UZ

Сўнгги янгиликлар

00:49Артета: "Гвардиола футболчи сифатида менинг қаҳрамоним эди. У билан ишлаш ҳаётимдаги энг тўғри қарорлардан бири бўлди"  1 00:45Роналду Globe Soccer талқинига кўра Яқин Шарқда йилнинг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзод  1 23:50"Барселона" "Камп Ноу"даги очилиш ўйини учун сюрприз тайёрлаб қўйилганини маълум қилди  1 23:28ЎФА Туркиянинг етакчи қурилиш компаниялари билан учрашув ўтказди. Унда Янги Тошкент Марказий футбол ўйингоҳини бўйича лойиҳалар тақдим этилди  9 23:10"Барселона" 2022/23 йилги мавсумнинг охирида "Бавария"га бонус тўламаслик мақсадида Левандовскидан бошқа гол урмасликни сўраган  2 22:35Фабио Каннаваро: "Сафар энди бошланмоқда, бироқ биз тўғри йўлдамиз"  11 21:51"Бавария" ва "Барса" Гримальдога қизиқиш билдирмоқда  2 21:35Суперлига. "Шўртан" – "Бухоро" 1:1  1 21:09ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон беш поғона юқорилаб, Осиёнинг бешинчи жамоасига айланди  23 20:57Тони Кроос Винисиусни танқид қилди  2 20:36Криштиану Роналду АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашди  19 19:50"Боруссия Дортмунд" форварди уйидан қурол топилди  0 19:28Александр Хомяков: "Бугун ҳаракатнинг ўзи камлик қилди"  1 19:00Италия яна ЖЧ саралашида омадсизликка дуч келди — олдинда ўтиш ўйинлари. Буёғига нима бўлади?   10 18:55Асрор Алиқулов: "Ўз майдонимиздаги охирги ўйинда мухлисларга ғалаба совға қилишни мақсад қилгандик"  1

Суперлига. "Сурхон" мавсумдаги илк ғалабасини ҳали ютқазмаган ОКМК устидан қўлга киритди Янгиликлар

Суперлига. "Сурхон" мавсумдаги илк ғалабасини ҳали ютқазмаган ОКМК устидан қўлга киритди

Теглар :  СурхонОКМК
Суперлиганинг 5-туридан ўрин олган "Сурхон" – ОКМК учрашуви бўлиб ўтди.



"Сурхон" – ОКМК - 2:1
6 апрель 2024 йил. "Пахтакор" стадиони. 19:15
Бош ҳакам
: Рустам Лутфуллин
Қанот ҳакамлари: Санжар Шоюсупов, Алишер Усмонов
Захира ҳаками: Никита Мустафин
VAR: Фирдавс Норсафаров
AVAR: Эдита Миробидова
Назоратчи: Зокир Қодиров
Комиссар: Диёр Хотамқулов

Голлар: Суннтиллоҳ Ҳамиджонов 46, - 1:0. Асадбек Каримов 56, - 2:0. Азиз Холмуродов 90+4, - 2:1.

"Сурхон": 16.Дилшод Йўлдошев, 3.Суннатуллох Ҳамиджонов, 4.Нодирхон Неъматхонов, 7.Достонбек Турсунов, 8.Хумоюн Шербўтаев, 10.Дмитрий Плетнёв (99.Комрон Сайдазимов, 63), 15.Диёр Рамозонов, 17.Жаҳонгир Абдусаломов (14.Сарвар Абдуҳамидов, 77), 19.Муҳаммад Али Абдураҳмонов (27.Асилбек Жумаев, 87), 66.Бехрўз Шайдулов, 77.Асадбек Каримов (20.Сардорбек Маҳмудов, 63).
Захира: 86.Даврон Мерганов, 5.Азизбек Пирмуҳаммадов, 6.Беҳзод Шамсиев, 22.Жавоҳир Жўраев, 55.Шохжаҳон Султонмуродов.

ОКМК: 35.Жавоҳир Илёсов, 2.Акрамжон Комилов (11.Муроджон Тошматов, 73), 3.Сардор Раҳмонов, 4.Миржамол Қосимов (77.Нодирбек Абдураззоқов, 59), 6.Авазбек Ўлмасалиев (5.Гиорги Папава, 59), 7.Дилшодбек Аҳмадалиев, 10.Хуршид Ғиёсов, 15.Ойбек Рустамов, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 28.Арихиро Сентоку (88.Мурат Ерматов, 85), 95.Милан Шкрбич (18.Азиз Холмуродов, 59).
Захира: 1.Валижон Раҳимов, 21.Саидафзалхон Ахроров, 23.Искандар Бўсинов, 99.Иракли Рухадзе.

Огоҳлантиришлар: Асадбек Каримов 58.



МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


90+9. Гол инобатга олинди - 2:1

90+5. ГОЛ! Азиз Холмуродов гол урди, аммо Рустамов ўйиндан ташқари ҳолатда туриб тўпга тегмади. Бош ҳакам VAR ни кўрмоқда 

90. Учрашувга 5 дақиқа қўшилди

87. Ўзгариш. "Сурхон". Абдураҳмонов ўрнига Жумаев

86. ЗАРБААА! Жарима тўпидан узатилган тўпни Рустамов дарвозага йўллади, ноаниқ! 

85. Ўзгариш. ОКМК. Сентоку ўрнига Ерматов тушди

77. Ўзгариш. "Сурхон". Абдусаломов ўрнига Абдуҳамидов тушди

74. ЗАРБААА! "Сурхон"нинг тезкор қарши ҳужуми, Абдусаломовнинг узатган тўпини Турсунов жуда ноаниқ тарзда йўллади! 

74. Ўзгариш. ОКМК. Комилов ўрнига Тошматов тушди

63. Ўзгаришлар. "Сурхон". Плетнёв ва Каримов ўрнига Сайдазимов ва Маҳмудов тушди

59. Ўзгаришлар. ОКМК. Ўлмасалиев, Шкрбич ва Қосимов ўрнига Папава, Холмуродов ва Абдураззоқов тушди

58. Огоҳлантириш. "Сурхон". Асадбек Каримов

56. ГОЛ! Асадбек Каримов рақиб жарима майдони ичидаги пала партишликдан фойдаланиб гол урди - 2:0. ГОЛНИ КЎРИШ

51. Зарба! Сентокунинг зарбаси ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди

50. Ғиёсов бурчак тўпи ишлади, Комилов тўп ёнида, бурчак тўпи наф келтирмади

46. ГОЛ! Суннтиллоҳ Ҳамиджонов жарима майдони чизиғидан чап оёғи билан зарба бериб гол урди - 1:0 ГОЛНИ КЎРИШ

46. Иккинчи тайм бошланди


45+1. Биринчи тайм якунланди, ҳозирча 0:0

45. Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди

40. ОКМКнинг ҳужуми, Ғиёсов икки рақибдан қочиб кетди ва ўткир бурчакдан зарба берди, ноаниқ



39. Миржамол Қосимовнинг зарбаси жудаям ноаниқ кетди, дарвоза устига яна иккита дарвоза қўйса ҳам ноаниқ кетарди

35. Тўғриси бунчалик вазияти кам ўйинни бу мавсум Суперлигамизда кўрмагандим.

22. Майдонда футболчилар "жанг" қилишмоқда. Қоида бузишлар кўпайиб кетди

15. Жамоалар хавфли вазиятларни деярли содир этишмаяпти.

8. ЗАРБА! ОКМКнинг ҳужуми, ўнг томондан узатилган тўпни Шкрбич боши билан дарвозага йўллади, кучсиз зарбадан кейин тўпни Йўлдошев эгаллаб олди

1. ЗАРБАА! Абдусаломовнинг кучли зарбаси дарвоза ёнидан ўтиб кетди! 



1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 19:15да бошланади.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика