6 08:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқмоқда  6 08:25"Атлетико" устидан қозонилган ғалабадан сўнг Флик нима деди?  4 07:55Пўлатхўжа Холдорхонов "Шўртан" билан хайрлашди  3 07:21"Бунёдкор" икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  1 03:32Италия кубоги. "Ювентус" ўз уйида "Удинезе"ни мағлубиятга учратди  0 03:00Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди  42 02:35АПЛ. "Манчестер Сити" "Фулхэм"га қарши драматик ўйинда қийин ғалабани қўлга киритди. Ҳусанов ўйнамади  22

Сергей Лушан: "Ғалаба қозониш учун ҳеч бўлмаганда 50% имкониятдан фойдаланишни билиш керак" Янгиликлар

Сергей Лушан: "Ғалаба қозониш учун ҳеч бўлмаганда 50% имкониятдан фойдаланишни билиш керак"

Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган "Қизилқум" – "Навбаҳор" (3:2) беллашувидан сўнг наманганликлар устози Сергей Лушан матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Аввало, навоийликларни табриклаган бўлардим. Стадион ажойиб! Маҳаллий аҳоли ҳам ҳордиқ чиқарди деб ўйлайман, чунки уларнинг жамоаси ғалабаша эришди. "Қизилқум" барча вазиятларидан унумли фойдаланиб, ҳақли равишда ғалаба қозонди. Бизнинг жамоага келсак, ғалаба қозониш учун ҳеч бўлмаганда 50% имкониятдан фойдаланишни билиш керак. Аламли ўйин ўтказдик. Футболчилар меҳнат қилишди, уларга эътироз йўқ.

- Биринчи голда дарвозабоннинг айби бор деб ўйлайсизми? Чунки зарба узоқ бурчакка борди...

- Яхши зарба бўлди. Бир нима дейиш қийин. Албатта, бундай зарбаларни қайтариш керак. Қанот ҳимоячиси анча масофани босиб ўтиб, зарба беряпти, бу ерда савол дарвозабонга эмас. Бу ҳолатда ҳимояда кўмак зарур эди. Умуман кераксиз гол бўлди. Унгача ўйинни назорат қилаётгандик. Шундан кейин ҳам анча-мунча имкониятлар бўлди, лекин гол уролмадик. Буни батафсил кўриб чиқишимиз керак, кейин бир хулосага келамиз. 

- Бунгача "Бухоро"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этдингиз. Руҳий томондан бироз устунлик бор эди. "Қизилқум" эса мусобақа жадвали қуйи поғонасида бормоқда. Бу фактор жамоангизга таъсир кўрсатмадими?

- Мен учун рақибни менсимади дейишлари ғалати туюлади. Футболчилар футболчилик касбини ўзлари танлаган. Улар шунинг учун пул олишади. Рақибни менсимаслик масаласида ҳеч қандай гап-сўз бўлиши мумкин эмас. Рақиб "Қизилқум" бўладими, "Реал"ми, шунчаки ўйнаш керак. Псхиологиянинг алоқаси йўқ. Рақиб қайси жамоа бўлишидан қатъи назар голлар уришга уриниш лозим.



Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика