Ўзбекистон футзал МТЖ етакчиси мундиални ўтказиб юборадиган бўлди
02 авг 2024 14:33
Янгиликлар
Ўзбекистон футзал МТЖ етакчиси мундиални ўтказиб юборадиган бўлди
Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.
"Яқиндагина жароҳатидан тузалиб, сафга қайтган Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси аъзоси Даврон Чориев машғулотлар давомида ўзини ноқулай сезди ва эски жароҳати безовта қилди. Текширув натижалари тикланиш жараёни яна давом этишини кўрсатди. Афсуски, футзалчимиз яқинлашиб келаётган ФИФА Футзал Жаҳон чемпионатини ўтказиб юбориши маълум бўлди", – дейилади хабарда.

Аввалроқ Чориев Ўзбекистон футзал МТЖ йиғинига жалб қилиниб, машғулотларда иштирок этаётганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Фикрлар