UZ

Сўнгги янгиликлар

14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  0 14:14Фабио Каннаваро U-17 ЖЧдаги Ўзбекистон – Италия тўқнашуви ҳақида: "Менинг порлоқ бугуним ва менинг тарихим"  0 13:52Осиё кубоги-2027 саралаши. Тожикистон сафарда йирик ғалабага эришди  1 13:29"Нефтчи": Бугун 10 минг дона чипта сотилди, чунки...  6 12:57Ўзбекистон Австралияни 4:0 ҳисобида ютганини биласизми?  7 12:45Фабио Каннаваро Италиянинг йирик ҳисобдаги мағлубиятига изоҳ бермади  4 12:17"Нефтчи" - "Қизилқум" учрашувига чипталар 2 соатда сотиб бўлинди  10 12:04U-17 Жаҳон чемпионати. Осиёдан учта жамоа қолди  5 11:43Жалолиддин Машарипов: "Каннаваро менга қўнғироқ қилди ва жамоага кераклигимни таъкидлади"  23 10:45ПСЖ Аргентина терма жамоаси футболчиси учун 120 миллион евро беришга тайёр  3 10:07U-17 Жаҳон чемпионати. Бугунги рақибимиз – Италия: улар мусобақани қандай ўтказяпти?  15 09:40Бугун Олимпия терма жамоамиз Хитойга қарши баҳс олиб боради  2 09:13ФИФА президенти табрик йўллади  2 08:45"Андижон"нинг асосий футболчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  4 08:18Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи 48 жамоадан 34 таси маълум бўлди  6

Евро-2024. Испания пенальтидан гол уролмаган Хорватияни йирик ҳисобда мағлуб этди Янгиликлар

Евро-2024. Испания пенальтидан гол уролмаган Хорватияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Испания ҳамда Хорватия ўртасида ўтказиладиган Евро-2024 гуруҳ босқичи 1-тур учрашуви якунланди.

Испания - Хорватия 3:0

Голлар: 1:0 – 29 Мората, 2:0 – 32 Фабиан Руис, 3:0 – 45+2 Карвахаль.

Испания – Унаи Симон, Карвахаль, Начо, Ле Норман, Кукурелья, Фабиан Руис, Родри (Субименди, 86), Педри (Ольмо, 59), Уильямс (Мерино, 68), Ямаль (Ферран Торрес, 86), Мората (Ойарсабаль, 67).

Хорватия – Ливакович, Станишич, Шутало, Понграчич, Гвардиол, Модрич (Пашалич, 65), Ковачич (Сучич, 65), Брозович, Маер, Крамарич (Петкович, 72), Будимир (Перишич, 56).

Огоҳлантириш: Родри (78).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди.

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

85. Перишичнинг зарбаси Симон учун бироз қийинчилик туғдирди, аммо у тўпни иккинчи уринишда эгаллаб олди.

80. ГОЛ! Петковичнинг пенальтидан йўллаган зарбасини Унаи Симон қайтарди, қайтган тўпга Перишич биринчи бўлиб етиб келди ва яна зарба йўллаган шеригига пас берди. Петкович эса бу сафар адашмади. Аммо ВАР билан маслаҳатлашган ҳакам хорватлар зарба йўллашдан аввал жарима майдонига кирганини маълум қилди.

78. Испания дарвозаси томон пенальти белгиланди. Дарвозабоннинг хатоаси натижасида Родри қўполлик ишлатишга мажбур бўлди.

74. Ольмонинг зарбаси рақиб футболчисининг оёғига тегиб, тезлигини пасайтирди ва Ливакович учун қийинчилик туғдирмади.

67. Испанияда ҳам икки ўзгариш рўй берди: мезбонлар сардори ҳам майдондан чиқиб кетди.

65. Хорватияда ўзгаришлар содир бўлмоқда. Модрич ва Ковачич майдонни тарк этди.

58. Ямалнинг жаримадан йўллаган зарбаси "жонли девор"дан нарига ўтмади.

55. Хавфли вазият! Хорватларнинг кетма-кет зарбаларини мезбонлар қийинчилик билан бартараф этишди.

52. Хавфли вазият! Ямалнинг яқин масофадан олис бурчак томон йўллаган зарбасини Ливакович тўпни моҳирлик билан қайтарди.

51. Гвардиолнинг чап оёқда йўллаган зарбасига испанлар блок қўйди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Тайм якунланди.

45+2. ГОЛ! Испания учинчи голни урди! "Барселона" ўйинчиси Ямалнинг узатмасини "Реал" футболчиси Карвахаль рақиб дарвозасига жойлаб қўйди! 


45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

45. Крамаричнинг олисдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

41. Хавфли вазият! Гвардиолнинг пасидан кейин дарвозаги тўп эмас, унга ета олмаган Будимир кириб кетди.

33. Хорватлар яна тезкор жавоб қайтаришга ҳаракат қилди, якуний зарбани Майер аниқ йўллай олмади.

32. ГОЛ! Бироз аввал суперпас орқали Хорватия ҳимояси ва ярим ҳимоясини иккига бўлиб юборган Фабиан Руис чап оёқда рақиб дарвозасининг ўткир бурчагини аниқ нишонга олди!


30. Орадан бир дақиқа ўтар-ўтмас хорватлар жавоб қайтаришга уриниб кўрди, Ковачичнинг зарбасини Симон эгаллаб олди.

29. ГОЛ! Руиснинг қойилмақом узатмасидан сўнг Мората рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориб, дарвозани аниқ нишонга олди!


22. Будимир рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориши мумкин эди, аммо Симон чаққонроқ ҳаракат қилди. Кейинги ҳужумда Будимир бош билан ноаниқ зарба ҳам йўллади.

17. Кукурелья чап қанотда рақиб футболчисини йиқитди. Натижада испанлар дарвозаси томон стандарт белгиланди. Майернинг узатмасини рақиб футболчилари бартараф этди.

15. Ямал рақиб жарима майдонига ёриб киришга уриниб кўрди, аммо хорватиялик ҳимоячи томонидан зарарсизлантирди.

10. Моратага нисбатан хавфли ўйин намойиш этилди. Натижада мезбонлар жарима зарбаси тепиш ҳуқуқига эга бўлди. Аммо Уильямснинг узатмаси ҳеч кимга тегмасдан майдон ташқарисига чиқиб кетди.

7. Моратанинг 20 метрлар масофадан чап оёқда йўллаган зарбасини Ливакович эгаллаб олди.

5. Дастлабки дақиқаларда жамоалар, асосан, тўп назоратига эътибор қаратмоқда.

1. Учрашув бошланди. 


Евро-2024. Испания - Хорватия. Превью

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика