UZ

Сўнгги янгиликлар

15:40Тер Штеген уни асосий дарвозабон сифатида кўрмайдиган Фликдан хафа  0 15:12"Манчестер Сити" 1 миллиард фунтлик келишувга эришди!  2 14:50"Навбаҳор" хорижда йиғин олиб боради  0 14:38Гарначо Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  0 14:15"Манчестер Юнайтед" Италия терма жамоаси ҳимоячисини нишонга олди  0 13:48Беннасер ва Адли фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  0 13:21"Нефтчи" кениялик форвардга қизиқмоқда  7 12:58Буну, Кукурелья, Витинья, Палмер... КЖЧ рамзий терма жамоаси  2 12:30"Хоразм" ярим ҳимоячиси жамоадан кетди  1 12:08Расман: Ҳожимат Эркинов "Пахтакор"га қайтди  6 11:50"Атлетико" Аргентина терма жамоасининг яна бир вакилини харид қилмоқчи  0 11:21Флетчер "Манчестер Юнайтед" U-18 бош мураббийи этиб тайинланди  0 10:45"Андижон"нинг янги легионери: "Максим Шацких Украина футболи учун ҳақиқий афсонадир"  8 10:07Клублар ўртасидаги ЖЧ. Ким қанча ишлаб олди?  7 09:30Суперлиганинг ўтган мавсумдаги энг яхши ёш футболчиси фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  3

Суперлига. ОКМКнинг омадли юриши учинчи турда ҳам давом этди Янгиликлар

Суперлига. ОКМКнинг омадли юриши учинчи турда ҳам давом этди

Суперлига 3-туридан ўрин олган "Қизилқум" – ОКМК учрашуви бўлиб ўтмоқда.

“Қизилқум” — ОКМК 1:3 (ТУГАДИ)
28.03.2025. "Динамо", Самарқанд. 
Бош ҳакам: 
Шавкат Насибуллаев
Ёрдамчи ҳакамлар: Амир Галеев, Данил Ясенко
Захира ҳаками: Алишер Раҳимқулов
Назоратчи: Марат Исмоилов
ВАР: Равшан Абдивахидов
АВАР: Элнур Дониёров
Комиссар: Шерзод Ражабов

Гол: Ислом Тўхтахўжаев (Нодирбек Абдураззоқов) 12, 0:1, Элгужа Лобжанидзе (пенальти) 40, 1:1, Гиорги Папава (Ислом Тўхтахўжаев) 51, 1:2, Нодирбек Абдураззоқов (Дилшод Аҳмадалиев) 75, 1:3

Фойдаланилмаган пенальти: Хуршид Ғиёсов (ОКМК) 30

"Қизилқум": 30.Фарҳод Раҳматов, 4.Илҳом Ваҳобов, 5.Дилшод Комилов, 8.Шаҳзод Раҳматуллаев, 10.Роман Папарига, 11.Жамбули Жигаури, 15.Никола Кумбурович, 18.Фарҳод Бекмуротов (70.Ален Машович, 74), 79.Диёр Раҳматиллоев (77.Файзулло Жуманқўзиев, 74), 88.Душан Мийич, 99.Элгужа Лобжанидзе (7.Даврон Анваров,81)

Захира: 1.Санжар Қувватов, 9.Ҳумоюн Абдуалимов, 19.Илҳом Кенжаев, 22.Шаҳзод Туропов, 23.Самандар Шукуруллаев, 33.Султон Раҳматов,  

ОКМК: 35.Жавоҳир Илёсов, 3.Сардор Раҳмонов, 5.Гиорги Папава (30.Аброр Саримсоқов,70), 6.Авазбек Ўлмасалиев, 7.Дилшод Аҳмадалиев (13.Элдор Бегимов,87), 10.Хуршид Ғиёсов (99.Асад Собиржонов, 70), 15.Ойбек Рустамов, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 21.Саидафзалхон Аxроров, 23.Ажак Риак ( 27.Али Абдураҳмонов, 46), 77.Нодир Абдураззоқов (28.Арихиро Сентоку,  81)

Захира: 25.Дилшод Ёқубов,  16.Наоаки Сенага, 19.Аҳмадулло Муқимжонов, 90.Абубакр Ризо Турдиалиев, 


ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди. 

90. Ойбек Рустамов рақиб жарима майдончаси ичига кириб зарба берди. 

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди. 

90. Навоийликлар сўнгги 5 дақиқада кетма кет ноаниқ зарбалар йўллашди.

87. ЎЗГАРИШ. ОКМК, Дилшод Аҳмадалиев ўрнига Элдор Бегимов тушди.

82. ЎЗГАРИШ. "Қизилқум", Элгужа Лобжанидзе ўрнига Даврон Анваров, ОКМКда Нодирбек Абдураззоқов ўрнига Арихиро Сентоку тушди. 

75. ГОЛ. Нодирбек Абдураззовоқ жамоасининг ўйиндаги учинчи голини, жорий мавсумдаги иккинчи голини урди. Асадбек Собиржонов, Дилшодбек Аҳмадалиев ва якуний нуқтани Абдураззоқов қўйди.

74. ЎЗГАРИШ. "Қизилқум", Фарҳод Бекмуродов, Диёр Раҳматиллоев ўрнига Ален Машович, Файзулло Жуманқўзиев тушди. 

70. ЎЗГАРИШ. ОКМК, Хуршид Ғиёсов ўрнига Асадбек Собиржонов, Гиорги Папава ўрнига Аброр Саримсоқов тушди.

60. Тўп назоратида Олмалиқ жамоаси устун.

57. "Қизилқум"нинг олдинга ўтишлари самара келтирмаяпти.

51. ГОЛ. ОКМКнинг хавфли ҳужуми гол билан якунланди. Ислом Тўхтахўжаевнинг боши билан зарбаси устунга тегди, қайтган тўпни Папава дарвозага йўллаб қўя қолди. 

46. ЎЗГАРИШ. "Қизилқум", Ажак Риак ўрнига Али Абдураҳмонов тушди. 

Иккинчи бўлим бошланди. 

Танаффус

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди. 

40. ГОЛ. Элгужа Лобжанидзе 11 метрлик нуқтадан зарбани хатосиз амалга оширди. 

39. ПЕНАЛЬТИ. Бу сафар ОКМК дарвозасига, жарима майдончаси ичида Сардор Раҳмоновнинг қўлига тўп тегди.

30. СЕЙВ. "Қизилқум" посбони Фарҳод Раҳматов пенальтини қайтарди

29. ПЕНАЛЬТИ. Тўп олдида Ғиёсов. 

27. ОКМК ҳужум қилаётган вақтида тўп мезбонлардан бирининг қўлига теккандек кўринди. Насибуллаев ВАР олдига борди.

21. Яна Илёсов. Бу сафар у Жигаурининг гол уришига йўл қўймади. 

14. ЗАРБА. "Қизилқум" футболчиси Душан Мийичнинг зарбасини Жавоҳир Илёсов қайтарди. Ундан аввалги зарба дарвоза устунига тегди. 

12. ГОЛ. Бурчак зарбаси амалга оширилганидан сўнг олмалиқликлар ҳимоячиси Ислом Тўхтахўжаев дарвозага йўллади, 0:1

11. ОКМК рақиба дарвозаси томон хавфли ҳужум уюштирди. Хуршид Ғиёсов бу вазиятда гол уриши мумкин эди.

8. ЗАРБА. "Қизилқум" ҳужумчиси Элгужа Лобжанидзенинг зарбаси хавфли кўриниш олди.

1. Мезбонлар илк дақиқалардан тўпни назорат қилмоқда. 

- Ўйинга старт берилди. 

- Жамоалар майдонга чиқиб келди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика