UZ

Сўнгги янгиликлар

09:56"Реал"нинг асосий футболчиларидан бири терма жамоаси сафида жароҳат олди  0 09:28VI Ислом Бирдамлик ўйинларида бронза медалини қўлга киритган футзал терма жамоамиз тантанали тарзда кутиб олинди  0 08:59МЮ қишда ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи. Жамоа иккита футболчидан бирини танлайди  0 08:31Месси яна бир мундиалда ғалаба қозониш ёки "Олтин тўп"ни қўлга киритиш ўртасида танлов қилди  4 08:03МЮ "бразилиялик Холанд"га қизиқиш билдирмоқда  0 07:37Аморим: "У мен учун ҳақиқий намуна"  0 00:58"Атлетико" Симеоненинг ўғли билан шартномани узайтиришга яқин турибди  0 00:16Родриго Лондон клубига ўтадими?  0 23:10"Манчестер Юнайтед" Кеннет Айхгорнга қизиқиш билдирмоқда  1 22:25"Ливерпуль" ва "Ювентус" "Бавария" форварди учун курашмоқда  3 21:38"Барселона" Кейн учун 64,5 млн евро товон пули тўлашга тайёр. "Бавария" форварди Левандовскийнинг ўрнига идеал номзод сифатида кўрилмоқда  11 20:58U-21 биринчилиги. "Пахтакор" - чемпион!  3 20:36Эндрик учун янги даъвогар пайдо бўлди  2 19:55Криштиану Роналду қизини 8 ёши билан табриклади: "Даданг сени жуда яхши кўради ????"  5 19:34Карло Анчелотти: "Реал"да дуранг — бу инқирознинг бошланиши?"  2

Расман: Футзал ва соҳил футболи учун алоҳида федерация очилади Янгиликлар

Расман: Футзал ва соҳил футболи учун алоҳида федерация очилади

Ўзбекистон футзал терма жамоасининг юртимиз мезбонлик қилган Жаҳон чемпионатидаги иштироки ЎФА раҳбарияти томонидан танқидий руҳда кўриб чиқилганди.

Мазкур натижа футзални ривожлантириш ва оммалаштиришнинг янги механизмини ишлаб чиқишни талаб этарди.

Ноябр ойи давомида ЎФА мазкур масалани тўлиқ ўрганиб чиқиб, 2025 йилдан бошлаб бу борада қандай амалий ишлар олиб борилиши юзасидан якуний қарорга келди. Унинг дастлабки босқичида профессионал ва ҳаваскорлар футзални ҳамжиҳатликда ривожлантириш, шу асосида мамлакат терма жамоаларини шакллантириш, чемпионат ўйинларида рақобатни кучайтириш, клублар даражасини ошириш лозимлиги қайд этилди.

Бу тажриба муваффақиятли амалга оширилганини 2000 йиллар аввалида тузилган Футзал ассоциацияси мисолида эслаб ўтиш мумкин. Ўшанда ассоциациясининг фаол ташаббуслари натижасида юртимизда футзал жадаллик билан ривожланган ва натижалар яхшиланган.

ЎФА Ижроия қўмитасининг жорий йил 12 декабрь санасидаги йиғилиши баёнига асосан, мамлакат футзали ва соҳил футболи учун жавобгар алоҳида ташкилот (федерация) тузиш масаласи белгиланди. Айни вақтда ЎФА тегишли тартибда уни ташкил этиш ва давлат рўйхатидан ўтказиш билан боғлиқ ишларни амалга оширмоқда. Бу масалага оид барча тафсилотлар ЎФА расмий саҳифалари орқали ёритиб борилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика