UZ

Сўнгги янгиликлар

12:27"Ливерпуль" Жотанинг оиласига футболчи билан шартнома бўйича тўлиқ суммани тўлаб беради  3 12:00Лунин қарор қилди  1 11:28МЮ ва "Арсенал" товон пули 85 млн евро бўлган "Интер" футболчисига қизиқмоқда  0 11:02Жасур Абдураимов Биринчи лига жамоаси бош мураббийига айланди  4 10:20"Истанбул Башакшехир" Шомуродовнинг трансфери учун қанча сарфлаши маълум  9 09:48"Насаф" қизиқаётган Ратиньонинг товон пули маълум  9 09:23"Сурхон" етакчиларидан бири иккинчи даврани "Динамо"да ўтказади  2 08:52Эшитдик-да. Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси "Пахтакор"да  9 08:25Ўзбекистон МТЖнинг собиқ аъзоси Эрон клубига ўтишга яқин  4 07:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" ва "Палмейрас" ўртасидаги баҳс якунланди  17 07:44Суперлига. Бугун 15-тур давом эттирилади  3 07:15Дориевнинг дубли "Сўғдиёна"га "Қўқон-1912" устидан ғалаба тақдим этди, "Сурхон" - "Бухоро" баҳсида эса мухлислар гол кўришмади  1 02:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Флуминенсе" "Ал Ҳилол"ни мағлуб қилиб, ярим финалга йўл олди!  41 01:50Кайл Уокер "Бернли"га ўтишга яқин  2 01:23"Комо" 19 ёшли ҳужумчи учун 14 миллион тўлади  0

Суперлига. Охирги ўриндаги "Металлург" "Нефтчи" билан дуранг ўйнади Янгиликлар

Суперлига. Охирги ўриндаги "Металлург" "Нефтчи" билан дуранг ўйнади

Суперлиганинг 16-туридан ўрин олган "Металлург" - "Нефтчи" учрашуви бўлиб ўтди.

 

Суперлига, 16-тур
"Металлург" - "Нефтчи" 0:0

15.08.2024. 18:00
ОКМК спорт мажмуаси, Олмалиқ
Бош ҳакам: Тўрабек Суюнов
Ёрдамчи ҳакамлар: Шоҳрух Мақсудов, Адҳам Рихсибоев
Захира ҳаками: Сардор Миродилов
ВАР: Равшан Абдувоҳидов
АВАР: Шерзод Аъзамов
Назоратчи: Бахтиёр Намозов
Комиссар: Шоҳрух Саид

"Металлург" — 35.Раҳимжон Давронов, 2.Одилбек Абдумажидов, 4.Керим Палич, 5.Олександр Кучеренко, 6.Худойшукур Сатторов (88.Сирожиддин Қўзиев, 71), 7.Асадбек Собиржонов (9.Забиҳилло Ўринбоев, 90+2), 14.Аброрбек Тошқўзиев (99.Аббосбек Эргашбоев, 62), 15.Азизбек Пирмуҳаммадов, 22.Шаҳзодбек Ғофурбеков, 31.Марко Миличкович (25.Шахзоджон Неъматжонов, 62), 98.Балса Секулич (10.Шахзодбек Убайдуллаев, 71).
Захира: 87.Акмал Ортиқов, 8.Искандар Шайқулов, 11.Далер Шарипов, 19.Абубакр Ашуров, .

"Нефтчи" — 1.Ботирали Эргашев, 2.Зоир Жўрабоев, 4.Боян Цигер, 8.Сардор Абдураимов, 10.Жавоҳир Қаҳрамонов (17.Санжар Қодирқулов, 59), 11.Шоҳруз Норхонов (77.Билолхон Тошмирзаев, 59) 20.Анваржон Ғофуров, 22.Азизбек Амонов (9.Ҳусаин Норчаев, 75), 30.Қувондиқ Рўзиев (99.Нсунгуси Эффионг, 75), 55.Манучехр Сафаров, 70.Аббосжон Ғуломов
Захира: 45.Акбар Тўраев, 3.Жалолиддин Жумабоев, 14.Хуршидбек Мухторов, 21.Мухсинжон Убайдуллаев, 66.Дониёр Валиев.

Огоҳлантиришлар: Шоҳруз Норхонов 53, Балса Секулич 61, Асадбек Собиржонов 65, Анваржон Ғофуров 90+3. 

Четлатиш: Санжар Қодирқулов 90+6.



МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ



90+9. ЎЙИН ТУГАДИ! "Металлург" - "Нефтчи" 0:0

90+8. ЗАРБАААА! Забиҳилло Ўринбоевнинг боши билан йўллаган зарбасидан кейин Давронов жамоасини муқаррар голдан қутқарди!

90+6. ВАР Четлатиш! "Нефтчи". Санжар Қодирқулов

90+5. Бош ҳакам ВАРни томоша қилмоқда.

90+3. Огоҳлантириш. "Нефтчи". Анваржон Ғофуров

90+2. Ўзгариш. "Металлург". Собиржонов ўрнига Забиҳилло Ўринбоев тушди

90. Асосий вақтга 5 дақиқа қўшилди

85. Зарба! Собиржоновнинг кучли зарбаси анча ноаниқ кетди

84. УХХХ! "Металлург"дан хавфли ҳужум! Дастлаб Убайуллаевнинг бирга бир вазиятдан йўллаган зарбасидан кейин тўпни Ботирали Эргашев қайтарди, қайтган тўпни Собиржонов яна дарвозага йўллади, яна Ботиралидан сейв!

83. Зарба! Убайдуллаев узатган тўпга Кучеренко зарба берди, ноаниқ.

75. Ўзгаришлар. "Нефтчи". Амонов ва Рўзиев ўрнига Норчаев ва Эффионг тушди

72. Зарба! Аббос Эргашбоевнинг бош билан зарбаси, бироз ноаниқ.

71.Ўзгаришлар. "Металлург". Секулич ва Сатторов ўрнига Убайдуллаев ва Қўзиев тушди

70. УХХХ! ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Азизбек Амоновнинг ақлли тўп узатишидан кейин Аббос Ғуломов жарима майдони ичида бирга-бир қолаётганди, аммо тўпни тўхтата олмади! 

69. ЗАРБАА! Қувондиқ Рўзиевнинг 25 метрлардан йўллаган аниқ зарбасидан кейин Давронов тўпни ушлаб олди 

65. Огоҳлантириш. "Металлург". Асадбек Собиржонов

62. Ўзгаришлар. "Металлург". Тошқўзиев ва Миличкович ўрнига Эргашбоев ва Неъматжонов тушди

61. Огоҳлантириш. "Металлург". Балса Секулич

59. Ўзгариш. "Нефтчи". Қаҳрамонов ва Норхонов ўрнига Қодирқулов ва Тошмирзаев тушди

53. Огоҳлантириш. "Нефтчи". Шоҳруз Норхонов

48. Аброр Тошқўзиев узатган тўпга Секулич зарба бера олмади.

46. Иккинчи тайм бошланди!


45+3. Биринчи тайм якунланди, ҳозирча 0:0

45+1. "Нефтчи"да жарима тўпи, аммо наф келтирмади

45. Биринчи таймга 3 дақиқа қўшилди

42. Зарба! Аброр Тошқўзиевдан зарба, тўп йўлига Цигер тўғаноқ бўлди

32. Зарба! Асадбек Собиржоновдан кучли зарба. Тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.

25. Waterbreak яъни футболчилар сув ичиб олишди

23. Зарба! Тошқўзиевнинг жаримадан узатган тўпини Кучеренко боши билан дарвоза томон йўллади, ноаниқ

22. Сардор Абдураимов Худойшукур Сатторовга нисбатан ўйин қоидасини бузди.

15. Учрашув соат 18:00да бошлангани учунми ўйин темпи у қадар юқори эмас, ҳаво жуда иссиқ

10. "Металлург" биринчи бурчак тўпига эга бўлди, аммо узатма ўхшамади, ҳамон хавфли вазият содир этилмади

5. Дастлабки 5 дақиқада жамоалар бир-бирларини ўрганиш билан банд бўлишди, хавфли вазиятлар йўқ

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 18:00да бошланади.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика